Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Инвестицияларни молиялаштиришнинг лизинг


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.19.Инвестицияларни молиялаштиришнинг лизинг 
механизми 
Ўзбекистонда лизинг бугунги кунда ривожланиб бораётган 
соҳалардан биридир. Лизинг муомилалларини юзага келишининг 
узоқ тарихий босқичларини ҳарактерлаш мумкин. Илк бор "лизинг" 
атамаси 1877 йилда қўлланилган, ўша даврда "Bell" телефон 
компанияси ўзининг телефон аппаратларини мижозларга сотмасдан, 
балки ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш билан унинг 
дастлабки қадамларини бошлаган эдилар. Бунга кўра, ўрнатиладиган 


287 
асбоб-ускуналар мижознинг уйи ёки офисига фақат ижара тўловлари 
бўйича ўрнатиладиган бўлди. 
Ўзбекистон Республикасининг 14 апрель 1999 йил қабул 
қилинган “Лизинг тўғрисида”ги Қонунида лизинг тушунчасига 
қуйидагича таъриф берилган: “Лизинг ижара муносабатларининг 
алоҳида тўри бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи 
тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учунчи 
тарафдан (сотувчидан) ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 
лизинг шартномасида белгиланган шартларда бериб қўйиш 
мақсадида мол – мулкни (лизинг объектини) олади”.
32
Шу билан бирга, проф. Д.Ғ.Ғозибеков лизинг тушунчасига аниқ 
ва тўлиқ қилиб қуйидагича таъриф беради: “Лизинг алоҳида турдаги 
мулкий ва хуқуқий муносабатлар мажмуасини вужудга келтирадиган 
алоҳида кредит ва ижара муносабатлари воситасида капиталнинг пул 
ва буюм шаклида тақсимланиши соҳасидаги иқтисодий муносабатлар 
йиғиндисидан иборат”. 
Ҳозирги вақтда ҳам "лизинг" ва "ижара" тушунчаларини 
таърифлашда ҳар хил фикрлар мавжуд. Бунинг моҳияти шундаки, 
мамлакатимиз амалиётида бу икки термин турлича тушунчалардир. 
Тўғри, "ижара", "молиявий ижара (лизинг)", "молиявий лизинг" ва 
бошқа тушунчалар алоҳида меъёрий ҳужжатлар билан амалиётга 
киритилган. Бошқача қилиб айтганда, ижара жараёнларининг маълум 
бир қисми хорижий "лизинг" сўзи билан номланади. Лекин албатта 
уларнинг фарқланиш белгилари мавжуд. 
32
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, 1999 йил 14 апрель, 2 – модда. 


288 
Умумий 
жиҳатлари 
билан 
бирга, 
лизинг 
ва 
ижара 
муносабатларининг Прилуцкий Л.Н. томонидан кенг асослаб 
берилган маълум фарқланишлари ҳам мавжуд:
33
1.Ижарадан фарқли ўлароқ лизинг муносабатлари лизинг 
берувчи ва лизинг олувчи билан бир қаторда лизинг 
мулкининг сотувчисини ҳам ўз ичига олади; 
2.Лизингда мулкни ва уни ишлаб чиқарувчисини танлаш 
ҳуқуқи сотиб олувчига берилади. Бунда лизинг берувчи лизинг
предмети уни лизингга бериш мақсадида сотиб олинаётганлиги 
ҳақида сотувчини хабардор қилади. Ижарада сотувчи мустақил
ўринга эга эмас ва деярли иштирок этмайди; 
3.Лизингда лизинг олувчига сотиб олувчига хос бўлган ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар берилади ва юклатилади: мулк бевосита сотувчи
томонидан лизинг олувчига берилади, лизинг берувчи эса фақатгина 
мулк қийматини тўлаб беради. Ижара муносабатларига эса бу хос 
эмас; 
4. Ижара ва лизинг шартномаларида таваккалчилик турлича 
белгиланади. Ижара шартномаси бўйича ижарага берувчи мулкни
ишлатишга тўсиқ бўлаётган барча етишмовчиликлар учун ижарачи
олдида жавоб беради. Лизинг шартномасига мувофиқ эса лизинг 
берувчи 
лизингга 
берилган 
мулкдаги 
етишмовчилик 
ва 
камчиликларга истеъмолчи олдида жавобгар эмас, чунки лизинг
олувчи таъминотчини ўзи мустақил танлаган. Лизинг олувчига
етказилган зарарга жавобгарлик, таъминотчини ёки мулкни
33
Прилуцкий Л.Н. Лизинг. Правовые основы лизинговой деятелности в Россиской Федерации. – М.: изд. «Ось», 
1996, 128 стр. 


289 
танлашда лизинг берувчи иштирок этган бўлсагина, унинг зиммасига 
юклатилади; 
5.Лизинг берувчи шартнома муддати давомида лизинг битими 
объекти эгаси бўлиб ҳисобланади, лизинг олувчи эса мулкка эгалик 
ҳуқуқи билан боғлиқ барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади 
(фавқулодда йўқотиш таваккалчилиги, техник хизмат кўрсатиш). 
Лизинг битимидаги таваккалчиликнинг бу каби тақсимланиши 
асослидир, чунки лизинг берувчи мулкни лизинг олувчи 
манфаатларидан ва талабидан келиб чиққан ҳолда сотиб олади. 
Ижарада барча хатар ижарага берувчида бўлади; 
6. Муддати тугагунга қадар лизинг берувчи ёки лизинг олувчи 
хоҳишига кўра, лизинг шартномаси бекор қилинганда, мулкдан 
фойдаланувчи шартнома шартларини бўзган ҳолларда, шартномада 
белгиланган умумий сумма тўлангунга қадар лизинг тўловини амалга 
оширилиши зарур. Ижарада мажбуриятларни бекор қилиниши билан 
ижара тўловини тўлаш мажбурияти бўлмайди. 
"Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол 
қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий 
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари 
ҳамда кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин. 
Ер участкалари ва бошқа табиат объектлари, шунингдек эркин 
муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ёки 
муомалада бўлишининг алоҳида тартиби белгиланган мол-мулк 
лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас." («Лизинг тўғрисида»ги 
Қонуннинг 3-моддаси) 


290 
Банк кредитини беришда ҳам, лизинг кредитини беришда ҳам у 
ёки бу лойиҳани инвестициялаш қанчалик мақсадга мувофиқ 
эканлиги ҳақида пухта ишланган қарор қабул қилинади. Банк 
кредитини олишда ҳам, лизинг кредитини олишда ҳам қарз олувчи ўз 
зиммасига қарзнинг асосий суммасини ва фоизларни ўз вақтида 
тўлаш мажбуриятини олади. 
Лизингнинг банк кредитидан фарқи: 
 мулкчилик ҳуқуқининг эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқидан 
ажратилиши банк кредитининг лизинг кредитидан энг асосий 
фарқидир; 
 узоқ муддатли банк кредити берилганида кредитдан 
фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш солиқ тўланганидан кейин 
фойда ҳисобидан амалга оширилса, лизинг берилганида бу тўловлар 
бошқа тўлов билан бирга маҳсулот таннархига киритилади, бу эса 
фойда солиғи бўйича тегишли солиққа тортиш базасини 
камайтиради; 
 агар банк кредити молиялаштиришнинг қўшимча манбаи 
тарзида намаён бўлса, лизинг кредити қоида тариқасида битимни 
100% молиялаштиришни таъминлайди; 
 кредит таъминоти бўлиб, банк кредитида мол-мулкни гаровга 
қўйиш, банк кафолати, ипотека, кафиллик, суғўрта ва бошқалар 
бўлса, лизинг кредитида асосан лизинг объектининг ўзи бўлади. 
"Лизинг тўғрисида"ги Қонун лизингни шакли, типи ва тури 
бўйича синфлашни ҳарактерлайди. 
Лизингнинг асосий шакллари ички ва халқаро лизингдир. Ички 
лизингни амалга оширишда лизинг олувчи, лизинг берувчи ва 


291 
сотувчи вакил ҳисобланса, халқаро лизингда эса лизинг берувчи ва 
лизинг олувчи вакил бўлиб ҳисобланади. 
Жаҳон амалиётида, лизингнинг асосий типлари ижара муддати 
бўйича: узоқ муддатли – лизинг (уч йил ёки кўпроқ муддатда амалга 
оширилувчи); ўрта муддатли – хайринг (бир йилдан уч йилгача); 
қисқа муддатли - рейтинг (бир йилдан кам бўлган муддатли). 
Лизингнинг асосий турларига молиявий ва оператив лизингни 
киритишимиз мумкин. Молиявий лизинг - лизинг берувчи лизинг 
олувчи томонидан белгиланган мулкни сотувчидан сотиб олиш ва 
лизинг олувчига белгиланган тўлов ва лизинг предмети тўлиқ 
амортизация муддатига тенг бўлган муддатга маълум бир шартлар 
асосида вақтинчалик фойдаланишга беришдир. 9.1.- чизмага қаранг. 
9.1 – чизма. Молиявий лизинг схемаси. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling