Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОМПЛЕКС АТЛАСЛАР ТУЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ Хакимова Камола Рахимжоновна ФарПИ “Геодезия, картография ва кадастр”кафедраси доценти
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI:
O’zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi. T.: O’zbekiston. 1992. –17-21 6. Xotin-qizlar huquqlari kamsitilishining barcha shakllariga barham berish to’g’risidagi Konventsiya. T.: BMTning O’zbekistondagi vakolatxonasi. 1998. 1– 3 betlar. Azimov A. Islom va hozirgi zamon.-T.:O’zbekiston.1991,-5 b.3 Mejdunarodnыy billь o pravax cheloveka. OON, Nьyu-York: 1995. - S. - 39. Jabborov S. Musulmon huquqi va odat normalari. T.: 2001-. 47 b. Inomova S.T. E’zozli ayol iqboli. T.: O’qituvchi. - 2005. 8 b КОМПЛЕКС АТЛАСЛАР ТУЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ Хакимова Камола Рахимжоновна ФарПИ “Геодезия, картография ва кадастр”кафедраси доценти kamoloxon@mail.ru, Маманазарова Дилобар Бахромжон қизи ФарПИ “Геодезия, картография ва кадастр”кафедраси ассистенти Sherzodbek1291@mail.ru, sherzodbekyokubov95@gmail.com, Мамлакатимизнинг табиати, табиий ресурслари, аҳолиси, хўжалиги, илм ва маданияти, соғлиқни сақлаш соҳаларини комплекс таърифловчи худудий атласларини тузиш XX асрнинг 30 йилларидан бошланган эди. Ҳудудий комплекс атласлар алоҳида ҳудудларда турли соҳалардаги тадқиқотлар ва эришилган билимларни умумлаштирувчи мукаммал маҳсулотдир. Мазкур атласлардан туманлар, вилоятлар ва алоҳида йирик ҳудудларнинг табиий шароитлари ва ресурсларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётини режалаштириш, муҳофазага мухтож бўлган ҳудудларни аниқлаш, лойиҳалаш ва ҳар томонлама ривожлантириш ишларида фойдаланиш мумкин. Комплекс атласдан худуднинг табиий ресурслари ҳамда улардан ҳалқ хўжалигида фойдаланиш миқдорлари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш мумкин. Бу эса иқтисодий ва маданий ривожланиш даврида бундай атласлар яратиш айниқса долзарб тадқиқотлигини англатади. Ўзбекистоннинг 50 га яқин турли карталаридан ташкил топган атласи 1963 йилда чоп этилган эди. Ундаги карталарда худуднинг асосан табиий шароитларигагина таъминлаган бўлиб, мамкатимизнинг ҳалқ ҳўжалигининг ривожланиши тўлиқ акс эттирилмаган. Ўзбекистоннинг илмий амалий комплекс атласи (1981–1984 йй) кўп сонли илмий тадқиқот ишлари якунларини умумлаштирувчи ва синтезловчи йирик географик картографик асардир. Атлас ўз ичида Республикамизнинг табиий шароити, табиий ресурслари, аҳолиси, халқ хўжалиги, маданияти, илм фани, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича кенг ва ҳар томонлама маълумотлар картографик ҳамда текст шаклларида келтирилган.[1] Атлас республикамизнинг табиати, табиий ресурслари, иқтисодиёти соҳаларида шуғулланувчи режалаштириш ташкилотлари, лойиҳа - қидирув ва илмий – тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, хокимият ва бошқа бошқарув органларининг алоҳида ходимлари учун мўлжалланган. Шунингдек ундан табиий ресурсларни ишлатиш, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва уларни жойлаштириш, ер сув захираларини ўзлаштиришни режалаш, ерлар ва яйловлар мелиорацияси, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш, транспортнинг барча турли учун янги йўлларини танлаш, ер қобиғи структураси хусусиятларини ўрганиш, фойдали қазилмалар заҳираларини қидириш мумкин.[2] Ишланма асосига қуйидаги асосий тамойиллар қўйилган: Шунга қарамасдан, республикамизда бўлаётган ўзгаришларни тасвирлаш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, иқтисодиётни ҳудудий ташкил этиш учун комплекс атласларни тузишни такомиллаштириш масалаларини қуйидагича ифодалаш мумкин. Ҳудуднинг табиий хусусиятлари, ресурслари, аҳолиси, хўжалиги, маданияти, илм-фани, хизмат кўрсатиш соҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама таърифи. Атлас мазмунини кенгайтирилиши, табиати ва хўжалигининг хусусиятларини ифодаловчи янги карталар, масалан, табиий комплекслар, геотизимлар, оазислар карталари ва б. Атлас мазмунининг амалий аҳмиятини қуйидаги йўналишлар билан кенгайтириш: а) ҳалқ хўжалигинининг турли соҳалари, табиати ва табиий ресурслари муҳофазаси учун ерлар, яйловлар ирригацияси ва мелиорацияси карталари, табиий шароитлар ва уларнинг алоҳида компонентларини баҳолаш карталарини киритиш; б) суғориш техникасини қўллаш, қишлоқ хўжалик машиналарининг харакати, гидротехник иншоотларни барпо қилишда фойдаланиш учун рельеф хусусиятлари (морфометрик, морфологик ва шунга ўхшаш) карталарни киритиш; в) ер мелиорацияси, яйловлар ва тупроқлар унумдорлигини яхшилаш мақсадида турли профилактик тадбирлар картасини киритиш; г) илмий таҳлил ва картографиянинг илмий ҳамда амалий асосланган кўрсаткичлари бирликларини ва услублари таснифини танлаш; д) асосий майда масштабли карталарни карта–схемалар, қирқим карталар, диаграммалар ва графиклар билан тўлдириш. 3) Турли шарт–шароитларни таққослаш йўли билан табиий ва иқтисодий жараёнлар динамикасини тавсифлашга интилиш, шу жумладан 50 йиллик, 10 йилликларни тавсифловчи турли даврлар учун карталар тузиш; масалан, Фарғона водийсида ирригацияни ривожлантириш, Ўзбекистонда ва унинг алоҳида ҳудудларида пахтачиликнинг ривожланиши, республикада ёки унинг алоҳида ҳудудларида суғориладиган ерларни ўзлаштириш динамикаси бўйича карталар тўпламини яратиш. 4) Атласнинг барча бўлимлари ва алоҳида карталарини мувофиқлаштириш, уларнинг мазмуни, масштаблари, матн қисми, легендасини тузиш тамойиллари, шартли белгилари, экспликацияси, кўрсаткичларни картография бўйича қабул қилинган бирликлари ва услубларини, генерализация меъёрларининг географик асосларини, карталарни тузиш усулларини чуқур илмий мувофиқлаштиришни таъминлаш.[3] Атласнинг ҳар бир бўлими карта ва матндан иборат бўлиб, титул вароғи билан бошланади. Титулдан кейинги варақларда асосий типологик карталар, кейин эса улар мазмунини тўлдирувчи хусусий карталар ўрин олган. Бўлим охирида у ёки бу табиий компонентлар ёки халқ хўжалиги тармоғи бўйича районлаштириш картаси киритилган. Атласнинг биринчи қисмини баҳоловчи амалий карталар билан иккинчи қисмини эса Республикамиз ҳалқ хўжалиги ва тарихининг ривожланиш истиқболлари карталари билан якунлаш режалаштирилган. Атлас бўлимларининг матний қисмида табиат компонентлари, хўжалик тармоқлари табиий ресурсларидан фойдаланиш, уларнинг худудий жойлашуви қонуниятлари, ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш йўллари ва истиқболларини тавсифи берилган. Бу ерда алоҳида диққат картада етарли даражада акс эттирилмаган динамик аспектлар тавсифига қаратилиши зарур. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling