Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet35/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

LIST OF LITERATURE

  1. Бутенко Н. Что привлекает студентов в учебном процессе // Alma Mater. № 1, 2000. С. 21-25.

  2. Высшее образование в Европе. Сб. статей. № 2, 1992.

  3. Женщины и мужчины России. 1999. Краткий статистический сборник. М., 1999. 50 с.

  4. Знаков В.В. Половые, гендерные и личностные различи в понимании моральной дилеммы // Психологический журнал, 2004, том 25, № 1. - С. 41-51.

  5. Клецина И.С. Развитие гендерных исследований в психологии // Общественные науки и современность. - 2002. № 3. - С.181-192.

  6. Силласте Г. Гендерная асимметрия в образовании и науке: взгляд социолога // Высшее образование в России. № 2, 2001. С.96-106.

  7. Штылева Л.В. Педагогика и гендер: развитие гендерных подходов в образовании. / http: // www. Ivanovo.ac.ru/ win 1251/ jornal / jornal3/ shtil.htm. Информация получена 17.06.2002.

  8. Ярская-Смирнова Е.Р. Неравенство или мультикультурализм // Высшее образование в России. № 4, 2001. - С.102-110.

3-ШЎЪБА. ОТМЛАРДА ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ: ТИЗИМ, ИМКОНИЯТ ВА ИСТИҚБОЛ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сумбула Маҳмудова
ФарДУ тузилмасидаги
Қатағон қурбонлари хотираси музейи
катта илмий ходими

Маълумки, шиддатли давр ва инсон ҳаёти ортга қайтмас бетўхтов жараёндир. Бугун содир бўлаётган янгиликлар, ислоҳотлар эртага инсоният олдига бир қатор долзарб муаммоларни қўяди. Муаммоларни бартараф этиш, давр билан бирга қадам ташлаш учун фан ва технологиялар соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлардан доимо хабардор бўлиш, жаҳон фани эришаётган ютуқлардан орқада қолмаслик аксинча, уларни интеграциялаштириш, жамиятда фикрлар хилма-хиллигига эришиш бир сўз билан айтганда, дунёга теран нигоҳ ташлаш зарур. Зеро, билим бутун дунёни бошқармоқда.


Мамлакатимизда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган вазифаларини амалга оширишда фуқароларнинг билимга муносабати айниқса, ёшларимизни бу соҳада фаол бўлишлари талаб этилади. 2018 йил 5 июнда имзоланган олий таълим сифатини оширишга ҳамда узок йиллар тўпланиб қолган қатор муаммоларнинг ечимига қаратилган, “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва унинг мамлакатимизнинг кенг қамровли ислоҳотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3775-сонли қарорига асосан, шу қисқа давр ичида Республикамизда салмоқли ишлар амалга оширилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.
Шу жумладан, Фарғона давлат университетида ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида талаба-ёшлар билан ишлаш, маънавиятини ривожлантириш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариш, илм-фанга бўлган рағбатини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилгани, сўнги йилларда мазкур саъй-ҳаракатлар янги босқичга кўтарилганлигини эътироф этишимиз зарур. Жумладан, талаба ёшларни бўш вақтларини самарали ташкиллаш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, мусика, рассомчилик, театр адабиёт ва бошқа тўгаракларга қизиқишларини ошириш ҳамда уларни истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида “Нилуфар” талабалар театри студияси фаолияти қайта йўлга қўйилди ва ҳозирда бу театр студияси талаба-ёшлар билан гавжум. Талабаларнинг оммавий соғломлаштириш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари, интернет тармоғидан эркин фойдаланишлари учун янада кенг имкониятлар яратилди. Китобхонлик тарғиботи, хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди ва бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўз навбатида олийгоҳимиз ёшлари ҳам ўзларига берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳамда юксак ишончни оқлаган ҳолда, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти, 3 нафари “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти, 14 нафари Навоий, 2 нафари Улуғбек, 3 нафари Ислом Каримов номидаги давлат ҳамда 4 нафари Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши стипедияларига сазовор бўлдилар. 16 нафар талаба республика фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди. 2 нафари олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган “Йил талабаси” танлови ғолиби, 32 нафари республика миқёсидаги кўрик-танловларида юқори натижаларга эришди.
Шунингдек, иқтидорли ва истеъдодли талабаларни рағбатлантириш мақсадида академик Авлиёхон Муҳаммадиев, академик Ғанижон Абдурахмонов, Ўзбекистон қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Вохидов, Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров, профессор Жамол Каримов, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда мардлик кўрсатган “Бобур Ғаниев” номларига университет номдор стипендиялари жорий этилиб, ҳозирда 12 нафар иқтидорли талабалар ушбу стипендиялар совриндорлари ҳисобланади.
Яна фахр ва ифтихор билан айтишимиз мумкинки, нафақат университетнинг балки, Янги Ўзбекистоннинг олтин фондлари саналган иқтидорли спортчи талабаларимиз Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда иштирок этиб, 19 та олтин, 21 та кумуш ва 32 та бронза медалларни қўлга қиритдилар. Республика миқёсида ўтказилган чемпионат, кубок ва турнирларда 301 нафар талаба-ёшларимиз 1-ўрин, 354 нафари 2-ўрин, 210 нафари 3- ўринни эгаллашга сазовор бўлдилар.
Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, янгидан янги ғоя ва ташаббуслари билан пешқадам мамлакат сифатида бутунжаҳон экспертларнинг эътирофига сазовор бўлаётган Янги Ўзбекистон том маънода дунёга юзланаётган айни дамда халқаро алоқаларни янада яхшилаш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари кун тартибидаги энг долзарб масалаларга айланмоқда. Ҳозирги кунда Фарғона давлат университетида АҚШ, Германия, Испания, Чехия, Швеция, Португалия, Япония, Корея, Хитой, Россия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан турли йўналишда 60 дан ортиқ ҳамкорлик шартомалари имзоланиб, сўнги 3-йилда университет ўқув жараёнига 200 га яқин етук хорижий мутахассислар жалб қилинди. Олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари АҚШ, Германия, Австрия, Япония, Хитой, Туркия, Венгрия, Қозоғистон ва Россиянинг энг нуфузли университетларида тажриба алмашиб, олган янги билимларини амалиётга татбиқ этиб келмоқдалар.
Бугун, юртимизда қайси соҳасига қараманг, ҳар ерда, ҳар бир тизимда ривожланиш, ўсиш, янги ғоялар асосида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, буларнинг барчаси замирида Муҳтарам Президентимиз такрор ва такрор таъкидлаётган халқни рози қилиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, илм-фанни ва маданиятини юксак даражага олиб чиқиш борасида садоқат билан меҳнат қилиш масалалари турибди.
Айниқса, хотин-қизларга бўлган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг таълим соҳаси ва илм-фандаги ўрнини кенгайтириш, давлат ва жамият бошқарувида аёллар ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш тизимини янада кучайтириш, халқаро миқёсда рақобатдош кадр бўлишлари учун катта имкониятлар яратиш масалалари - давлатимиз сиёсатига айланганлиги ҳаммамизни қувонтиради ва бу имкониятлардан фойдаланиб фидойилик билан жамиятнинг барча соҳаларида фаол бўлишга ундайди.
Мамалакатимизда мусиқа маданияти ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги илғор тажрибалар асосида ёшлар айниқса, хотин-қизлар ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш, мусиқа-маданияти савиясини юксалтиришга қаратилган кўплаб қарор ва фармонлар имзоланиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Айнан шу соҳа бўйича Фарғона давлат университетида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий марказларидан бири бўлган, кўплаб атоқли санъат ва маданият намоёндалари етишиб чиққан Фарғона водийсининг бу борадаги алоҳида ўрни ва нуфузини, ижодий салохиятини ҳисобга олган ҳолда, иқтидорли ёшларни ўзбек ва жаҳон санъатининг юксак намуналари рухида тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилиятини ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш мақсадида, 2018 йил Фарғона давлат университети таркибида Санъатшунослик факультети қайта тикланди. Факультетда меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда мусиқа маданияти ва санъати сохасида фундаментал билим ва тушунчаларни, тарихий ва замонавий анъаналарни, инновацион технологияларни, давлат стандартлари асосидаги билим ва малакаларни пухта эгаллаган, юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида таниқли санъат намоёндалари – Ўзбекистон халқ артисти, профессор Султонали Маннопов, педагогика фанлари номзоди, доцент Имяминжон Кирғизов, Ўзбекистон халқ артисти Абдулҳай Каримовлар ёшларга мусиқа маданияти ва санъати сирларини ўргатиб келмоқдалар.
Санъатшунослик факултетида ҳозирги кунда 406 нафар, сиртқи бўлимида эса 159 нафар талаба-қизлар таҳсил олмоқда. Жами факултетлар бўйича 278 нафар иқтидорли талаба хотин-қизлар бўлиб, мазкур иқтидорли талаба-қизлар тажрибали профессор-ўқитувчиларга бириктирилган. Ўқув йили бошида тасъдиқланган Хотин-қизлар Кенгашининг йиллик иш режасига мувофиқ, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маънавий интеллектуал ва касбий салоҳиятини оширишда кўмак бериш, талаба-қизларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, аёллар билан боғлиқ тарихий мерос шарқона аёл позицияси асосида тарбиялаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда факултетлар доирасида “Қизларжон” клуби ташкилланган бўлиб, клубининг иқтидорли талаба-қизлари томонидан турли мавзуларда қизиқарли шоу дастурлар тақдим этилиб келинмоқда ҳамда ушбу клуб томонидан олиб борилаётган ишларни ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида “Қизларжон” клуби расмий телеграмм канали яратилган.
Педагогика, филология, мактабгача ва бошлангич таълим, чет тиллари факултетлари иқтидорли талаба-қизлари иштирокида 2022-йилнинг 1-март куни Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллиги, 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни"муносабати билан мусиқий-бадиий тадбирлар ташкил этилди. Факултетларда талаба-қизлар ўртасида "Факултет маликаси" кўрик-танловлари доимий равишда ўтказилиб, бунда иштирокчи талаба қизлар ўзларининг илмий ва ижодий қобилиятларини, пазандалик маҳоратларини намоён этиб келмоқдалар.
Бундан ташқари, Педагогика факултетида "Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар" мавзусида "Leader girls day" талаба-қизлар форуми ташкил этилди. Форум доирасида иштирокчилар ўртасида семинар тренинг, заковат интеллектуал ўйини, кофе-бреак, тушлик, музейга саёҳат, талабалар театр намойиши ҳамда лойиҳалар тақдимоти ташкил этилиб, бунда 30 ортиқ иқтидорли талаба хотин-қизлар иштирок этдилар.
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, яратилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланган иқтидорли талаба-қизлар Республика, Халқаро кўрик-танловларда ҳам фаол иштирок этиб юқори марраларни қўлга киритмоқдалар.
Хусусан,

  • Филология факултети талабаси Д.Ҳайдаралиева халқаро платформада “Йил талабаси-22” танловида, О.Ҳошимова республика эсселар танловида ғолибликни қўлга киритди;

  • Чет тиллари факултети талабаси Г.Ҳусанбоева Республика миқёсида ўтказилган "Edu on-ta’lim granti” танловида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланди.

  • Педагогика-психология йўналиши 4-курс талабаси З.Эргашева А.Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси бўлди.

  • Педагогика-психология йўналиши 4-курс талабаси Исмоилова Зилола Педагогика фанидан Республика фан олимпиадасида 2-ўринни эгаллади.

  • Филология ва тилларни ўқитиш, немис-тили йўналиши талабаси М.Жалолдинова Deutches Sprachdiplom C1 сертификатини ҳамда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги Республика кўрик танловида ғолибликни қўлга киритди.

  • Франсуз тили талабаси М.Хусанова "Театр ва қўшиқ" фестивалида гран при соҳибаси бўлди ҳамда "EduOn-ta’lim granti” танловида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланди.

  • Чет тиллари йўналиши иқтидорли талабаси М.Мамаюсупова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги қошида ташкил этилган "Келажак Лидерлари" клуби ғолибаси ва унинг фахрий аъзоси. Ушбу талаба Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб этишда фаол иштироки ҳамда ёшларга ўзининг билими, шижоати ва хулқи билан намуна кўрсатганлиги учун ҳамда Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба ташкил этилган Халқаро физика фан олимпиадасида таржимон сифатида иштироки учун Халқ таълими вазирлиги томонидан эсталик совғалар ва сертификат билан тақдирланди;

Шунингдек, Туркиянинг Юнус Эмре Институти томонидан ташкил этилган Турк тили танловида юқори натижаларга эришган 20 нафар хотин-қизлар Туркиядаги профессор устозлардан Турк тили бўйича ўз билимларини мустаҳкамлаш имкониятини қўлга киритдилар.
Олийгоҳда ташкил этилган "Лидер қизлар" клубининг 25 нафар аъзоси давлат фуқаролик хизматлари учун ташкил этилган 46 соатлик махсус масофавий малака ошириш курсини тўлиқ ўзлаштирдилар.
Университетда иқтидорли талаба-қизлар орасида 11 нафари оилали (санъатшунослик факултетида) бўлиб, мазкур талабаларга тадбирлардаги фаол иштироки учун диплом ва совғалар топширилди ҳамда моддий рағбатлантирилди.
Университет миқёсида ўтказилаётган “Энг фаол китобхон талаба”, “Энг яхши ҳикоя”, “Шеърият сарчашмаси”, “Мушоира”, “Викторина”, “Заковат” каби онлайн танловларида ҳам талаба-қизларни фаоллиги олийгоҳнинг иқтидорли талаба хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бесамар кетмаганлигининг нишонасидир.
Университетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июлдаги 87-02-1424 сонли хатига мувофиқ ва “Ўзбекистонда иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги” 226-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларни, айниқса, иқтидор соҳибаларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни доимий қўллаб-қувватлаш, илмга йўналтириш, дарсдан ташқари вақтларда турли тўгаракларга жалб қилиш ҳамда давлат стипендияларига тавсия қилиш бўйича юқоридаги амалга оширилган ва амалга оширилиши керак бўлган кенг кўламли ишлар келгусида университет раҳбарияти, факультет, кафедралар ҳамда жамият ташкилотлари зиммасига асосий вазифа ва йўналишларни белгилаш, иқтидорли хотин-қизларни фаолиятини қўллаб-қувватлашда янгича ёндашиш талабини кўндаланг қўймоқда,
Яъни;

  • Мусиқа маданияти ва санъат йўналишидаги факультетлар, кафедралар, бўлим ва барча жамоатчилик ташкилотлари фаолиятини замон талабида ташкил этиш, моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш;

  • Санъатшунослик факультети кафедраларини, университет худудидаги “Нилуфар” талабалар театр студиясини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш механизимини яъни - талаба ёшларни кенг қўллашга жалб қилиш ва бу орқали уларнинг иқтидорини ошириш;

  • Талаба хотин-қизларни мусиқа ва санъат масканларига, хусусан театр ва музейлар, концерт томошаларига мунтазам жалб қилиш, ўзбек ва жаҳон маданиятининг энг сара намуналаридан бахраманд этиш орқали иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий-аҳлоқий, эстетик диди ва маданий даражасини янада юксалтириш;

  • Мусиқа ва санъат йўналишидаги кафедраларни малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш ва уларни малакасини ошириш, замонавий илғор тажрибалардан кенг фойдаланиш;

  • Республика ва дунёнинг машҳур мусиқачилари, бастакорлари билан учрашувлар, маҳорат дарсларини ташкил этиш, мусиқа ва санъат йўналишидаги ўқув қўлланмалар, дарсликлар, илмий методик адабиётлар билан таъминлаш орқали иқтидорли хотин-қизларни сафини ошириш ва бунинг натижасида уларни қўллаб-қувватлашда янги босқичга эришиш;

  • Ўзбекистоннинг, шу жумладан, Фарғонанинг юксак мусиқа маданияти ва санъатини халқаро майдонида янада кенг тарғибот этиш, республика халқаро кўрик танлов ва фестивалларда университетимизнинг иқтидорли хотин-қизларини фаол иштирок этишини таъминлашга эришиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

Шунингдек, Санъатшунослик факультетини ўқув биносини капитал таъмирлаш ишларини амалга оширилаётганлиги ва шу ерда кўплаб ўринли концерт залини қурилиши ҳам университет раҳбарияти томонидан талаба ёшларга яратилаётган шарт-шароит шу орқали иқтидорли хотин-қизлар сафарбарлигини оширишга асос бўлиши шубҳасиздир.
Юқорида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, иқтидорли хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта.
Айниқса, миллий санъатимиз ва маданиятимизни асраб-авайлаш ва уни илмий-назарий ўрганилиши, уни келажак авлодларга етказишнинг иқтидорли хотин-қизларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилиши ҳар бир зиёли вакилларнинг шарафли бурчидир.
Зеро, Муҳтарам Президентимиз “Бизни ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Хавас қилса арзийдиган беқиёс бойлигимиз бор ва мен ишонаман насиб этса хавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади” – дея таъкидлаган сўзлари ҳар биримиз учун орзулар машъалидир.



Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling