Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 3.58 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
Адабиётлар
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2021. –Б. 150. Heilbroner, Robert L. The worldly philosophers : the lives, times, and ideas of the great economic thinkers. — Revised seventh edition. — New York. — 365 pages с. — ISBN 0-684-86214-X, 978-0-684-86214-9. ЧАҚИРИҚҚАЧА ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИДА ЖИСМОНИЙ-ТАКТИК ТАЙЁРГАРЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Тураханов Акром Абдуллахакимович Батиров Равшан Фарғона давлат университети Тадқиқотчилари. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришнинг муҳимлиги мамлакатимиз хавфсизлиги, мудофаа салохиятини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир тарбиявий-профилактик вазифаларнинг зарурияти билан ҳам белгиланади. Шу сабабли, ҳарбий соҳа курсант-талабаларида жанговар-тактик кўникмаларни ривожлантириш таълим-тарбия ишлари олдида турган улуғвор, масъулиятли вазифа бўлиб қолмоқда. Акмеологик ёндашувнинг ўзига хос хусусиятларидан бири чақириққача ҳарбий таълим йўналиши мутахассисларининг айнан талабалик даврида ва касбий фаолиятини бошлаган даврида эришадиган даражаси, унинг руҳиятига ва жисмоний холатига хос хусусиятлар билан белгиланади. Бу хусусиятлар эса қуйидагилар: 1. Жисмонан бақувватлик, яъни чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаси айнан талабалик давридан жисмонан камолоти ўзининг юқори нуқтасига чиқади. Танадаги деярли барча аъзолар ўз тараққиётида мукаммаллик чўққисига етади. Бунда нафақат жисмонан саломатлик, балки талабанинг психофизиологик кўрсаткичлари ҳам ўзининг энг ривожланган холатига эришади. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг биологик ва психофизиологик имкониятларининг айни ривожланган холати унинг биологик мавжудот сифатида фаоллиги учун асос яратади. 2. Ижтимоий ҳаётда фаол фуқаро, яъни чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаси олийгоҳни битиргандан кейин ижтимоий ҳаётда фаоллашади, оилада, жамиятда, ўзи фаолият юритадиган меҳнат жамоасида ўз ўрнига ва мавқеига эришади. Жамиятнинг тўлақонли фуқароси сифатида бўлиб ўтаётган воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини билдиради, оқ ва қорани танийди, ҳаётда ўз позициясига эга бўлади. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги унинг қадриятлари тизими шаклланганлиги, ўз эътиқодига эгалиги ва шахс сифатида ўз-ўзини юксак даражада англаганидан далолат беради. Download 3.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling