Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари


Download 365.05 Kb.
bet42/70
Sana07.01.2023
Hajmi365.05 Kb.
#1083697
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70
Bog'liq
4 курс мажмуа.Жамоат саломатлиги

Давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари
Республика давлат санитария - эпидемиология назорати маркази (Қорақалпоғистон Республикаси, туман, шаҳар, вилоят) ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи бошқарув органи ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади, санитария - эпидемиология назорати масалалари бўйича вазир муовини - Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачига ҳамда вазирлик қошидаги бош бошқармага бўйсунади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари давлат санитария-эпидемиология назорати масалалари бўйича Республика давлат санитария -эпидемиология назорати марказига ҳамда давлат санитария - эпидемиология назорати бош бошқармасига бўйсунади. Вилоятлардаги туман ва шаҳар давлат санитария эпидемиология назорати марказлари санитария -эпидемиология назорати масалалари бўйича тегишли вилоятлар давлат санитария назорати марказларига буйсунадилар.
Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонунга «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунга, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2-декабрь 1999 йил 710-сонли буйруғи
билан тасдиқланган «Низом»га мувофиқ фаолият юритувчи тиббий профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга доир ва эпидемияга қарши кураш чора тадбирларининг комплекс уюштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди, ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади.
Давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ҳуқуқий мустақил ташкилот бўлиб, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикасида Давлат санитария - эпидемиология хизмати муассасалари Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган қайси идорага бўйсунишидан, мулкчиликнинг шаклларидан қатъий назар, барча давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назоратини амалга оширади. Санитария профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар режа асосида амалга оширилиши ҳамда уларни амалга оширишда турли муассасалар ва ташкилотлар, ҳамда аҳолининг иштирок этиши билан ажралиб туради.
Туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш жойларининг санитария-эпидемиология вазияти учун коммунал ва санитария хизматлари раҳбарлари билан биргаликда шахсан ҳокимлар жавоб берадилар.
Бошқа ташкилотларнинг, ДСН органларининг давлат санитария назорати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ ҳудудларни санитария муҳофазаси ва касалликларнинг олдини олишга доир амалга ошираётган фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларнинг ишига аралашиш ва ҳар қандай таъсир кўрсатишга уриниш қатъиян таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
ЎзРССВ СЭХ нинг турлари, категориялари, таркибий қисмлари ва уларда ишлайдиган мутахассислар сонини белгилайди. СЭХ ўзлари фаолият кўрсатаётган ҳудудларнинг аҳолиси сонига қараб маълум категорияга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар СЭХ ўз ҳудудидаги аҳоли сонига қараб қуйидаги категорияларга бўлинадилар:

  1. - категория 2 миллиондан ортиқ аҳолига;

  2. - категория 1 миллиондан 2 миллионгача бўлган аҳолига;
    III - категория 500 000 дан 1 миллионгача бўлган аҳолига;
    IV - категория 500 000 гача бўлган аҳолига ташкил этилади.

Туман СЭХ га эга бўлган шаҳарлардаги шаҳар СЭХлари қуйидаги категорияларга эга:
I- категория 600 мингдан 800 минггача бўлган аҳолига;
II- категория 400 мингдан 800 минггача бўлган аҳолига;
III- категория 400 минггача бўлган аҳолига ташкил қилинади.
Шаҳар СЭХлари қуйидаги категорияларга бўлинади.
I -категория 300 мингдан ортиқ бўлган;
II -категория 200 мингдан 300 минггача бўлган аҳолига;
III - категория 100 мингдан 200 минггача бўлган аҳолига ташкил қилинади.
Қишлоқ туманларининг СЭХлари ўзлари хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига қараб қуйидаги категорияларга бўлинади:
I - категория 60 мингдан ортик бўлган аҳолига;
II -категория 30 мингдан 60 минггача бўлган аҳолига;
III - категория 30 минггача бўлган аҳолига ташкил қилинади.
Барча СЭХлар қуйидаги асосий бўлимлардан ташкил топган: санитария -гигиена, эпидемиология, лаборатория ва дезинфекция бўлими (йирик шаҳарларда мустақил дезинфекция станциялари мавжуд), бўлимларни бўлинмаларга дифференциация қилиниши СЭХларнинг турига ва категорияларига боғлиқ. СЭХлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди. СЭХ бошқарилиш даражасига қараб, ЎзРес ССВ қошидаги Республика СЭХ (III даража), Қорақалпоғистон Республикаси Республика СЭХ, вилоят СЭХлари ва Тошкент шаҳар СЭХ (II даража), шаҳар (районларга бўлинмаган) ва туман СЭХларга (1-даража) бўлинади.
Маъмурий муносабатлар бўйича II даражали бошқарув СЭХ вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, бошқарув СЭХлар маъмурий муносабатлар бўйича шаҳар ва район ҳокимлигига, барча СЭХлари Давлат санитария назорати фаолияти бўйича ўзидан юқори турувчи маъмурий ҳудуднинг Бош Давлат санитария врачига бўйсунади.
П-1 даражали бошқарув СЭХлари ишига бош врачлар раҳбарлик қилиб, бир вақтнинг ўзида улар маъмурий ҳудуднинг бош давлат санитария врачи ҳисобланади. Республика СЭХнинг бош врачи Республика Бош Давлат санитария врачнинг муовини ҳисобланади. Республика СЭХ маркази бош врачни Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи, ЎзРССВ билан келишган ҳолда тайинлайди ва ишдан бўшатилади. Шаҳар ва туманлар СЭХ бош врачлари Ўзбекистон Республика Бош Давлат Санитария врачи ҳамда тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар Бош Давлат санитария врачларини тайинлайди ва ишдан бўшатади.
Барча даражадаги бошқарув СЭХ бош врачлари этиб, Олий тиббиёт ўқув юртини тугатган ва санитария эпидемиология хизматида амалий иш тажрибасига эга бўлган, гигиена ва эпидемиология соҳасида мутахассис ҳисобланган шахс тайинланади. СЭХ Бош врачи тасдиқланган смета чегараси доирасида кредитларни бошқаради ва СЭХ ходимларини ишга ёллаш, вазифасидан озод этиш ҳуқуқидан фойдаланади.
СЭХлар бошқарув даражасига қараб марказлашган ҳолда республика, вилоятлар бюджетидан алоҳида параграфлар орқали маблағ билан таъминланади ва улар ўзларининг ҳаражатлар сметасига, асосий фойдаларига ва айланма маблағларига, шу жумладан, бюджетдан ташқари маблағларига, банкда ўз ҳисоб рақамига. Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби ва ўзининг номлари туширилган муҳр, хизмат ёзишмалари учун бланкаларга эга.
СЭХ бюджетдан ташқари қўшимча маблағ билан таъминлаш манбаи бўлиб пуллик хазмат яъни, корхоналар, фирмалар, идоралар, муассасалар, бошка хўжалик субъектлари ва аҳолида шахслар билан тузилган шартномаларни бажариш, ҳамда ўз ихтиёри билан тўланган бадаллар ва ҳадя қилинган маблағлар ҳисобланади. Бюджетдан ташқари киримлар келгусида бюджет маблағларини 40-60 фоизидан кўпроғини ташкил этиши кўзда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вилоят ва Тошкент шаҳар эпидемияга қарши фондининг банклардаги алоҳида ҳисоб рақамига маъмурий ҳудудларнинг бош давлат санитария врачи томонидан ундирилган маъмурий жарималар миқдори туширилади, эпид. фондни ишлатилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бюджетдан ташқари топилган маблағлар, шартномалар асосида бажарилган бюджетдан топилган маблағлар, ходимларнинг асосий иши ҳақига қўшимча пул тўлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, СЭХ моддий техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
СЭХ қошида қонунда белгиланган санитария - эпидемиология хизматида ишлатиладиган ёки гигиеник предметлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона фаолият кўрсатиши мумкин.

Download 365.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling