Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларнинг


Download 4.22 Mb.
bet4/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларнинг

ишлаш принциплари


Реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари шикастланиш ёки нормал бўлмаган режимларнинг характерли белгиларидан фойдаланиб бажарилади. Масалан, қисқа туташувнинг характерли белгилари токнинг ортиши ва кучланишнинг пасайишидир. Шикастланган элементни аниқлаш усули бўйича ҳимоялар нисбий ва абсолют танлашга эга бўлган ҳимояларга бўлинади. Hисбий танлашга эга бўлган ҳимояларга ток , йўналтирилган ток ва масофа ҳимоялари киради. Токнинг ўзгаришидан таъсирланиб ишлайдиган ҳимояга ток ҳимояси деб аталади. Шикастланиш вақтидаги токнинг йўналишига асосан ишлайдиган ҳимояга йўналтирилган ток ҳимояси деб аталади. Кучланиш ва токнинг нисбатига асосан ишлайдиган ҳимояга масофа ҳимояси деб аталади. Кучланиш ўзгаришига асосан ишлайдиган ҳимояга кучланиш ҳимояси дейилади. Асолют танлашга эга бўлган ҳимоялар ҳимояланаётган объектнинг кириши ва чиқишидаги (бошланиши ва сўнггидаги) бир хил электр катталикларини таққослашга асосланган. Уларга кўндаланг ва бўйлама дифференциал ҳимоялар киради. Автоматик частотавий енгиллаштириш қурилмаси (АЧЕ) частота ўзгаришига асосан ишлайди. АЧЕ қурилмаси учун кириш сигнали бўлиб, асосан, частотага пропорционал кучланиш ҳисобланади. Автоматик қайта улаш (АҚУ) ва резервни автоматик улаш (РАУ) қурилмаларининг киришларига дискрет сигналлар берилади. Бу сигналлар реле ҳимоясининг ишлаганлиги ва виключателларнинг ҳолати тўғрисидаги информацияга эга бўлади.




РҲ ва А қурилмаларининг функционал қисмлари


Ҳимоя қурилмаларини бажаришнинг принциплари хилма-хилдир. Лекин, кўпчилик ҳолларда улар автоном бўлади ва ҳимояланаётган элементнинг ток ва (ёки) кучланишларидан фойдаланиладиган қилиб бажарилади.





К.3-расм. Қисқа туташувлардан автоном ҳимоянинг умулашган схемаси

Умуман олганда ҳимоянинг функционал схемаси (К-3-расм) қуйидаги органлардан ташкил топган бўлади:



  • ўлчаш органи (ЎО) ўлчовчи релелардан ташкил топган бўлиб, ҳимоя қилинадиган объектнинг ҳолатини узлуксиз назорат қилади ва ҳимоя қурилмаларини ишга тушиш ва тушмаслик шартини ўлчаш ўзгарткичларидан (масалан, ток ва кучланиш трансформаторларидан) келадиган сигнал орқали аниқлайди;

  • мантиқий орган (МО) маълум бир шартни бажариш учун ЎОдан олинган сигналга асосан мантиқий сигнал ишлаб чиқади ва ижро органига узатади;

  • ижро органи (ИО) мантиқий орган сигнали асосида ҳимоя қилинадиган объектни бошқариш сигналини ишлаб чиқади ва уни коммутация аппаратига, масалан, виключателга узатади;

  • сигнал берувчи орган. Сигнал берувчи органга ахборот МО ва ИО ларидан келиши мумкин. Ушбу орган нормал бўлмаган режимлар юзага келганлиги тўғрисид ёки ҳимоя комплекти ёки унинг айрим қисмлари ишлаганлиги тўғрисида сигнал беради;

  • таъминлаш манбаси ҳимояларнинг мантиқий органларини ва ўлчаш органларини ҳам (масалан, ярим ўтказгичли элементлардан фойдаланиб бажарилган ҳимояларда) ток билан таъминлаш учун хизмат қилади. Улар кўпчилик ҳолларда таъминлаш блоклари кўринишида тайёрланади ва оператив ток манбаси бўлиб ҳисобланади.




Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling