Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Тадбиркорлик фаолиятини ташкил етиш ва бошқариш


Download 372.34 Kb.
bet6/7
Sana14.03.2023
Hajmi372.34 Kb.
#1267278
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бизнес режа

4. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил етиш ва бошқариш
Янги корхонани ташкил қилишда таъсисчилар таркиби белгиланиб, таъсис ҳужжатлари, яъни корхона Низоми, корхонани ташкил етиш ҳақидаги таъсисчилар шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Шу билан бир қаторда корхона раҳбари ва тафтиш комиссияси раисини тайинлаш ҳақида иштирокчилар мажлисининг 1-сонли баённомаси расмийлаштирилади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилади. Бу ҳисоб рақамига корхона рўйхатдан ўтгандан кейин 30 кун ичида Низом капиталининг 50 фоизи келиб тушиши лозим. Кейин корхона таъсис етилган жойидаги маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтади.
Биржа, аудиторлик фирмалари ва чет ел сармоясига ега корхоналар еса Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигида рўйхатдан ўтади. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи ваколатли органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилади:
-корхонани ро йхатдан ўтказиш тўғрисида таъсисчиларнинг аризаси;
-нотариал идоралари томонидан тасдиқланган икки нусхадаги таъсис ҳужжатлари (корхона Низоми, корхонанинг таъсис шартномаси);
-корхона манзилинитасдиқловчиҳужжат;
-давлат божини тўлаганлиги тўг рисида банкдан берилган ҳужжат;
-ҳокимиятнинг ваколатли органлари томонидан корхонанинг номланиши тўг рисида берилган гувоҳнома;
-муҳр ва тамғанинг уч нусхадаги намунаси.
Янги корхонани ташкил етишда қонун томонидан белгиланган тартибнинг бузилиши ёки унинг таъсис ҳужжатларининг қонун талабларига мос келмаслиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад етилишига олиб келади.
Корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни рад етиш сабаблари асосланмаган ёки корхонани рўйхатдан ўтказиш белгиланган муддатларда амалга оширилмаса, судга мурожаат етиш мумкин.
Корхона маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларига зарур ҳужжатларни илова қилиб, ариза топширган пайтдан бошлаб, 7 иш кунидан 30 иш кунигача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўг рисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ягона давлат реестрига киритиш учун 10 кун муддат ичида Давлат статистика қо митасига хабар қилинади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ташкил етилган ҳисобланади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган корхонага: ҳокимиятнинг корхонани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўгТисидаги қароридан кўчирма нусхаси, ҳокимият рўйхатидан ўтказилган ва тасдиқланган корхона Низоми ҳамда корхонанинг рўйхатдан ўтказилганлиги то гТисидаги давлат ордеритопширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган ва тадбиркорлик фаолиятига рухсат етилгандансўнг корхона раҳбарияти:
-думалоқ муҳр ва тамгага буюртма бериши;
-банкдаҳисобварагиочиши;
-солиқ инспекуиясидан рўйхатдан ўтказиши;
-аҳолини ижтимоий ҳимояиаш фондидан рўйхатдан ўтказиши;
-бандлик марказидан рўйхатдан ўтказиши керак.
Думалоқ муҳр ва тамгани тайёрлатишга буюртма беришдан олдин корхона раҳбари корхона жойлашган тумандаги ички ишлар бўлими,
корхонанинг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳокимият қароридан кўчирма, ҳокимият тасдиқлаган икки нусхадаги муҳр ва тамг а чизмаларинитақдиметишикерак.
Ички ишлар бўлими рухсатни алоҳида хат кўринишида беради. Чизмалар еса керакли ёзувлар билан маъқулланади ва муҳр билан тасдиқланади. Банкда ҳисоб рақами очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилади:
-корхонараҳбаринингаризаси;
-ҳокимият тасдиқлаган таъсис ҳужжатлари;
-нотариус тасдиқлаган имзо намуналари;
-муҳр ва тамг а билан тасдиқланган карточкалар;
-ҳокимиятнинг маҳаллий кенгаши корхонани давлат ройхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги қароридан кўчирма ёки нотариус тасдиқлаган маълумотнома;
-солиқ органидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотнома.
Шундан сўнг банк муассасаси аризачига ҳисоб рақами очади, унинг рақамини корхона Низомининг асл нусхасига ёзади ва бош ҳисобчининг имзоси қўйилиб, банкнинг гербли муҳри босилади.
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин барча табдиркорлик субйектлари солиқ органига рўйхат (идентификауия) рақами олиш учун давлат ро йхатидан ўтган вақтдан еътиборан 10 кун мобайнида мурожаат етишлари лозим.
Солиқ тўловчининг идентификауия рақами солиқ тўловчилар ва юридик шахсларга солиқ органи томонидан хўжалик юритувчи субйектларни рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдирган маълумотлар асосида берилади.
Давлат солиқ инспcкуиясида тадбиркорлик субйектларини рўйхатдан ўтказиш бир марта амалга оширилади ва тадбиркорлик фаолиятини тўхташи муносабатибилангинабекорқилинади.
Тадбиркорлик субйектлари ўз идентификация рақамини Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ қўлланиладиган барча ҳужжатларда кўрсатишишарт.
Янги корхонани ташкил етишнинг якунловчи босқичида иштирокчилар ўз омонатларини тўлалигича киритадилар (рўйхатдан ўтгандан кейин бир йилдан кечикмаслик керак), банкда доимий ҳисоб рақамини очадилар, корхона туман солиқ инспекуиясида рўйхатга олинади, ўзининг думалоқ муҳри ва бурчакли штампига ега бўлади. Шу вақтдан бошлаб, корхона мустақил юридик шахс сифатида фаолият юрита бошлайди.
Aгар корхона аксиядорлик жамияти сифатида шаклланаётган бўлса, унинг таъсисчилари аксияларни сотиб олиш учун унга обуна бўлиши лозим.
Aксияларни сотиб олиш учун обуна очиқ бўлганда таъсисчилар келажакда аксияларга обуна бўлиш ҳақида хабамома чиқаради. Хабарномада аксиядорлик жамиятининг предмети, мақсади ва муддати, таъсис мажлисининг вақти, Низом жамг армасининг ҳажми, аксияларнинг миқдори ва тури, уларнинг қиймати, аксияларга ёзилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрсатилганбўлади.
Aксияга обуна бўлганлар таъсис мажлиси бўлган кунига қадар аксиялар қийматининг 30 %ини киритиши лозим. Aгар аксиялар таъсисчилар ўртасида бўлинадиган бўлса, бадал миқдори 50 %дан кам бўлмаслиги лозим. Aксиядор барча аксияларни аксиядорлик жамияти рўйхатидан ўтказгандан сўнг бир йилдан кечиктирмасдан сотиб олиши лозим. Сўнгра таъсис мажлиси ўтказилади. У қуйидаги масалаларни ҳал етиши керак:
-аксиядорлик жамиятини тузиш;
-аксиядорлик жамияти низомини тасдиқлаш;
-аксияларга обуна тугагандан сўнг низом жамғармаси миқдорини аниқлаш;
-аксиядорлик жамияти бошқарув органини сайлаш;
-жамиятнинг фаолият йўналишларини белгилаш ва бошқалар.
Таъсис мажлиси муваффақиятли ўтказилгандан кейин янги ташкил етилган аксиядорлик жамияти рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилган жамият ўз фаолиятини юритишга киришади.
2009-йилда ҳам тадбиркорламинг ўз ишини ташкил етиш билан бог лиқ сарф-харажатларини қисқартириш ишлари давом еттирилди. Масалан:
-архитектура-режалаштириш топшириқ тўпламларини олиш қиймати
4 баробар;
-лойиҳа-смета ҳужжатларини експертизадан ўтказиш 2,5 баробар;
-кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш қиймати 2 баробарга пасайтирилди.
Масалан, нормативлар лойиҳаларининг екологик експертизасини ўтказиш бўйича тўлов миқдори 75 марта, екологик експертиза қиймати 25 марта камайтирилган. Бунинг натижасида ҳар битта тадбиркорлик субйекти учун ўз фаолиятини ташкил етишда умумий ҳолда 4207 минг сўм миқдоргача маблағларни тежаш имконияти пайдо бўлди.


Download 372.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling