Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги Низомий номидаги тдпу “Кимё ва уни укитиш методикаси” кафедраси


Download 0.82 Mb.
bet2/3
Sana08.11.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1756796
1   2   3
Bog'liq
9-маъруза

Хатолар назарияси
  • Миқдорий анализда ҳатоликни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бирор миқдорий аниқлаш қанчалик бадиққат ўтказилмасин, олинган натижа, одатда, аниқланаётган модданинг ҳақиқий миқдоридан бир оз фарқ қилади, яъни баъзи ҳатоликларга эга бўлади.
  • Анализ хатолари ўз характери бўйича:
  • а) систематик хатолар
  • б) тасодифий хатолар
  • в) қўпол хатоларга бўлинади.
  •  
  • Систематик хатолар
  • Систематик хатолар деб, катталиги доимий бўлган ёки маълум қонун бўйича ўзгарадиган хатоликларга айтилади. Улар методикани, мосламани, реактивни ва х.к. танлашда содир бўлади ва олинган натижаларни ортишига ёки камайишига таъсир кўрсатади. Систематик хатоларни тузатма – тузатгич коэффициентини киритиб олдини олиш ёки йўқотиш мумкин.
    • Тасодифий хатолар
    • Келиб чиқиши маълум бир қонуниятга асосланмай, катталиги ва ишораси номаълум бўлган хатолар тасодифий ҳатолар деб аталади. Тасодифий ҳатолар бизга боғлиқ бўлмаган ташқи факторлар таъсирида, яъни температуранинг ва ҳаво намлигининг ўзгариши, ҳавонинг ифлослиги, хонанинг етарли даражада ёритилмаганлиги ва х.к. ва шунингдек, эҳтиёт бўлмасдан, пала-партиш ишлаш натижасида, тортиш вақтида йўқотишларда рўй бериши мумкин.
    • Тасодифий ҳатоларни систематик хатолардан фарқли равишда бирор тузатма киритиш йўли билан йўқотиб бўлмайди, лекин уларни параллел аниқлашлар сонини ошириб ва улардан олинган натижаларни бир-бирига яқин қийматларидан ўртачасини ҳисоблаб камайтириш мумкин.
    •  
    • Қўпол хатолар
    • Бундай хатолар жумласига, масалан, тортиш вақтида тарози тошларини ва тарози шкаласининг кўрсатишини нотўғри ҳисоблаш, титрлаш вақтида бюретка шкаласи бўйича нотўғри ҳисоблаш, аниқлаш вақтида эритманинг ёки чўкманинг бир қисмини тўкиб юбориш ва шунга ўхшашлар киради. Қўпол хатолар туфайли анализнинг натижаси нотўғри бўлиб қолади ва шунинг учун у бир неча параллел аниқлашлардан ўртачасини олишда ташлаб юборилади.
    • Сифат жиҳатидан анализ натижаларини хатоликлари
      Download 0.82 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling