Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131
Bog'liq
pul va banklar

ишлаб чиқиш ва унда иштирок этиш. 
Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва 
тавсияларишлаб чиқила ди. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича 
амалий топшириқ, кейс стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун 
вазифалар белгиланади. 
 
«Пул ва банклар» фани бўйича 5230700 – «Банк иши» бакалавриат 
йўналишида ўқув режага мувофиқ курс иши ёзиш 4-семестрда 
режалаштирилган. 
 
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар 
Курс ишида фаннинг назарий ва амалий маълумотлари умумлаштирилган 
ҳолда амалиёт маълумотларига асосланиб, фан бўйича якуний иш сифатида 
бажарилади ва унда мавзу бўйича маълумотлар жамланиб, таҳлил этилади. 
Курс ишини ёзишдан мақсад талабани ўқув жараёни мобайнида олган 
билимини илмий ва амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аниқ таҳлилий 
масалаларни ҳал этиш орқали билимини бойитиш, чуқурлаштириш ва 
умумлаштиришдан иборат. Курс иши мавзулари умумий талабалар сонидан 20-
30 фоиз кўпроқ бўлиб, олдиндан тайёрланади. Курс ишининг ҳажми кафедра 
томонидан белгиланган ҳажмда бўлиши ҳамда фақат талабанинг шахсий 
қулёзмаси асосида амалга оширилиши талаб этилади.
Курс иши кафедранинг профессор ўқитувчилари томонидан таёрланган 
услубий қўлланма талаблари асосида бажарилади. 
«Пул ва банклар» фани бўйича тавсия этилаётган курс иши 
мавзуларининг тахминий рўйхати: (курс ишини бажариш буйича услубий 
қулланма кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ва намунавий 
тахминий мавзулар келтирилган). 
«Пул ва банклар» фани бўйича курс иши танланган мавзу бўйича илмий 
ва амалий қарашларни акс эттирувчи лойиҳавий ишдир. Курс иши мавзулари 
фан доирасида ўрганиладиган долзарб масалаларни тўла қамраб олган бўлиш 
керак. 
Курс иши мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, олинган 
натижаларнинг ишончлилиги ва расмийлаштириш даражасига қараб 
баҳоланади. 
Курс ишининг режасини тўғри тузиш талабага курс ишининг мақсади ва 
вазифаларини тўғри шакллантириш, мавзунинг моҳиятини очиб бериш 
имконини беради. 
Курс иши талабанинг назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга 
эканлигини намоён этиши зарур. 
Курс ишининг бажарилиш сифатига нисбатан қуйидаги талаблар 
қўйилади: 


- мавзунинг долзарблигини асослаб бериш
- курс ишининг мақсад ва вазифаларини тўғри шакллантириш; 
- ишни ёзишда тизимли ва мантиқий кетма-кетликка риоя қилиш; 
- таклиф ва тавсияларни асослаб бериш; 
- курс ишини амалдаги талабларга мувофиқ равишда расмийлаштириш. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling