Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

инфратузилмани ривожлантириш; 
-турли хусусий ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг лойиҳаларини 
молиялаштириш ва кредитлаш. Бунда ресурсларнинг 60% и хусусий секторга, 40% и 
давлат секторига мўлжалланган; 
Минтақавий ривожланиш банки 
Иқтисодий географик худудлар доирасида чекланган халқаро молия 
институтлар 
Хусусиятли белгилар  
1)Минтақавий ривожланиш банки тегишли иқтисодий худудларда фаолият 
олиб борадилар ва ушбу мамлакатнинг ривожланиш эхтиёжларидан келиб 
чиқадиган мақсадларни белгилайдилар: 
2)Минтақавий банклар иқтисодиёт миллий иқтисодий мустақил 
мамлакатларга нисбатан уларни иқтисодий ривожланиш даражасига кўра 
табақалашган кредит сиёсатини олиб борадилар; 
3)Минтақавий банклар ўртасида энг катта йирик ЕТТБ ҳисобланади: 
ЕТТБ ига 56 та мамлакат аъзо: 
ЕТТБ фаолияти аъзо мамлакатларда кўппариявийлик,плюрализм ва бозор 
ислоҳотларини мавжудлигини назарда тутувчи сиёсий жихаларига эга: 
4)Осиё , Африка ва Лотин Америкасининг йирик минтақавий банклари 
Америкалараро тараққиёт банки, Африка тараққиёт банки Осиёс тараққиёт 
банкилардан иборат. 
-Осиё, Африка ва Лотин Америкасида йирик халқаро банкларнинг ташкил 
этилиши мустамлака тизимнинг таназзулга юз тутиши ва ушбу худудларга хос 
иқтисодий муаммоларни хал этиш  
 


1- расм.Минтақавий ривожланиш банки
9
 
 
 - хусусий капитал қўйилмаларга кафолатлар бериш

иқтисодиётнинг таркибий тузилишини қайта қуриш юзасидан 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 

аниқ лойиҳаларга маслаҳат-техник ёрдам бериш. 
Банк учун хусусий сектор ривожланиши, хусусийлаштириш жараёни, 
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, молия муассасалари ҳамда 
саноат секторини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш, кичик бизнесни ривожланишини 
қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор лойиҳа ва дастурлар бўлиб ҳисобланади. 
Банк хусусий ва хусусийлаштирилган корхоналар таклифи ҳомийлар салоҳияти 
юқори бўлиши ва бизнес режа- ларининг ишончли бўлишини талаб қилади. 
Бошка ривожланиш банкларидан фарқли равишда ЕТТБ сиёсий тузилмаларни 
кредитлашда иштирок этмайди ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳавий 
молиялашга ихтисослашган. 
Банк такдим этадиган кредитининг энг кам микдори 5 млн. еврони ташкил этади. 
Фоиз ставкалари асосий бозор ставкаси (одатда, ЛИБОР) ва маржадан ташкил топади. 
Кредитлар бўйича фоиз сузиб юрувчи (своп операцияларини қўллаган холда) ёки 
катъий ставкаларда белгиланади. Маржа миқдори кредит шартларидан келиб чикади. 
ЕТТБ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар сони 200-2013 йилларда 265 
тадан 302 тагача ортган. 2013 йилда ЕТТБ томонидан амалга оширилган 
лойиҳаларнинг умумий қиймати 12,9 млрд.еврони ташкил этган. 
2013 йилда ЕТТБ томонидан ажратилган маблагларнинг 38% и молия секторига, 
27% и корпоратив секторга, 17% и инфратузилма сохдсига ва 18% и энергетика 
соҳасига йўналтирилган. 
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) — 1966 йилда ташкил топган ва унга 57 тамамлакат 
(41 та ҳудудий ва 16 та ҳудуддан ташқари мамлакатлар) аъзо. ОТБ га аъзолик 
БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўиича 
комиссиясидаги барча мамлакатлар ва Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлари (агар 
улар БМТ ёки унинг ихтисослашган агентликларига аъзо бўлсалар) учун очиқ. 
Аъзоликда мавжуд бундай кенг имкониятлар ОТБда Осиё минтақасидан ташқари 
мамлакатлар улушининг ортишига олиб келди, уларга банк акцияларининг қарийб 
37% и ва овозларининг 35% и тўғри келади. 
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ, инг. International Bank for 
Reconstruction and Development) - Жаҳон банкининг асосий кредит ташкилоти бўлиб
кенг миқёсда Жаҳон банки номи билан танилган. Ушбу банкга аъзо бўлиш учун ариза 
тақдим этган мамлакат аввало ХВФга аъзоликка кирган бўлиши лозим. Банкнинг 
барча қарзлари аъзо давлатлар ҳукуматлари томонидан кафолатланиши керак. 
Қарзлар бўйича ҳар олти ойда ўзгарувчи фоиз ставкаси белгиланади. Ҳозирги вақтда 
мазкур ставка 6-7%га тенг. Қарзлар асосан 15-20 йил муддатга, асосий қарз суммаси 
бўйича тўловларни 3-5 йилга узайтириш тартибида берилади. Қарз бериш давлат 
хукуматининг кафолати олингандан сўнг амалга оширилади
10
. 
ХТТБ – 1944 йилда Бреттон-Вудсдаги (АҚШнинг Нью-Хемпшир штатидаги 
шаҳарча) Халқаро валюта – молиявий конференцияда ХВФ билан бир вақтда 
тузилган давлатлараро инвестиция институтидир. Бир вақтнинг ўзида банкнинг 
низоми ҳам бўлиб қолган ХТТБ ҳақидаги Битим 1945 йилда расмий жиҳатдан кучга 
9
Муаллиф томонидан мустақил ишлаб чиқилган
10
www.mfino.ru
 


кирган, банк ўзининг фаолиятини 1946 йилдан бошлаган. ХТТБнинг штаб-квартираси 
– АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган. 
ХТТБ 2013 молия йилида 20,6 млрд.АҚШ доллари ҳажмидаги кредит 
ресурсларини заҳира қилди, ушбу кўрсаткич 2009 молия йилига нисбатан 52,8% 
ошган. 
ХТТБнинг асосий мақсади – аъзо мамлакатларга узоқ муддатли кредит ва 
қарзлар бериш ҳамда хусусий инвестицияларни кафолатлаш орқали уларнинг 
иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.  

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling