Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 
З.Ш. Ҳайдаров
«Банк ва жамғарма иши» кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.н.
Ўқув-услубий мажмуа Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Ўқув-услубий 
Кенгашида муҳокама этилган ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш ҳамда нашр учун тавсия 
қилинган. 2017 йил ___ сон мажлис баённомаси.
© С.С.Тоғаев, А.А.Бекмуродов, Р.И.Азимова, Ғ.Ж. Эсанбоев, К.Ғ.Муҳаммадиев ва 
Х.Ж.Казақов. © СамИСИ, 2017 й. _____ бет 


Мундарижа 
 
Ўқув материаллар 
- Маъруза машғулотлар бўйича материаллар 
 
- Амалий машғулотлар бўйича материаллар 
Мустақил таълим машғулотлари 
Глоссарий
Иловалар
- Фан дастури 
- Фан ишчи дастури 
- Тестлар
- Тарқатма материаллар 
 
 


 
 


Маъруза машғулотлар бўйича материаллар
 
 
 
1-МОДУЛ. “ПУЛ ВА БАНКЛАР” ФАНИГА КИРИШ 
 
1.1.Фаннинг предмети ва вазифалари.
1.2.Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. 
1.3.Пулнинг бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи 
ўзига ҳос хусусиятлари. 
 
1.1.Фаннинг предмети ва вазифалари.
Пул махсулот, товарларни ишлаб чиқариш ва харидорларга керакли вақт, 
миқдор ва сифатда маълум шартларда айирбошлашни ташкил этиш ва 
бошқариш мақсадида вужудга келди ва хизмат қилмоқда. 
Фаннинг предмети, пулнинг пайдо бўлиш сабаблари, пул шакллари ва 
турларининг эволюцияси, унинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш шакллари
функциялари, Қиймат шаклларининг эволюцияси. Қийматнинг шакллари, 
бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи ўзига ҳос хусусиятлари 
ҳамда кредит пуллари ва уларнинг турларини чуқурроқ ўргатади. 
Шунингдек, пул тўғрисидаги назариялар, унинг шакллари,унинг юзага 
келиш шарт-шароитлари, назарияларни яратган олимларни фикр ва ғоялари, 
камчиликлари ҳақида ўрганади. 
Пул айланмаси ва унинг таркиби, нақд ва нақдсиз пуллар, уларни 
айланиш тамойиллари, шакллари ҳақида гап боради. Шунинг билан бирга, пул 
муомаласини ташкил қилиш ва пул массаси, пул муомаласи қонунлари, пул 
агрегатлари, муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш 
услублари,пул муомаласи қонунларининг бузилиши ҳамда унинг ижтимоий-
иқтисодий оқибатлари ёритилган. 
Пул тизими: тушунчаси, шакллари ва элементлари, Ўзбекистон 
Республикаси пул тизимининг ривожланиш босқичларини ўрганади. Пул 
ислоҳотларини амалга оширишнинг зарурлиги, уларни амалга ошириш шарт-
шароитлари, пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари кенг ёритилган. 
Инфляция ва унинг турлари, юзага келиш сабаблари, ижтимий ва 
иқтисодий оқибатлари, инфляция тўғрисида назариялар ҳамда пулнинг 
барқарорлигини таъминлаш йўллари ёритилган. 
Шунинг билан бирга, кредитнинг зарурлиги, моҳияти ва функциялари, 
тамойиллари, характерли белгилари, хусусиятли томонлари ёритилган. 
Кредитнинг иқтисодий барқарорликдаги ўрни очиб берилган. 
Кредит муносабатларининг ривожланиш босқичларининг юзага келиш 
сабаблари. Кредит муносабатларининг ривожланиш босқичлари, шакллари ва 
туркумланиши, кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар ёритиб 
берилган. 
Шунинг билан бирга, банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими, 
Марказий банк ва унинг функциялари, уларнинг актив ва пассив операциялари, 
уларни мустақиллиги кенг ёритиб берилган.


Тижорат банклари ва уларнинг бажарадиган функциялари, уларни ташкил 
этиш ва иқтисодиётни ривожидаги ўрни ёритилган.Шунинг билан бирга нобанк 
кредит ташкилотлари, зарурлиги ва уларнинг турлари,вазифалар уларни 
тартибга солиш масалалари ҳамда кредит тизими, элементлари ва унинг 
барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар очиб берилган. 
Шунингдек, ҳалқаро валюта муносабатлари, асослари, миллий валюта 
тизими ва турлари, вазифалари ва уларни тартибга солиш масалалари 
ёритилган. Шунинг билан бирга, ҳалқаро молия институтлари ва уларнинг 
турлари мақсади ва вазифалари бажарадиган операцияларини ўз ичига олган 
кенг қамровли фаннинг предметларини ўз ичига олган. 
Узоқ қадимдан ишлаб чиқаришнинг ва товар муносабатларини 
ривожланиши натижасида пул юзага чиқа бошлаган. Бизнинг фикримизча 
пулнинг юзага чиқишига бевосита қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган: 
1. Жамиятда меҳнат тақсимотини ҳамда маҳсулотлар алмашувини юзага 
чиқиши. 
2. Натурал хўжаликдан аста —секин товарларни ишлаб чиқариш ва уларни 
айирбошлашга ўта бошлаши; 
3. Товар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва мол —мулк жиҳатидан 
мустақил мулкдорларнинг шаклланиб бориши; 
4. Айирбошлаш жараёнида эквивалентлиги (мослик) юзага чиқиши ва унга 
риоя этила боришлиги. 
Инсоният ривожланишининг илк даврларида инсонлар жамоа бўлиб 
яшаганлар ва улар ўзларининг натурал хўжалигини юритганлар. Натурал 
хўжалик шароитида пул бўлмаган, чунки унга хеч қандай талаб ва эҳтиёж 
бўлмаган. Натурал хўжаликда маҳсулот ишлаб чиқарилган, товар эмас. Чунки 
ушбу хўжаликда маҳсулотлар ўз эҳтиёжларини қондиришга сарфланган. 
Фақатгина эҳтиёждан ортиб қолган маҳсулот тасодифий тарзда бошқа натурал 
хўжаликдаги ортиқча маҳсулотга айирбошланган ҳолос. 
Дехқончилик, чорвачилик ва хунармандчиликнинг ажраб чиқиши туфайли 
уларда энди маҳсулот билан бир вақтда товар ишлаб чиқариш пайдо бўлди. 
Ушбу ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзларидаги етиштирилган ортиқча 
маҳсулотларни 
ўзларининг 
эҳтиёжини 
қондириш 
мақсадида 
бошқа 
маҳсулотларга доимий равишда айирбошлашга кучли эҳтиёж юзага чиқди. 
Ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжини кондириш учун эмас, балки уни 
айрибошлаш мақсадида етиштирган маҳсулоти товарга айланди. 
Умумий эквивалентна ўтишнинг зарурияти шундан иборатки, жамиятда 
ишлаб чиқариш тараккиётининг маьлум боскичида бозорда товарлар 
айирбошлаши мунтазам ходисага, иқтисодий хаётнинг муҳим омилига айланган. 
Жамият аьзолари товарлар айирбошлашсиз яшай олмай қолган ва хар бир 
ишлаб чиқарувчи меҳнати маҳсулига умумий ўлчов бирлиги зарур бўлиб 
қолган, Фақатгина умумий эквивалент ролини бажарувчи товаргина барча 
маҳсулотлар учун улчов воситасига айланган. Бундан маьлум бир товар эгаси, 
ўзининг шахсий истеьмоли учун зарур бўлган бошқа бир товарни олиш 


мақсадида у дастлаб ўзи етиштирган товарни бозорда умумий эквивалент 
ролини бажарувчи товарга айирбошлаган. 
Ишлаб чиқаришнинг кенгайиб бориши, товар муносабатларини 
ривожланиши натижасида бозор пул ролини уйновчи металларга қуйидаги 
талабларни қўяди: 
- металнинг табиатда камёблиги 
- металлнинг бир таркиблилиги
- керакли микдорда олишнинг қийинлиги; 
- қийматни йуқотмасдан, ёки жуда кам микдорда йўқотиш асосида 
бўлиниши (майдаланиши); 
- ихчамлиги ва енгиллиги; 
- узоқ муддат давомида зангламасдан сақланиши. 
Биз юқорида таъкидлаб ўтган талабларга айнан кумуш ҳамда ундан кўп 
микдорда олтин тўла жавоб берган. Ушбу талабларга жавоб берган кумуш ҳам 
уни кўп миқдорда ҳамда кам ҳаражат билан қазиб олиниши ва қайта ишланиши 
сабабли у олтинга бас кела олмаган. 
Шундай қилиб пулнинг ривожланиш босқичида бутун дунё бўйича умумий 
эквивалент ролини ўйновчи пул сифатида олтин тан олинган ва бозорда у якка 
хукмронга айланган. Шу асосда бутун дунё бўйича халкаро ҳисоб — китобларда 
ягона тўлов воситаси бўлиб олтин ҳисобланган. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling