Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.84 Mb.
Sana28.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1302659
Bog'liq
Иқлим ўзгариши муаммолари

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
  • ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
  • МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
  • ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
  • ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ
  • ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯГА КИРИШ
  • Иқлим ўзгариш муаммолари
  • Бажарди: Мамаев Ш.А.
  • РЕЖА:
  • Глобал исиш.
  • Орол денгизи Марказий Осиёнинг долзарб муаммоси.
  • Иқлим ўзгариши - инсоният фаолияти оқибати.
  • Глобал исиш.
  • Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги экотизимларга, иқтисодиѐт ривожи ва инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Дунѐ миқѐсида ичимлик сувнинг танқислиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, чўлланиш жараѐнининг тезлашиши, ер деградацияси ҳамда бошқа экологик муаммолар инсонларни табиат ва унинг неъматларига нисбатан оқилона муносабатда бўлишга чорламоқда.
  • Ҳозирги пайтда инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат тубдан ўзгарган. Табиат замонлар, даврлар оша инсонга, барча мавжудотларга беминнат саховатини кўрсатган бўлса, айни пайтда унинг ўзи инсоният таъсиридан азият чекмоқда. Янги мингйилликда инсоният ер юзининг турли ҳудудларида ҳайвонот ва наботот оламига тиклаб бўлмас даражада зарар етказмоқда. Олимларнинг бугун биз яшаѐтган даврни «антропоген давр» деб аташаѐтгани ҳам бежизга эмас.
  • 2009 йил Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида 192 давлат вакиллари иштирокида ўтказилган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган 15- конференциясида ҳам иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ глобал исиш муаммолари муҳокама қилинди. Мазкур тадбир доирасида ривожланган, ривожланаѐтган давлатлар ўзларининг иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда 2020 йилгача атмосферага чиқариб ташланаѐтган буғхона (парник) газлари миқдорини ўтган йилларга нисбатан камайтиришни маълум қилган. Жумладан, Европа Иттифоқи 1990 йилдагига қараганда 20 фоизга, АҚШ 2005 йилга нисбатан 17 фоизга, Япония эса 1990 йилга нисбатан 25 фоизга атмосферага чиқарилаѐтган зарарли газлар миқдорини қисқартиришини билдирган.
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2030 йилга бориб, глобал исиш туфайли жаҳон иқтисодиётига йилига 2 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар етиши мумкинлигини маълум қилди.
  • Бу ҳақда “Independent” нашри хабар тарқатди. Бунга сабаб, жазирама одамларнинг ишлаш лаёқатига салбий таъсир кўрсатиб, иш самарадорлигини тушириб юбораркан. Прогнозларга кўра, бундан, айниқса, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби давлатлар нисбатан кўпроқ азият чекади.
  • ХХ асрда ишлаб-чиқариш кучларини жадал суратлар билан ўсиши, табиий ресурслардан пала-партиш фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожланиши ва янги ерларни ўзлаштириш натижасида экологик мувозанат бузилиб, экологик танглик юзага келди
  • Глобал исиш оқибатида минтақада Орол денгизи ҳавзасининг дарёларини таъминлайдиган қор-музлик ресурсларининг майдони таназзулга учрамоқда ва қисқармоқда. Сўнгги ярим асрда Марказий Осиё тоғли музликлари учдан бир қисмдан ортиқ қисқарди. Қурғоқчилик тез-тез содир бўлмоқда, бунга глобал исиш билан бирга табиий сабаблар (иқлим, табиий сув оқимлар ва оқим шаклланиш ҳудудидан узоқлик) ва антропоген омиллар, жумладан сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш амалиётидаги салбий оқибатлар бўлиши мумкин. Бундай вазият айниқса, Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимларида жойлашган, қурғоқчилик мамлакат бўйича ўртачадан кўпроқ бўладиган Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари каби маълум ҳудудларига хосдир.
  • Маълумотларга кўра, 1964 йили Оролнинг майдони 68,9 минг км кв. бўлган, ундаги сув ҳажми эса 1083 км кубдан ошганди. Сўнгги 50-55 йилда денгиздаги сув ҳажми 15 баравардан кўпроққа қисқарган. Сув сатҳи 29 метрга пасайган. Қирғоқ чизиғи юзлаб километрларга чекинган. Денгизнинг қуриган тубида Оролқум чўлига айланган 6 миллион гектарга яқин оқ туз майдонлари пайдо бўлган.
  • Айни пайтда Оролдаги бир литр сув таркибида 150- 300 граммгача туз мавжуд. Океандаги шўр сувда (18-24 гр.) ҳам бундай эмас, аслида.
  • Оролнинг қуриган қисми ўрнида ҳосил бўлган янги Оролқум саҳроси тобора бутун Оролбўйи минтақасига ёйилмоқда. Бу ердан ҳар йили атмосферага қарийб 100 миллион тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, қум бўронлари ва кучли шамоллар билан мазкур ҳудуддан анча олис 400 километрдан ортиқ узоқ бўлган минтақаларга ҳам тарқалмоқда.
  • Яқин-яқинларгача ўзининг улкан биохилма-хиллиги билан машҳур бўлган Оролбўйи минтақасида ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонлар тури кескин камайиб бормоқда, жумладан, сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26 ва ўсимликларнинг 11 тури буткул йўқ бўлиш хавф остида турибди ва улар «Қизил китоб» саҳифаларидан жой олди.
  • Таъкидлаш жоизки, қачонлардир Орол дунёнинг катталиги бўйича тўртинчи денгизи ҳисобланган. У хилма-хил балиқларга бой бўлган. Бу ерда йиллик балиқ овлаш ҳажми 35 минг тоннага етган вақтлар бўлган. Денгизда 38 хил балиқ тури яшаган, булардан 20 хили эндемик турдаги балиқлар ҳисобланган. Энг муҳими, шу рақамлар бутун Ўзбекистоннинг 80 фоиз балиқчилик саноатини ташкил этганди.
  • Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 60-йилларида Орол денгизи сувининг ҳар бир литрида 10-12 грамм миқдорда туз бўлган. Океан суви каби шўр сувга айланган даврларда маҳаллий балиқлар қирилиб кетгани сабабли унга камбала сингари ҳар хил океан балиқлари олиб келинган. Сувдаги тузлилик даражаси 50 граммдан ошгандан кейин барча балиқлар қирилиб кетган. Ҳозирги вақтда унинг тузлилик даражаси 160 грамм атрофида.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017- 2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” режа ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унда глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш лозимлиги кўрсатиб берилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоийиқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган лойиҳалар, тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ва барқарор молиялаштириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир.
  • Одамнинг табиатга билвосита таъсири иқлимий, атмосфера ва сув ҳавзаларининг физик ҳолати ва кимёвий таркибини, ернинг устки қатламини, тупроқ структураси ва бошқа(лар)ни ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Қўриқ ерларни ўзлаштириш, монокультурали (бир экинли) агроценозлар барпо этиш ва бошқа(лар) тадбирлар табиий биоценозларнинг ўзгаришига катта таъсир кўрсатади. Атом саноатининг ривожланиши, айниқса, атом қуролларини синаш, сув, атмосфера ва тупроқни ифлослантирувчи саноат чикиндиларининг кўпайиб бориши муаммолари муҳим бўлиб бормоқда. Одам маданий ўсимликлар ва уй ҳайвонлари учун маълум даражада янги шароит яратди, уларнинг золарини яхшилади ва маҳсулдорлигини оширди, экинзорларнинг ҳосилдорлигини жуда кўпайтирди, лекин табиат қонунларини чуқур билмасдан табиий мувозанатда бузилишларга олиб келадиган фаолият кутилмаган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Экинлани нотўғри сугориш ернинг шўрланиши ва эрозияга олиб келади; ерни ортиқча қуритиш ўсимликлар қопламини ўзгартиради. Ҳоз. замон фани ва техникаси инсоннинг табиатга кенг миқёсда аралашишига қулай шароитлар яратиб бериб, ўз навбатида, атроф муҳитни муҳофаза қилишни муҳим муаммога айлантирди.
  • Парижда эълон қилинган Иқлим ўзгариши муаммолари бўйича давлатлараро комиссия ҳисоботига кўра, жаҳон бўйлаб иқлим ўзгаришига, табиий омиллар эмас, афтидан инсоният фаолияти айбдордир. Бунинг эҳтимоли 90 фоиздан ортиқроқ, дейилади ҳисоботда.Иқлим ўзгариши муаммолари бўйича давлатлараро комиссия башорат қилишича, 2100 йилга бориб жаҳондаги ўртача ҳарорат 1,8-4 даражага исиши мумкин.Ушбу муаммо бўйича тайёрланган олдинги ҳисоботларга ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан ёндошилгани қайд этилган.
  • Иқлим ўзгариши муаммолари бўйича давлатлараро комиссия денгиз сатҳи дунё бўйича ўртача 28-43 сантиметга кўтарилиши мумкинлиги, иқлим ўзгариши оқибатида янада кучлироқ тўфонлар юз бериши, йигирма биринчи асрнинг иккинчи ярмида Арктика денгизининг йўқ бўлиши эҳтимолларини билдирган.
  • Қайд этилишича, дунёда 1950 йилдан буён кимёвий моддалар ишлаб чиқариш 50 бараварга ошган. Мутахассислар 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич уч бараварга ошишини башорат қилишмоқда.
  • Экспертларнинг сўзларига қараганда, пластмасса ҳамда 3,5 мингта синтетик кимёвий моддалар ҳавонинг ифлослантираётган асосий омиллар саналади. Булар таркибига пестицидлар, саноат чиқиндилари ҳамда антибиотиклар киради. Булар ҳашаротлар ҳамда ўсимликлар дунёсига жиддий хавф солмоқда, дея хабар беради
  • E’tiboringiz uchun rahmat

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling