Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Овқатланиш гигиена мутахассислиги бўйича асосий масалалари


Download 0.61 Mb.
bet22/26
Sana03.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1691168
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Функционал-ва-инструментал-диагностика-тест (2)

13. Овқатланиш гигиена мутахассислиги бўйича асосий масалалари. Озиқ-овқат махсулотларини фармакодинамик хусусияти ва озуқавий, биологик қиймати. Турли хил озиқ-овқат махсулотларини парҳезлилик хусусиятлари, турли касалликларда пархез овқатланиш рационлари, даволовчи профилактик овқатланишга бўлган гигиеник талаблар. Озиқ-овқат махсулотларини санитар-гигиеник ва эпидемиологик хавфсизлиги. Овқатдан заҳарланиш турлари, озиқ-овқат махсулотларининг микроорганизмлар ва уларнинг токсинлари билан зарарланиш манбалари. Алиментар патологиялар. Озиқ-овқат корхоналарида ва объектларда Давлат санитария назорати. Биологик фаол ва овқат қўшимчаларини гигиеник ва токсикологик баҳолаш. Озиқ-овқат махсулотлари билан контактда бўладиган материаллар ва воситаларни санитар-гигиеник ва токсикологик баҳолаш. Озиқ-овқат махсулотлари билан контактда бўладиган материаллар ва ташқаридан келтираладиган махсулотларга гигиеник сертификат берилишни тартиби. Кодекс алиментариус комиссияси тавсиясида озиқ-овқат учун мўлжалланган идиш товоқ материалларга бўлган гигиеник талаблар.

14. Болалар ва ўсмирлар гигиена мутахассислиги бўйича асосий масалалари. Болалар ва ўсмирлар саломатлик ҳолати ва жисмоий ривожланиишига овқатланишининг таъсири. Болалар ва ўсмирлар муассасаларини лойихалаштириш ва қуришнинг гигиеник асослари. Болалар ва ўсмирлар жамоасида турли фаолият турларини гигиеник баҳолаш. Болалар ва ўсмирлар жамоасида жисмоний тарбия ва чиниқтиришни ташкиллаштириш ва назорат қилиш, тиббий хизматни ташкиллаштириш. Меҳнат ва касбий таълимга ўргатишнинг гигиеник асослари. Саломатлик ҳолатини ҳисобга олиб касб танлашга қўйилган тиббий кўрсатмалар. Ўсмирларни меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги асосий қонуний ҳужжатлари. Болалар ва ўсмирлар муассасалари устидан ДСЭН ташкиллаштириш ва олиб бориш.


15. Эпидемиология мутахассислиги бўйича асосий масалалари. Эпидемик жараённинг ривожланиш сабаблари ва шароитлари. Эпидемик жараённинг намоён бўлиши: ҳудудлар бўйича, аҳолининг гуруҳлари бўйича, вақт бўйича юқумли касалликларнинг тарқалиши. Эпидемиологик ташхисот: юқумли касалликларни юзага келиш сабаблари, механизмлари ва тарқалиш шароитлари борасидаги илмий маълумотлар ҳамда эпидемиологик текшириш усуллари асосида аҳоли орасида касалланишнинг намоён бўлишини ва юзага келган аҳоли эпидемиологик ҳолатини аниқлаш. Эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкиллаштириш. Эпидемияга қарши воситаларнинг сифатини белгиловчи эпидемиологик мезонлар, эпидемиологик назорат - эпидемияга қарши ишларни замонавий ташкиллаштиришнинг асоси. Ошқозон-ичак, аэрозол ва зооноз юқумли касалликлари. Тиббий паразитология таърифи ва вазифалари. Ўта хавфли юқумли касалликлар ва профилактик чора-тадбирлар. Тиббий географиянинг назарий асослари ва ривожланиш тарихи. Тиббий география қонуниятларини эпидемиология, иммунология, паразитология, тиббий энтомология ва табобатнинг бошқа бўлимлари асносида талқин этиш.


  1. Download 0.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling