ДАСТУРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Синов дастурининг мақсади Ўзбекистонда клиник лаборатор ташхиси учун зарур бўлган текширишларни: умумий клиник текшириш усуллари, микробиологик текшириш усуллари, гематологик текшириш усуллари, цитологик текшириш усуллари, биокимиёвий, иммунологик текшириш усуллари ва гемостаз текшириш усулларини ўрганиш ва уларнинг интерпретациясини ўтказишдан иборатдир. Шунингдек дастурнинг вазифаси талабаларда замонавий лаборатория ташхиси хизмати учун зарур етарли даражада билим, маҳорат, малака ва амалий кўникмаларни шакллантиришдир.
АСОСИЙ КИСМ
Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари
Биологик материалларнинг умумклиник текшириш усуллари: пешобни текшириш, ошқозон секрециясини текшириш, дуоденал суюқлигини текшириш, орқа мия суюқлигини текшириш, экссудат ва транссудатларни текшириш, балғамни текшириш, ахлатни текшириш, жинсий йўл орқали ўтадиган яллиғланишлар диагностикаси.
Гематологик текшириш усуллари: қон олиш ва унга ишлов бериш, эритроцитларни текшириш, нормал периферия қонини текшириш, турли анемияларда периферия қонини текшириш.
Қон ивиш системасини текшириш усуллари: томир-тромбоцитар гемостази, плазма гемостази, физиологик антикоагулянтлар.
Микробиологик текшириш усуллари: пробаларни йиғиш ва транспортировка қилиш, материални микроскопик текшириш, клиник микробиология, хусусий микробиология.
Иммунологик текшириш усуллари: ҳужайрали ва гуморал иммунитет, одам иммун статуси, касалликларнинг серологик диагностикаси.
Клиник биокимёвий текшириш усуллари: оқсил алмашуви, углеводлар характеристикаси ва уларни текшириш усуллари, пигмент алмашуви, липидлар алмашуви, сув-туз алмашуви, ферментлар, гормонлар.
Акушерлик ва гинекология
Физиологик ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги давр
Соғлом аёлларда ҳомиладорликни олиб бориш. Антенатал парвариш асослари. Текшириш усуллари. Гравидограмма. Мутахассислар маслаҳати. Даволаш принциплари. Хавф солувчи белгилар билан таништириш. Госпитализация критериялари. Оналар мактаби. Физиологик туғруқ. Хамрох тугрук. Партограмма. ҳомила ҳолатига боғлиқ ҳолда физиологик туғруқни олиб бориш тактикаси. Туғруқ йўллари ҳолатини баҳолаш. Госпиталгача босқичда шошилинч ёрдам. Туғаётган ёки туққан аёлларни госпитализация муддатлари критериялари ва транспортировка усуллари. Кўкрак билан озиқлантириш. Кўкракка қўйиш техникаси. Кўкрак билан озиқлантиришда маслаҳатлаш. Кўкрак билан озиқлантириш принциплари. Кўкрак билан озиқлантиришга қарши кўрсатмалар.Эмизувчи аёлларнинг овкатланиш рациони.
Физиологик туғруқдан кейинги давр. Физиологик туғруқдан кейинги давр кечиши. Туққан аёлларни амбулатор олиб бориш критериялари. Келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлар, уларни диагностикаси. Тугрукдан сунгги депрессия.
Do'stlaringiz bilan baham: |