КИРИШ
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари магистратурага қабул қилиш Низомига асосан тузилган бўлиб, 5А510113-“Клиник лаборатория ташхиси” мутахассислигига 5510300- “Тиббий-профилактик иш” таълим йўналишининг ўқув дастури асосида магистратурага ўқишга кирувчиларни мутахассисликка оид назарий билимларини ва амалий кўникмаларини, ижодий ишлаш қобилиятларини, фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган.
Магистратура олий таълимнинг юқори босқичи бўлиб, талабаларни илмий, педагогик ва ижодий (амалий) фаолиятларига йўналтиришга қаратилган. Шу боисдан “Клиник лаборатория ташхиси” мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар тахлилий ва танқидий фикрлаш, мустақил илмий тадқиқот, ижодий ишларни олиб бориш ва хар бир ишга ижодий ёндашиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Дастурдан ўрин олган билимлар ва мавзулар “Клиник лаборатория ташхиси” таълим йўналишига оид барча асосий фанларни қамраб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |