Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
farma-test-dastur (1)
Халқум касалликлари
Халқум физиологияси ва текшириш усуллари. Халқумнинг бўлимлари, қаватлари-шиллиқ, фиброз, мушак, адвентиция қавати. Парафаренгиал ѐғ қавати, халқуморти бўшлиғи, унинг болалардаги ўзига ҳос ҳусусиятлари. Бурун-халкум, унинг эшитув найлари билан ўзаро боғланиши. Очиқ ва ѐпиқ манқаланиш. Хиқилдоқ - халқум, ноксимон чўнтаклар, валлекулалар, уларнинг клиник ахамияти. Халқум лимфаденоид халқаси, унинг ташкил қилувчи аъзолари, бодомсимон, халқум, тил ва най муртаклари. Уларнинг бурун ва хиқилдоқ лимфаденоид тўқимаси билан боғланиши. Муртакларнинг болалардаги ўзига ҳос ҳусусиятлари. Бодомсимон безларнинг тузилиши ва уларнинг вазифалари: ҳимоя, қон яратиш, рецептор. Халқум томирлари ва нервлари. Халқумнинг вазифалари: ютиниш, сўриш, нутқ, ҳимоя, таъм билиш. Халқумни текшириш усуллари. Орофарингоскопия, орқа риноскопия, аксларингоскопия, бурун-халқумни бармоқ билан текшириш, жағ орти лимфа тугунларини пайпаслаш, бодомсимон муртаклар лакуналаридаги ажралмаларни текшириш. Халқум касалликлари. Ўткир фарингит. Фарингит ва ангина (ўткир тонзиллит) ҳақида тушунча. Сурункали фарингит - катарал, гипертрофик, атрофик. Касб омилларни ва зарарли одатларни касалликни келиб чиқишидаги ўрни. Ўткир ва сурункали фарингитни даволаш. Халқум орти хўппози, клиникаси ва даволаш. Тил муртаги хўппози ва Людвиг ангинаси(оғиз бўшлиғи туби флегмонаси), жағ ости ва тил ости лимфа тугунларини яллиғланиши. Фарингомикоз, уни лакунар ангина билан ташхисий фарклаш. Бирламчи ўткир тонзиллит, катарал, лакунар, фолликуляр, ярали пардали ангина. Лакунар ангинани халқум дифтерияси билан ташхисий фарқлаш, уни даволаш, беморни кун тартибини белгилаш ва инфекцион касалликлар бўлимига юбориш тартиби. Муртаклар юзасидан суртма олиш. Ангиналарнинг асоратлари. Паратонзиллит, паратонзилляр, халқум олди хўппози, медиастенит, сепсис. Ангинани олдини олиш чоралари ва даволаш. Ўткир иккиламчи тонзиллит. Муртакларни ўткир инфекцион касалликлар ва қон касалликларида шикастланиши. Сурункали тонзиллит. Инфекцион гранулѐмалардаги (сил, захм, склерома) специфик ва носпецифик тонзиллит. Носпецифик тонзиллит хақидаги тушунча, унинг замонавий таснифи, махаллий белгилари. Декомпенсацияланишининг хар хил кўринишлари, тез-тез ангина, паратонзиллит, паратонзиляр хўппозни қайталаниши, организмнинг умумий патологик реакциялари ва унинг аьзолари ва системаларида ўзгаришларини кузатилиши. Сурункали тонзиллит касалигини олдини олиш ва у билан касалланган беморларни диспансеризация қилиш. Сурункали тонзиллитнинг даволаш принциплари, хар беморни даволашда консерватив, яримжаррохлик ва жаррохлик даволаш усулларини индивидуал танлаш. Бодомсимон ва халқум муртакларининг гипертрофияси, уларни симптомлари ва даволаш. Халқум ѐт жисмлари, жарохатлари ва унинг куйиши, клиникаси, тез ѐрдам кўрсатиш. Халқум ўсмалари ва инфекцион гранулѐмалар. Халкум ўсмалари, ўсмирларни ангиофибромаси, халқум склеромаси, унинг географик тарқалиши, текшириш усуллари, клиник кўринишлари, консерватив ва жаррохлик усули билан даволаш. Захмни халқумдаги кўринишлари, уни сил билан ташхисий фарқлаш. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling