Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


-расм. Конструкциянинг таянч қисми


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
8-расм. Конструкциянинг таянч қисми. 
а-столикнинг таянч қисмини устунга махкамлаш; б-столикнинг таянч қисмини тасма 
билан тортиш;


109 
1-стропил конструкцияси; 2-устун; 3-швеллерни устун; 4-столикнинг таянч 
пластинаси; 5-столикаа ён томонда қўйилган пластинка; 6-бикирлкни ошириш учун 
қўйилган қовурға; 7-қистирма пластинка; 8-швеллерни макамлаш учун ўрнатилган хомут;
9-том ёпма плитаси; 10-стропил конструкциясининг қўйилма детали; 11-том ёпма 
плитасидаги қўйлма детал; 12-бурчаклик таянч столиги; 13-пластинка; 14-тасма гайкаси 
билан; 15-пайванд.
 
 
 
6.6. Металл конструкцияларни кучайтириш усуллари 
Бино ва иншоотларнинг ёки конструкция элементларининг юк 
кўтарувчанлиги етарли бўлмаганда уларни кучайтиришни амалга оширилади. 
Чўзилиш, сиқилиш ёки эгилиш каби деформацияларга дучор бўлувчи
конструкцияларнннг пайвандли элементларини кучайтириш, уларга 
қўшимча деталлар пайвандлаш йўли билан кесим юзаларини ошириб амалга 
оширилиши мумкин. Аммо пайвандлаш жараёнида рўй берадиган қизиш, 
элементнинг юк кўтарувчанлигини камайтириш мумкин. Бундай камайиш 
даражаси пайванд режимига, элементнинг қалинлиги ва кенглигига, 
пайванднинг йўналишига боғлиқ. Бўйлама чоклар учун мустаҳкамликнинг 
пасайиши 15% дан ошмайди. Кўндаланг чоклар учун эса бу рақам 40% га 
етиши мумкин. Шунинг учун юкланган ҳолда кучайтирилаётганда элементга 
кўндаланг чоклар қўйиш қатьиян маън қилинади. 
Сиқилган тиргакларни кучайтириш. 
Сиқилган пўлат стерженларни кучайтиришнинг самарали воситаси 
олдиндан зўриқтирилган телескопик қувур ва бошқа қаттиқ профилларда 
бўлган 
элементлардир. 
Усулнинг 
моҳияти 
шундан 
иборатки, 
юксизлантириладиган олдиндан зўриқтирилган тиргак икки талабдаги 
профилдаги қувурдан иборат. Ташқи қувур ўқи бўйлаб ташқи қувур ичига 
озгина тирқиш билан киргизиш учун бироз камроқ диаметрдаги ички қувур 
ўрнатилади. Шундан сўнг газ горелкаси билан ташқи қувур хисобий 
чўзилишигача қиздирилади ва унга ички қувурни қиздириб, сўнгра бутун 
периметри бўйлаб кавшарлаб ташланади. Ташқи қувур совиш жараёнида ички 
қувурни сиқади. Шундай кўринишда олдиндан зўриқтирилган элемент 
кучайтирилувчи тиргак билан бир қатор ўрнатилиб, юксизлантирилаётган 
конструкция остига зич ҳолда қуйилади. 
Саноат биноси каркаси бикрлигини оширишнинг энг самарали усули 
олдиндан зўриқтирилган тортқич стропил биносининг вa ораёпма ригелининг 
юк кўтарувчанлигини оширишга, тўсиннинг устин камари билан яхшилаб 
боғланган яхлит темирбетон тўшама ҳосил қилиш орқали эришиш мумкин. 
Кучайтиришни кўпроқ сиқилган пўлат элементлар талаб қилади. Уларни 
кучайтиришнинг анъанавий усули, метал полоса, бурчаклар ва олдиндан 
зўриқтирилмаган элементларни пайвандлаш орқали кесим юзасини 
оширишдир.


110 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling