4-машғулот.
«Жуфтингни топ »
Мақсад: Иштирокчиларнинг бошқаларга бўлган диққат эътиборини кучайтириш, ўз ҳолатини намоён қила олиш қобилиятини ривожлантириш.
Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтирадилар.
Бошқарувчи кўрсатмаси: - «Ҳозир ҳар бирингизга бир ҳайвоннинг номи ёзилган қоғозларчалар тарқатилиб чиқилган.
Одатда битта ҳайвоннинг номи иккита қоғозга ёзилган.
Масалан: Агар сизга «тулки» деб ёзилган қоғоз тушса билингки, гуруҳдаги қатнашчилардан яна биттасида шундай қоғоз бор».
Бошқарувчи қоғозларни тарқатиб чиқади (агар гуруҳда аъзолар сони тоқ бўлса машқда бошқарувчи ҳам иштирок этгани маъқул) .
Қоғозингизда ёзилган нарсани ўқинг. Ўқиётган нарсангиз фақат ўзингизга маълум бўлсин. Энди қоғозларни йиғиштириб қўйиш мумкин. Эндиги ҳар бир одамнинг вазифаси жуфтини топиш. Бу шароитда хоҳлаган тана хатти-ҳаракатларидан фойдаланишингиз мумкин. Фақатгина гапириш ёки сиз тақлид қилаётган ҳайвонга хос овоз чиқармаслигингиз керак.
Яъни ҳар бир қилаётган ҳаракатларимизни индамасдан, товушсиз бажаришимиз керак, ўз жуфтингизни топгандан сўнг у билан ҳеч нарса гаплашмай ёнма-ён тураверинг. Ҳамма ўз жуфтини топгандан кейин қароримиз тўғрилигини текшириб чиқамиз.
Машқ сўнггида жуфтлар ташкил топгандан кейин бошқарувчи «Сизлар кимсизлар?» деб сўраб чиқади. Одатда бу машқ жуда қувноқ ўтади. Натижада гуруҳ аъзоларининг кайфияти кўтарилади, ишчанлиги ошади.
5-машғулот.
Машқнинг мақсади: ўйин давомида ўқувчиларнинг диққатини мулоқот жараёнида «ширинсуҳан» сўзларни ва ибораларни қўллашнинг аҳамиятлилигига қаратишдан иборатдир.
Ўқувчининг ўз тажрибаси орқали ҳар бир гуруҳ аъзоси айтилаётган «ширинсуҳан»» сўзларни қандай ҳисларни юзага келтираётганлигини англаб етишдир.
Биринчи босқич: Гуруҳ аъзолари галма-галдан ҳар бир ўқувчига хос бўлган биронта, унинг энг яхши фазилатларини санаб ўтадилар. Натижада гуруҳнинг ҳар бир аъзосида ҳақиқий ёқимли тўла тасаввур пайдо бўлади.
Ўйин тугаганидан кейин тренер даврада ҳар бир ўқувчидан унга қарата «Ширинсуҳан» сўзлар айтилаётганда, у нималарни ҳис этганлигини сўраб гуруҳ олдида ўз таассуротлари ҳақида гаплашишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |