Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига энергия манбалари истеъмоли борасидаги имтиёзлар


Download 1.15 Mb.
bet68/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

47-модда. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига энергия манбалари истеъмоли борасидаги имтиёзлар
Қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчилар учун энергия манбалари бўйича белгиланган имтиёзли тарифлар қишлоқ жойларда жойлашган ҳамда фаолиятни амалга ошираётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
«Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 955, 10.08.2000 й.)нинг 2-бандига мувофиқ, қишлоқда жойлашган ва ўз фаолиятини амалга оширадиган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари III тариф гуруҳига киритилган.
48-модда. Тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ривожлантирилишини таъминлайди.
Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
49-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш)
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига ёхуд суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётганида бўшатилаётган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги»ги Қонуннинг IV-бобига («Ишдан маҳрум бўлган чоғдаги ижтимоий кафолатлар»).
Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суд қарорига кўра амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти унинг тугатилиши (фаолияти тугатилиши) ҳақидаги ёзув рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли давлат реестрига киритилганидан кейин тугатилган (фаолияти тугатилган) ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—57-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 19 ноябрдаги 221-сонли «Хўжалик судлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling