25-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мулк ҳуқуқи кафолатлари
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг VI-бўлими (Ажнабий фуқаролар, ташкилотлар ва давлатларнинг мулки).
4-боб. Якунловчи қоидалар
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасида юзага келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
27-модда. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
28-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
29-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 189 (5609)-сонида эълон қилинган.
2012 йил 24 сентябрь, ЎРҚ–336-сон
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
Do'stlaringiz bilan baham: |