Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XVII.  Ҳаво шарлари ва аэростатларда парвозни ташкил қилиш ва бажариш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XVII. 
Ҳаво шарлари ва аэростатларда парвозни ташкил қилиш ва бажариш 
§1 
Умумий қоидалар 
 
764. 
Ҳаво шарлари ва аэростатлар қуйидаги турларга бўлинади: 
а) бошқарилувчи, тижорат ва беғараз асосларда; 
б) учувчи-бошқарувчисиз, метереология, қуёш фаоллиги атмосферани тадқиқ 
қилиш мақсадларида ва ҳ.к. 
765. 
Бошқарилаётган ҳаво шари (аэростат)лар давлат ва рўйхатдан ўтган таниб 
олиш белгилари, учишга яроқлилиги ва СҲБ органлари билан алоқа воситалари бўлиши 
талаб этилади. 
766. 
Ҳаво шари (аэростат)лардан фойдаланиш учун у қайси давлат ҳудудидан 
учирилаётган бўлса, шу давлат авиация маъмуриятининг рухсати билан амалга 
оширилади. Учувчисиз ҳаво шари (аэростат)лар парвози парвоз амалга оширилган 
аэропортнинг амалдаги йўриқномаси асосида бажарилади. 
767. 
Учувчиси бўлган ёки бўлмаган ҳаво шари (аэростат)нинг бошқа давлат ҳаво 
чегараси бўйлаб парвози шу давлатнинг рухсати олингандан сўнггина амалга 
оширилади. Бундай рухсатнома ҳаво шари (аэростат) ҳавога кўтарилмасдан ҳаводаги 
парвоз эҳтимоли бошқа давлат ҳудудига кириб қолиши мумкинлиги аниқланган 
АҲПАЙтдаёқ олиниши керак. 
768. 
Ҳаво шари (аэростат) рўйхатдан ўтказилган давлат (давлатлар) белгилаган 
шароитларда фойдалнилади ёки шу парвоз давом этаётган давлат талабларига риоя 
этилади. Ҳаво шари ёки аэростатнинг очиқ денгиз устидан парвози тегишли самовий 
ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи (СҲХКО) билан олдиндан келишилган ҳолда амалга 
оширилади. 
§
2. Парвозларни амалга ошириш 
 
769. 
Учувчи ҳаво шари (аэростат)лар парвози СҲХКОга белгиланган тартибда 
берилган буюртма асосида қоидаларга қатъий амал қилиш орқали амалга оширилади. 
770. 
Ҳаво шари (аэростат)лар парвози кунлик ва жорий режа асосида 
бажарилади. 
771. 
Ҳаво шари (аэростат)лардан эксплуатант парвоз режалаштирилган кундан 
камида 7 кун олдин СҲХКОга шу ҳақида ариза билан мурожаат қилади. 
772. 
Аризада қуйидагилар кўрсатилади: 
а) ҳаво шари (аэростат)ни учиришдан кўзланган мақсад ёки лойиҳанинг (код) хос 
номланиши; 
б) эксплуатантнинг номи ва телефон рақами; 
в) парвоз бошланадиган а давом этадиган вақт; 
г) парвоз жойи; 
д) парвоз тугаши мўлжалланган вақт ва таҳминий қўниш жойи. Парвоз 
давомийлиги узоқ ва қўниш жойи ноаниқ парвоз мўлжалланган бўлса, “узоқ давом 
этувчи бирикмаси” ёзилади; 


112 
е) ҳаво шари (аэростат)нинг рўйхат рақами; 
ж) парвознинг таҳминий йўналиши; 
з) ҳисоб-китобга кўра парвоз баландлиги кўрсатилади. 
773. 
Ишлар учун эксплуатант (корхона ёки ташкилот) буйруғи билан масъул 
қилиб белгиланган шахс парвоз олдидан парвозга рухсат берилганлигини аниқлайди. 
Парвозга рухсат берувчи органга ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида парвоз 
бошланишидан камида 6 соат олдин, агар космик ёки қуёшдаги ўзгаришлар тадқиқ 
қилинаётган бўлса камида 30 дақиқа олдин хабар қилинади.  
774. 
Учувчи ҳаво шари (аэростат) парвози бошланган заҳотиёқ тегишли СҲҲКга 
қуйидаги маълумотларни етказиши лозим: 
а) парвознинг амалга оширилиши (мақсади); 
б) учирилиган жой, хос номи; 
в) парвоз баландлигига чиқиш вақтининг ҳисоби; 
г) амалда парвоз бошланган вақт; 
д) СҲҲК органларига юборилган ахборотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар. 
775. 
Парвоз жараёнида ҳаво шарининг ва аэростатнинг учувчиси парвоз 
баландлигини ўзгартирмоқчи бўлса ва мурожаатида тегишли парвоз ҳудудида барча 
баландликларда парвоз қилиш кўрсатилмаган бўлса, у СХБ органининг диспетчеридан 
ушбу манёвр ҳақида рухсат олиши лозим. 
776. 
Ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси парвоз давомида СХБ органининг 
частотасини тинглаб боради. 
777. 
Учувчи режалаштирилган қўниш вақтидан бир соат олдин СХБ органига 
қуйидаги ахборотларни жўнатади: 
а) шу папйтдаги парвоз жойи; 
б) парвоз эшелони (барометрик баландлик); 
в) қўниш жойи ва вақтнинг ҳисоби. 
778. 
Учувчи парвозни тугаллаб, бевосита пасайиш олдидан СХБ органига ўз хос 
номини, қўниш жой (ҳудуд), қўниш вақти ҳақида ахборот беради. 
779. 
Парвоз якунланиб ерга қўнгандан 5 дақиқадан кечикмай учувчи радиоорқали 
СХБ органига парвоз тугалланганлиги ҳақида ахборот беради. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling