Ўзбекистон республикаси президенти фармони


) Шаффофликни таъминлаш ҳамда қурувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида


Download 117.5 Kb.
bet4/10
Sana20.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1215498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН

5) Шаффофликни таъминлаш ҳамда қурувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
а) Қурилиш вазирлиги Инспекция томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида қурилиш соҳасидаги аниқланаётган камчиликларни тизимли равишда умумлаштириб, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида энг кўп қонун бузилиши ва камчиликларга йўл қўйиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг очиқ реестрини юритсин.
Реестрдаги барча маълумотлар очиқ ҳисобланиб, Қурилиш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда ҳар ойда камида бир маротаба янгилаб борилсин.
Тизимли қонун бузилиши ва камчиликларга йўл қўйиб келаётган, зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, икки ёки ундан ортиқ объектда инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, Инспекцияга мазкур юридик шахснинг фаолиятни амалга ошириш учун берилган рухсат берувчи ҳужжатини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритишга рухсат берилсин.
б) Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 майга қадар қурилишда қўлланиладиган янги технологиялар реестрини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6) Инспекция ходимларига ўз ҳудудида Инспекция билан келишмасдан амалга оширилаётган қурилишларни аниқлаш, ноқонуний қурилишларни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўришни ва ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўз ҳудудида ноқонуний қурилишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида Қурилиш вазирлигига ахборот киритиб бориш мажбурияти юклатилсин.
Қурилиш вазирлиги ушбу маълумотларни умумлаштирибҳар ойнинг 10-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин. Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширсин.
7) Баённомалар билан қурилиш, капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизациялаш билан боғлиқ харидлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш тақиқлансин.
3. Фуқароларга қулайлик яратиш ва уларнинг ортиқча харажатларини қисқартириш мақсадида 2021 йил 1 майга қадар Қурилиш вазирлиги ҳар бир ҳудуднинг миллий қадриятларидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида камида 50 тадан 1-2 қаватли ҳамда 1-10 хонадан иборат якка тартибдаги уй-жойларнинг комплекс лойиҳаларини шакллантириб, вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирсин.
Қурилиш вазирлигининг веб-сайтидан олинган мазкур лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойларни қуришда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Ушбу намунавий лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли органлар билан келишиши ва қурилишлар амалга оширилиши мумкин.
4. Белгилансинки 2021 йил 1 майдан бошлаб:
Инспекция ва унинг ҳудудий органларига қурилиш сифатини назорат қилиб боришда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича дастлаб кўрсатма бериш, кўрсатма асосида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ҳолда судга юбориши белгилансин;
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳачи ёки пудрат ташкилоти ваколатларини бир вақтда амалга ошириш тақиқлансин (якка тартибда икки қаватдан, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 квадрат метрдан юқори бўлмаган уй-жой қуриш объектлари бундан мустасно);
объектларни қуришнинг барча босқичларида муаллифлик ва техник назорат мажбурийдир ҳамда тегишли равишда лойиҳа муаллифи ва буюртмачи томонидан ёки сертификатга эга эксперт, аккредитация қилинган тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш йўли билан амалга оширилсин;
қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган объектларни қурилиш бошқармаси ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига келган ҳолда келишиш тўхтатилсин ва барча тоифадаги объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш йўлга қўйилсин;
коммуникация тармоқларига тўлиқ уланмаган (электр, газ, сув, оқова сув) ҳамда чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида жой ва тегишли жиҳоз(лар) билан таъминланмаган, унга тегишли бўлган ҳудудларда мелиорация ва кўкаламзорлаштириш бўйича ишлари тугалланмаган кўп қаватли уйларни фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
5. 2022 йил 1 январдан лойиҳалаш ишларини амалга оширишда:
ҳар бир қурилиш объектида мажбурий тартибда “муаллифлик назорати дафтари” (қоғоз ва электрон шаклда) юритилади. Унда муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар томонидан объектнинг лойиҳага мувофиқлиги юзасидан барча кўрсатмалари қайд этиб борилади ва қурилиш иштирокчиларига назорат дафтарида қайд этилган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади;
объектларни лойиҳалаш учун техник топшириқларни ишлаб чиқишда илғор хорижий тажриба асосида лойиҳа ечимлари қўлланилиши ҳамда замонавий энергия-самарадор технологиялардан фойдаланиш назарда тутилади;
лойиҳалаштириш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш бўйича техник шартлар лойиҳа ташкилотлари тақдим этаётган объектлар эҳтиёжининг ҳисобий юкламаси асосида берилади. Газ, электр, сув ва оқова сув тармоқларига уланиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сиғими инобатга олиниши лозим.
6. Қурилиш объектида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда ижобий экспертиза хулосалари асосида қурилиш бошланган тақдирда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мазкур қурилиш объектлари учун лойиҳаларни тўлиқ қайта экспертизадан ўтказилгандан ва ижобий экспертиза хулосаси олингандан сўнг амалга оширишга рухсат берилсин (қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно).
Кўп қаватли турар жой биноларини фойдаланишга қабул қилишда
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий органлари масъул ходимларининг иштироки таъминланади.
7. Қурилиш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг иш юкламаларини қисқартириш ва фуқароларнинг оворагарчилигини олдини олиш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ваколати ҳудудий бошқармалардан туман қурилиш бўлимларига ўтказилсин.
Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
республиканинг барча ҳудудларида бузилиши мўлжалланган ҳудудлардаги чекловлар (қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш, доимий рўйхатга ўтиш ва ҳоказолар)ни тўлиқ хатловдан ўтказсин;
аниқланган чекловларни бекор қилсин ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритсин;
амалга оширилган ишлар ҳақида уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
9. Яширин иқтисодиётни ҳамда турли коррупцион ҳолатлар юзага келишини олдини олиш мақсадида 2021 йил 1 июндан:
Қурилиши режалаштирилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида “бошқа харажатлар” шаклида харажатларни кўрсатиш амалиёти тўхтатилсин. Бунинг ўрнига лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳар бир харажатни ва қурилишни амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдасини аниқ кўрсатиш йўлга қўйилсин.
Бунда қурилишни амалга оширадиган юридик шахсларнинг фойдаси мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаидан қатъи назар лойиҳа-смета ҳужжатида акс эттирилган қурилиши режалаштирилаётган объект қийматининг камида ўн фоизи миқдорида белгилансин.
Объектларни қуриш бўйича ўтказилаётган тендер ва танловларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган товарлар ва хизматлар нархини тушириш, уларнинг сифатсизини (арзонини) танлаш ҳисобига эмас, аксинча сметада аниқ кўрсатилган қурилишни амалга оширмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар фойдасига қоладиган даромадни камроқ олиш ҳисобига ушбу объектни қурмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектини танлов ғолиби деб топиш амалиёти йўлга қўйилсин.
Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ушбу муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Инспекциянинг назорат тадбирларини амалга оширадиган ходимлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилсин. Аттестация жараёнлари Қурилиш вазирлигининг веб-сайти орқали онлайн ёритиб борилсин.
Инспекция ходимларига барча қурилиш объектларда қурилиш (реконструкция) ишларининг сифатини назорат қилиш жараёнларини видео ва мобил ускуналар (телефон, планшет ва ноутбук) орқали тасвирга ва расмга олишга рухсат берилсин. Мазкур видео ва фотосуратлар “Шаффоф Қурилиш” миллий ахборот тизимига мажбурий жойлаштириб борилсин.
Ушбу видео ва фотосуратлар нусхалари буюртмачи ёки пудратчининг талабига кўра уларга электрон шаклда бепул тақдим этилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 1 майдан бошлаб “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра ва мурожаатига асосан улар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши режалаштирилаётган объектларни қуриш бўйича шартнома асосида тендер ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини жорий этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда тендер ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ малакага эга бўлиши мажбурий бўлган қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаш Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси томонидан амалга оширилади;
давлат қурилиш назорати объектларнинг хавф-хатар тоифаларига мувофиқ сертификатлар I, II, III ва IV тоифаларга ажратилади;

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling