Ўзбекистон Республикаси Президенти мухтарам Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раисаси мухтарама Т.К. Норбоевага
Ўзбекистон РеспубликасиБош прокурори Н. Йулдошевга
Ўзбекистон Республикаси Хотин-Қизлар қўмитаси раисаси Э. Баситхановага
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Хузиридаги Бютжетдан ташқари Пенсия Жамғармаси бошқармаси рахбарига
Фаргона вилоят прокурори У.Қосимовга
Фарғона вилоят Молия Вошқармаси Хузиридаги Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғарма бўлими бошлиғига
Фарғона вилоят Марғилон шахар Нурафшон кўчаси 28-уй 31-хонадонда яшовчи Хасанова Мафтунахон Хамидхон қизидан
Тел: 91) 651-13-12
ШИКОЯТ АРИЗА
Фарзандларим Ғанишеров Саидазимхон Саидхон ўғли 11-феврал 2021-йилда, Ғанишерова Самияхон Саидхон қизи 30-июль 2022-йилларда туғилишганликлари боисидан улар то 3ёшга тўлгунларига қадарли хар ой қатьий суммада бола пулини тўлаб боришликларини таьминлашларингизни сўраб
Мухтарам Президент, Олий Мажлис Сенати раисаси, Давлат бошқаруви ва хуқуқни мухофаза этувчи хамда Республика Молия Вазирлиги хузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тизимлари рахбарлари; Аризамни хар томонлама синчиклаб текшириб, Ижобий хал этиб бунинг натижасини юқорида қайд этилган манзилимга ёзма равишда маьлум қилиб огох этишларини таьминлашларингизни сўрайман. Мен Хасанова Мафтунахон Хомидхон қизи 26-октбярь 1993-йилда Марғилон шахрида туғилганман. Турмуш ўртоғим Хасанов Саидхон Ғанишер ўғли 29-сентябр 1994-йилда Марғилон шахрида туғилган.
Бизлар 04-декабр 2019-йилда Марғилон шахар ФХДЁ бўлими томонидан Қонуний никохдан ўтиб турмуш қурганмиз.
Турмушимиз даьвомида 2 нафар фарзандларимиз бор.
Ғанишеров Саидазимхон Саидхон ўғли 11-феврал 2021-йил.
Ғанишерова Самияхон Саидхон қизи 30-июль 2022-йилларда туғилишган.
Шу ўринда изохим хар 2 нафар фарзандларимизнинг туғилганлик хақидаги гувохномаларига турмуш ўртоғимни отасини яьни қайнотамни исмлари фамиля қилиб ёзилган.
Мен Хасанова Мафтунахон Хомидхон қизи Марғилон шахар “Абу-Али ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги иши” бўлим талабасиман Хамширалик йўналиши бўйича контракт тўлаб тахсил оламан.
Асос 2021-2022-йиллар учун амалга оширган тўловларимни тасдиқловчи маьлумотнома
Турмуш ўртоғим Хасанов Саидхон Ғанишер ўғли Марғилон шахар Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез ёрдам бўлимида хайдовчи вазифасида ишлайди ва оиламизнинг ягона боқувчисидир.
Оиламиз билан Ижара уйда яшаймиз.
Турмуш ўртоғимни Оладиган маошлари квартира ижарасига, менинг ўқишимга Контракт тўловларига, Оиламизнинг кам кўстига фарзандларимизни таьминоти учун сарфланади. Бошқа даромад маньбаларимиз йўқ.
Ота оналаримиз қийналган вақтларимизда имконият доирасидан чиқиб келгани холда ёрдам беришиб туришади.
Лекин ота оналаримизнинг бизлардан ташқари яна фарзандлари бор.
Биринчи фарзандим туғилган даврларда маьлум муддат бола пулини бериб туришди буни инкор этмайман.
Махалла фуқаролар йиғини хамда бюджетдан ташқари, пенсия жамғармаси ходимларидан минатдорман. Бироқ оиламизда вужудга келган вақтинчалик қийинчилик сизларга мурожаат қилиб ёрдам сўрашимга сабабчи болди.
Мухтарам давлатимиз рахбарлари:
Сизлардан юқоридаги асосли сабабларга кўра вақтинчалик Иқтисодий қийинчиликларга тушиб қолган оиламизни қўллаб қуватлаш мақсадида фарзандларимни таьминоти учун то улар 3 ёшга киргунларига қадарли бола пули билан таьминлашларингни сўрайман.
Зеро бизларни Жонажон мустақил юртимизда хар қандай мураккаб ва чигалли ишлар хам ўзларининг қонуний ва адолатли ечимини топишига ишонаман.
2022” Инсон Қадрини Улуғлаш ва фаьол махалла йилида” менинг оиламга Амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Аризага илова отилган хужжатлар:
Турмуш ўртоғимни маоши хақидаги маьлумотнома,
Ижарада яшаб келаётганимиз хақида МФЙ Маьлумотнома,
Контракт тўловим хақида Маьлумот,
Паспорт ксеронусхаси 2та
Никох гувохнома нусхаси
Туғилганлик хақида гувохнома 2та
Аризачи М.Х.Хасанова
Do'stlaringiz bilan baham: |