Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Бўстон мфй, Меҳнатчи кўчасида яшовчилар Ў.Қурбонов ва Ш. Бўриевлар томонидан


Download 17.92 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi17.92 Kb.
#1817733
Bog'liq
Ariza


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Бўстон МФЙ, Меҳнатчи кўчасида яшовчилар Ў.Қурбонов ва Ш. Бўриевлар томонидан
А Р И З А
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки ушбу кўрсатиб ўтилган манзилдан 2000-йилдан буён яшаб келмоқдамиз. 23 йил бўлишига қарамасдан куз-қиш мавсумида маҳалла аҳолисини газ билан узлуксиз таъминлашда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Куз-қиш мавсумида нима сабабдандир газ берилмайди. Бу ҳақда тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаат қилганимизда юқори ташкилотимиздан газ босимини бермаяпти. Газ қувурлари босимга дош бераолмайди. Ёз келса газ қувурларини янгисига алмаштириб берамиз, шароит яхшиланади деб қоп-қоп ваъдалар беришади бироқ натижа ноль. Бу масалада бир неча ўн маротаба Жанубгаз вилоят бошқармаси бошлиғига ва унинг Қарши филиали бошлиғига мурожаат қилишимизга қарамасдан мурожаатимизга беэътибор ва беписанд қараб келинмоқда.
Айнан Сиз томонингиздан аҳолини турмуш шароитини яхшилаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилиб келинаётган бир вақтда бу раҳбарлар қачонгача четда томошабин бўлиб қараб турадилар. Ҳозирда уйларни электр энергияси билан иситиб ўтирибмиз. Аҳолининг электр энергиясидан фойдаланиш табақалаштирилди. Бу эса бизнинг оила иқтисодимизга катта таъсир ўтказмай қолмайди.
Бу оилаларда 4-5 нафар вояга етмаган фарзандлар вояга етмоқда. Бу совуқ уйларда уларни баркамол, соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш тўғрисида гап бўлиши мумкинми?
Шунингдек, аҳлат чиқиндисини ташиб кетишда ҳам муаммолар мавжуд. Аҳлат чиқиндиси ўз вақтида ташиб кетишлари учун олдиндан йиллик тўловни амалга ошириб келмоқдамиз. Хонадонлардан чиқиндиларни бир ойда икки маротаба ташиб кетилиши керак бўлсада, бизда ахлат чиқиндилар бир ойда бир маротаба ҳам олиб кетилмайди. Идишлар тўлганлигидан ахлатни қаерга ташлашни билмаймиз.
Бу иккала масала юзасидан Бустон маҳалла фуқаролар йиғини раисига ҳам мурожаат қилдик, бироқ бу раисамиздан надо чиқмади. Амалий натижани кўрмадик. У киши менга муаммолар билан келманглар дейди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович Сиздан бу иккала масалани ўз назоратингизга олиб, амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.
Сизга илтимос билан Ў.Қурбонов, Ш.Бўриевлар.

Ў.Қурбонов


Ш.Бўриевлар.
25.112023
Download 17.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling