|
4.2 банди:
Бош прокуратура (Йўлдошев) бир ҳафта муддатда вилоятнинг шаҳар ва туманлар прокурорлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлилий-танкидий ўрганиб чиқиб, уларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмаётган раҳбарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Кадиров)га таклиф ва хулосалар киритсин.
|
2022 йил
27 октябрь
|
Бош прокуратура (Йўлдошев)
|
Бажарилди.
Ўрганиш натижалари бўйича вилоят прокуратураси ҳайъатининг жорий йил 29 октябрдаги мажлисида туман – шаҳар прокурорлари фаолияти муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан ўзига юклатилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, фаолиятида йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Мирзаобод тумани прокурори С.Норбўтаев Бош прокурорнинг 2022 йил 17 октябрдаги 1665-сонли буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, қолган 10 та туман ва шаҳар прокурорлари огоҳлантирилди.
|
|
5. банди:
Сирдарё вилоятини 2023 йилда “аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудуд”га айлантириш мақсадида, Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари вилоятда 2023 йил давомида 100 мингта, шундан пахта экин майдонларини қисқартириш ҳисобига 42,4 мингта доимий иш ўрни яратишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
|
2023 йил
31 декабрь
|
Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари
|
|