Ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатномаси
Download 1.18 Mb.
|
UZBEKISTON-RESPUBLIKASI-PREZIDENTI-MUROZHAATNOMASI
Барчамизга аёнки, шу вақтгача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд идораларининг асосий вазифаси аксарият ҳолларда одамларни жазолашдан иборат бўлиб келган. Бу – аччиқ ҳақиқат. Шу муносабат билан бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари яхши билиб олсин – “текшир-текшир” ва “деди-деди” қабилидаги гаплар асосида жавобгарликка тортишлардан халқимиз қаттиқ чарчаган. Ваколат доирасидан чиқиб, барча соҳаларга аралашиш, Ватан ва халқ манфаати бир четда қолиб, ўз манфаати йўлида “идора” номини рўкач қилиш даври ўтди. Яъни энди биронта фуқаро қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилмаслиги шарт. Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли кафолатлар яратишимиз зарур.
Кўрилаётган чораларга қарамасдан, ички ишлар идоралари ҳали чинакам “Халқпарвар ички ишлар идоралари”га айлангани йўқ. Прокуратура органларининг эса жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти етарли эмас. Суд идоралари ҳали-ҳамон ҳар қандай ҳолатда адолат қарор топадиган масканга айлангани йўқ. Мазкур идоралардаги барча ходимлар фаолияти фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тўлиқ сафарбар этилмоқда, деб айтолмаймиз. Шу сабабли бу соҳадаги ислоҳотларни келгусида ҳам қатъий ва изчил давом эттирамиз.
Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling