2023 йил 10 январь куни Урганч давлат университети ҳузуридаги 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи PhD.03/28.08.2020.1.55.03 рақамли бир марталик илмий кенгашда DС илмий даражасига талабгор Худайберганов Дилшод Тухтабаевичнинг “Минтақада товарлар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишнинг методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация мухокамасида илмий семинар аъзоси сифатида қатнашдим.
10 декабрь санасида Урганч шахрида IELTS сертификати учун имтихон топширдим. IELTS сертификатининг умумий бали – 6.5
Сентябрь-декабрь ойларида 08.00.17 -«Туризм ва мехмонхона фаолияти» ва 08.00.05 -«Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» ихтисосликлари буйича малакавий имтихон кабул қилиш комиссияси таркибида 4 марта иштирок этдим:
19 сентябрь санасида 08.00.17 -«Туризм ва мехмонхона фаолияти» ихтисослиги буйича малакавий имтихон кабул к;илиш комиссияси таркибида иштирок этдим;
21 сентябрь санасида 08.00.05 -«Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» ихтисослиги буйича малакавий имтихон кабул к;илиш комиссияси таркибида иштирок этдим;
10 ноябрь санасида 08.00.05 -«Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» ихтисослиги буйича малакавий имтихон кабул к;илиш комиссияси таркибида иштирок этдим.
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ ИШЛАР:
Филиал томонидан Хоразм вилоятида Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг бугунги ҳолати, ушбу тизим самарали фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасида давлат хизматчилари учун СЎРОВНОМА тузилди. Мазкур сўровнома натижалари асосида давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги тренинг курсларини янгилаш ва тегишли тармоқ ва вазирликларга таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
2022 йил сентябрь-март даврида Янгибозор туман 6-умумтаълим мактабида Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали ташаббуси билан, ушбу мактаб педагогик жамоаси учун “Таълим муассасаларида жамоани жипслаштириш” мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди. Унда филиал директори Ф.Абдуллаев ва ўқитувчилари Ш.Исмаилова ва Ғ.Сапаевлар «Жипслашган жамоани шакллантириш ва лидерлик» мавзусида тренинг машғулоти олиб борди. (– 18 соат).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш Баёнининг 121 бандида бир қатор стартап лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда молиялаштирилиши белгиланган бўлиб, улар орасида “REAL HISTORY” – Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг 3D ва VR Box моделларини яратиш лойиҳаси ҳам амалга оширилиши тасдиқланган. Юқоридаги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги билан 2021 йил 31 март куни № С-ПФ-55 сонли шартнома имзоланиб, лойиҳани амалга ошириш мақсадида жами 947 миллион 790 минг сўм маблағ ажратилди. 2021 йил бошидан лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, лойиҳанинг асосий ижрочиларидан бири, лойиҳада туризм бўйича катта илмий мутаҳассис Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси Урганч ҳудудий филиали директори, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Абдуллаев Фарход ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |