Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БОБ. ГЕОСИЁСИЙ РАҚОБАТ ВА КУЧЛАР МУВОЗАНАТИ Геосиёсат нима
9 I БОБ. ГЕОСИЁСИЙ РАҚОБАТ ВА КУЧЛАР МУВОЗАНАТИ Геосиёсат нима? Кўп йиллик илмий тадқиқотлар биз яшаб турган қитъада кечаётган геосиёсий жараёнлар тарихий қонуният асосида унинг маркази атрофида рўй беришидан далолат беради. Бунга ўтган асрда юз берган икки жаҳон уруши яққол мисол бўла олади. Бундан ташқари, Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг авжига чиққан қуролланиш пойгаси ҳам, геосиёсий мазмундаги тадқиқотларда тасдиқланганидек Ер юзида минг йиллардан давом этиб келаётган икки куч қарама–қаршилигини ифода этади. Кенг маънода “хартлэнд” ва “римлэнд” ўртасидаги зиддият, таъбир жоиз бўлса, “Ер юраги”га интилиш бугунги кунда ҳам асрлардан бери давом этиб келаётган геосиёсий жараёнлар мазмун–моҳиятини белгилаб бермоқда. Кўплаб геосиёсатчилар томонидан бу борада амалга оширилган илмий изланишлар муайян давлатлар ҳарбий ҳаракатларининг назарий асоси сифатида хизмат қилиб келган. Ер юзидаги қудратли давлатлар ташқи стратегияси айнан геосиёсий тадқиқотлар хулосалари асосида белгиланиб амалиётга татбиқ этилган. Буни Буюк Британияда XIX аср охири ва XX аср бошларида яшаб ўтган Х.Маккиндер ҳамда ўтган асрнинг сўнгги чорагида шов–шувли асарлари билан танилган С.Хантингтон, Ф.Фукуяма, Х.Киссинджер, З.Бзежинский каби олимлар қарашларида яққол кузатиш мумкин. Чунончи, Х.Маккиндернинг таълимоти қудратли Ғарб давлатлари учун ташқи сиёсат стратегиясини ҳанузгача белгилаб бераётган мумтоз асос бўлса, кейинги уч олимнинг асарлари етакчи давлатлар бугунги (кўпгина ҳолларда тажовузкор) сиёсатига назарий манба бўлиб хизмат қилмоқда. С.Хантингтон ўз асарларида турли тамаддунлар ўртасидаги тарихий рақобат сабабларини айнан геосиёсий талқинда таҳлил қилиб бундан кейинги кучлар мувозанатида маданий, тамаддуний омил белгиловчи аҳамият касб этишини таъкидлайди. Бу билан Ғарб дунёсини бошқа тамаддунлар, жумладан Ислом тамаддунига қарши қўяди. 1 Мана шундай 1 С.Хантингтоннинг 1993 йилда “Foreign Affairs” журналида нашр этилган “Цивилизациялар тўқнашадими?” мақоласи илмий ва халқаро ҳамжамиятнинг аксарият қисми томонидан босқинчиликни тарғиб қилувчи таълимот сифатида қабулланган ва узоқ йиллар давомида унга қарши баҳс олиб борилган. 1997 йилда С.Хантингтоннинг шу номли асари нашрдан чиққандан кейин ҳам унга нисбатан эътирозлар давом этган. 10 ёндашув АҚШ неоатлантистлари доктринасига айланган ва тажовузкор ташқи сиёсатни келтириб чиқарган. Ф.Фукуяма умумбашарий миқёсдаги мондиализмнинг тарғиботчиси сифатида майдонга чиқади. Унинг асарларида нафақат минтақалар, балки қитъалар тақдири геосиёсий нуқтаи-назардан ягона марказга бўйсундирилиши лозимлиги асосланади. 1 З.Бзежинский эса “Буюк шахмат тахтаси…” асарида Ер юзидаги геосиёсий кучлар ўртасидаги рақобат айнан геосиёсий қоидаларга асосланишини очиқдан–очиқ кўрсатиб беради 2 . Америкалик таниқли давлат арбоби Хенри Киссинджер ўзининг “Дипломатия” 3 ҳамда “Америкага ташқи сиёсат керакми” 4 номли китобларида АҚШнинг Евроосиёдаги сиёсати соф геосиёсий мақсадларга асосланганлигини рўйрост баён этади. Юқорида қайд этилгани каби, Евроосиёдан ташқарида шаклланган геосиёсат мактаблар турли қобиққа ўратилган доктриналар асосида Европа ва МДҲ назоратини қўлга олишни асослашга ҳаракат қиладилар. Зеро бу минтақа Ғарбга қарама- қарши бўлган йирик кучлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатларнинг бевосита манфаатлари доирасида жойлашган. Шу боис минтақа учун кечаётган рақобат сирларини билиш, ундаги географик ва геосиёсий кучлар мувозанати масаласини тадқиқ қилишда аввало унинг моҳиятини англаш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, геосиёсатнинг халқаро муносабатларда, айниқса қудратли кучлар ўртасида мувозанатни сақлашдаги амалий аҳамияти ўтган икки асрда яққол намоён бўлди. Ўзига хос объектив ва субъектив сабабларга кўра, ҳозиргача геосиёсатни илмий йўналиш экани борасида якуний хулоса мавжуд бўлмасада, унинг халқаро муносабатларда муҳим ўрин эгаллаб бораётгани сир эмас. Айнан шу туфайли унинг туб моҳиятини тадқиқ этиш, Марказий Осиё атрофида кейинги йилларда кечаётган геосиёсий жараёнларни англаш нуқтаи-назаридан ғоят муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш керакки, юқорида номлари зикр этилган олимлар геосиёсатни нафақат назарий соҳа, балки аввало амалий мажмуа 1 Fukuyama F. The End of History and the Last Man // New York: Free Press. 1992. Фукуяманинг мазкур китоби янги хотима билан Симон ва Шустер нашриёти томонидан иккинчи марта 2006 йилда нашр қилинган. 2 Бжезинский 3. Великая шахматная доска: Господство Америки и её геостратегические императивы. - М.: Международные отношения, 1998. - 254 с. 3 Киссинджер Г. Дипломатия. - М.: Ладомир, 1997. - 734 с. 4 Киссинджер Г. Нужна ли Америке внешняя политика?/ Пер. с английского под.ред. В.Л.Иноземцева. – М.: Ладомир, 2002. - 352 с. 11 сифатида талқин этган ва уни ўз давлатларининг ташқи сиёсатини шакллантиришда қўллашга интилишган. Шу туфайли амалий геосиёсат пайдо бўлган ва у кўпгина ҳолларда етакчи давлатлар тажовузкор сиёсатининг назарий асоси сифатида хизмат қилган. Гарчи бундай геосиёсат ўтган асрда яққол намоён бўлган бўлсада, Ғарб давлатлари айнан инглиз геосиёсатчиси Х.Маккиндер яратган назарияга, атлантизм намоёндалари С.Хантингтон ва З.Бзежинскийларнинг таълимотига таянган ҳолда ғарбча гесиёсатни илгари суради. Бундай сиёсат оқибатида XXI асрда ҳам ер юзида кўплаб уруш ўчоқлари пайдо бўлаётгани Ғарб ва Шарқ ўртасидаги зиддиятлар борган сари кескинлашаётганини кузатиш мумкин. Рус олими К.Гаджиев фикрига кўра, АҚШнинг кейинги йилларда тез–тез қўллаб турадиган ҳарбий–куч ишлатиш усули унинг тинчлик ўрнатиш амалиётлари билан ҳамоҳанг олиб борилмоқда. Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг ҳукмронлик интилишларига келганда айтиш керакки, империянинг табиати шунақа, халқаро саҳнада бошқача ҳаракат қила олмайди 1 . Бундай мураккаб таърифлар, халқаро муносабатларда юз бераётган можаро ва зиддиятларнинг кескинлашиб бориши, давлатларнинг тажовузкор сиёсатини қандайдир усуллар билан ижобий баҳолашга бўлган уринишлар – уларнинг барчасини илмий асослашни талаб этади. Бу ўринда даставвал геосиёсатнинг илмий негизига мурожаат этиш ва унинг таърифини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ. Геосиёсат амалиёт билан боғлиқ ўзига хос ҳодиса бўлганлиги туфайли унинг фан соҳасига қўшилиши деярли кейинги икки аср давом этиб, илмий соҳага яқинлашиши ҳам мушкул кечди. Гарчи ўтган асрда геосиёсий жараён жуда шиддатли кечган бўлсада, геосиёсат тор доирадаги сиёсатчилар орасида қўлланилганлиги туфайли, унинг туб илдизлари халқаро ҳамжамиятга деярли номаълум бўлган. Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигига келиб бу соҳа жаҳонда очиқдан-очиқ баҳс этиладиган, олий ўқув юртлари дастурларига киритилган йўналишга айлана борди. Бошқача айтганда, геосиёсатнинг кенг оммалашиб кетганлигидан шу соҳага бевосита боғлиқ бўлмаган, унинг туб моҳиятини чуқур билмаган доираларда ҳам қўлланилишига олиб келди. Турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассислар бу атамани билиб-билмай қўллаётганликлари учун унинг асл моҳиятидан чекиниш айниқса янги аср арафасида яққолроқ намоён бўлди. Айнан мана шу туфайли сиёсатшунос, файласуфлар томондан бу соҳанинг назарий 1 Гаджиев К.С. Демократическое и имперское начала во внешнеполитической стратегии США // Мировая экономика и международные отношения. - Москва, 2007. - № 8, - С. 31-41. 12 асослари мустаҳкамлиги шу вақтга қадар шубҳа остига олиниб келмоқда. Бунга юқоридаги сабаблар туфайли етарлича асос бор, албатта. Зеро, замонавий геосиёсат шу атамани дастлаб муомалага киритган европалик мумтоз геосиёсатчилар илгари сурган назарий вазифалардан узоқлашиб, халқаро муносабатларнинг амалий жиҳатларини ифода этадиган соҳага айланиб бормоқда. Айни вақтда, шуни ҳам таъкидлаш керакки, классик геосиёсатчилар бошқа соҳа олимлари томонидан тажовузкор ташқи сиёсатни тарғиб этувчилар сифатида қоралангани ҳам бу соҳанинг илмийлигига путур етказган. Геосиёсатни фан соҳаси сифатида тан олишга тўсиқ бўлган омиллардан яна бири, унинг турли фанларнинг кесишув нуқтасида бўлганлигига ҳам бориб тақалади. Бошқача айтганда, бу соҳанинг объекти ва предметини белгилаш мана шу сабабалар туфайли ҳам узоқ давом этган. Геосиёсатнинг илмийлига путур етказган омиллардан яна бири унинг доимо турли минтақалардаги қудратли давлатларнинг ташқи сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги билан ҳам тушунтириш мумкин. Масалан, Иккинчи Жаҳон урушининг сабабчиси Германиядаги сиёсий тизим европалик олимлар томонидан геосиёсатга боғлаб талқин қилинган. Маълумки, Биринчи Жаҳон урушидан кейинги даврда Европанинг тақдири кўпгина ҳолларда бу минтақадаги саноатлашган йирик давлатларнинг ташқи сиёсатига боғлиқ бўлган. Урушдан мағлуб бўлиб чиққан Германияда нацистлар мавқеининг ошишига айнан геосиёсий мақсадлар сабаб бўлганлигини Европалик олимлар тўғри талқин этишган. Геосиёсат соҳасининг давлатлар ташқи сиёсати билан боғлиқ бўлган муҳим хусусияти мавжуд бўлиб, айнан ана шу хусусият уни илмий мажмуалардан йироқлаштирган омил ҳисобланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling