Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


-моддасида “қонунчилик таклифларини киритиш”


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   152
Bog'liq
referendum

98-моддасида “қонунчилик таклифларини киритиш”
институти жорий этилмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон 
Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан 
кам бўлмаган фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари 


138
бўйича вакили
(омбудсман), Марказий сайлов комиссияси 
қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга 
ҳақлилиги белгиланмоқда.
Қонунчилик таклифи институти – бу қонунчилик 
ташаббусининг бир тури бўлиб, кейинчалик Қонунчилик 
палатасида қонун лойиҳасига айланадиган бўлажак 
қонуннинг асосий ғояси ёки концепциясини ваколатли 
субъектлар томонидан таклиф этиш ҳуқуқи
дир. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ҳамда қонунчилик 
таклифларини киритиш ҳуқуқи ўртасида ўзига хос фарқлар 
мавжуд. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқида аниқ қонун 
лойиҳаси
– яъни барча таркибий қисмлар (муқаддима, 
моддалар ва бошқ.)ни ўз ичига олган ҳамда тузилишга доир 
талабларга мос бўлган бўлажак қонуннинг матни киритилади. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ваколатли органлар ва шахслар 
томонидан қонун лойиҳасини қабул қилиш тўғрисида таклифни 
парламентга тақдим этилиши ва белгиланган тартибда кўриб 
чиқиш ҳақида тегишли қарор қабул қилишдир. Қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқи тартибида Қонунчилик палатасига субъектлар 
томонидан қонун лойиҳаси ва унга илова қилинадиган 
ҳужжатлар ҳам киритилади.
Қонунчилик таклифи
– бўлажак қонуннинг барча 
тартиб-таомиллари эмас, балки фақат ғояси ифодаланадиган 
концепциядир. Қонунчилик таклифида қонун лойиҳаси эмас, 
балки бўлажак қонуннинг асосий концепцияси ваколатли 
субъектлар томонидан таклиф этилади. 
Қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий 
қилиш ҳамда қонунчилик ташаббуси субъектлари доирасини 
кенгайтириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида 
қонунларнинг улуши ортишига, қонун ости ҳужжатларини 
камайтиришга, қонун лойиҳаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш 
орқали жамиятдаги ва қонунчиликдаги муаммоларни ўз вақтида 
ҳал этишга, халқни қонун ижодкорлигида тўғридан-тўғри 
иштирок этишига шароит яратади.


139

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling