5. Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари орқали “Маҳаллада ижтимоий хизмат”
модулини жорий этишнинг қуйидаги уч босқичини назарда тутувчи тартиб
белгиланади:
а) биринчи босқичда – “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули доирасида
маҳаллаларда ижтимоий
хизматларга муҳтож бўлган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражаси автоматлаштирилган тарзда
объектив қарор қабул қилиш орқали баҳоланади.
❑
Бунда, оилаларнинг маълум бир турдаги давлат ижтимоий хизматига бўлган эҳтиёжи фуқаролардан
қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда сўровнома тарзда баҳолаш мезонларига мувофиқ аниқланади;
б) иккинчи босқичда – “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модулида ҳар бир
ижтимоий хизматга муҳтож
бўлган оилалар учун индивидуал ижтимоий режалар тузилади.
❑
Бунда, индивидуал ижтимоий режалар оилаларга
комплекс ёки маълум бир турдаги ижтимоий
хизмат кўрсатилишига қараб тузилади;
в) учинчи босқичда – индивидуал ижтимоий режаларга мувофиқ оилаларга
ижтимоий хизматларнинг
кўрсатилиши жараёни “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали мониторинг қилинади.
❑
Do'stlaringiz bilan baham: