Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда


Download 1.5 Mb.
Pdf ko'rish
Sana08.11.2023
Hajmi1.5 Mb.
#1757479
Bog'liq
Жиззахда Туристик зона



Жиззахда Туристик зона 
Жиззахда туризм пикник зоналари ташкил этилмоқда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги 
“Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда 
маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга оид қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сон қарори билан аҳолининг бўш 
вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, Жиззах вилояти Табиат 
ресурслари бошқармаси томонидан шаҳар ва туманлар марказларидаги 
пикник зоналар рўйхати шакллантирилди. 
Унга кўра Жиззах вилояти шаҳар ва туманлари марказларида, 
ҳиёбонларда жами 25 та пикник зоналар мавжудлиги аниқланган. Пикник 
зоналарга ташриф буюрувчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шарт-шароит 
яратиш мақсадида 552 та ўриндиқ, 467 та урна ва 20 та соябон ташкил 
этилган. 


Жиззах 
вилояти 
туризмнинг 
барча 
соҳаларини 
ўзида 
мужассамлаштирган мафтункор ҳудудлардан бири ҳисобланади. Жумладан
вилоятдаги Фориш тумани ҳам бир қанча туристик обьектларни ўзида 
жамлаган бўлиб, унда туризмнинг агротуризм, этнотуризм, сув туризми ва 
зиёрат туризми ривожланган маскандир. 




Шу муносабат билан, бугун 7 декабрь Жиззах вилояти туризмни 
ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев Фориш 
тумани, Қоратош қишлоғида жойлашган "Хўжа Боғбон Ота" зиёратгоҳига 
ташриф буюриб, бу ерда Фориш тумани ҳокимлиги ташаббуси билан 
зиёратгоҳнинг янгиланган кўриниши ва зиёратчиларга яратилган шароитлар 
билан танишди. "Хўжа Боғбон Ота" зиёратгоҳи сўлим табиат бағрида 


жойлашган бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар нафақат зиёрат қилиб, 
муқаддас динимиз амалларини адо этиши, балки ажойиб табиат 
манзарасидан баҳраманд бўлиб, маънавий хордиқ олишлари мумкин. 

Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling