Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Тошкент шахар Юнус Обод тумани 18-мавзе 2-уй, 64-хонадонда яшовчиси


Download 18.42 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi18.42 Kb.
#1148930
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси


Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси
Тошкент шахар Юнус Обод тумани
18-мавзе 2-уй, 64-хонадонда яшовчиси
Абдусагатова М.дан тель. 99 400 74 72

АРИЗА
"Беғубор" МФЙ га тегишли Юнус Обод туман 18-мавзе 2-уй рўбарасида 2021 йил декабрь ойида ҳеч қандай хужжатларсиз ноқонуний қурилма ойнаванд магазинлар мажмуаси қурила бошланди. Бу жараёнда 2-уй аҳолисининг ўз маблағлари ва меҳнати билан барпо қилинган мевали дарахтлар, гуллардан иборат боғ вахшиларча пайхон қилинган 0,061 га ер майдони бетон қоплама билан қопланди. Бу хамма ноқонуний жараёнга махалла раиси Ахмедова Лайло бош-қош бўлди. Бетон қоплама тагида шу худуднинг бошидан охиригача ўтган телефон симлари ва бир нечта люк қолиб кетди. Аҳолининг қаршилиги умуман ҳисобга олинмади. Фуқаролар хатти ҳаракати натижасида 2022-йил 17-январь куни Тошкент шаҳар Юнус Обод тумани ҳокими қарори билан бу қурилиш тўхтатилди. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр Агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига кетма-кет мурожаатидан сўнг икки марта бу худудни ўзининг аввалги холига келтириш талаб қилиниб Мирзо Улуғбек туманлараро судига берилди. Иккинчи марта судга берилганда судья Шукруллаева Г.нинг раислигида суд мажлиси бўлиб ўтди ва Адилов Абдулла Азим ўғли 610 м² ерни ноқонуний тарзда эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилаётгани қайд қилинди ва унга майдонни аввалги ҳолига келтириш мажбурияти юкланди. Шуни айтиш керакки, 610 м² майдонда ёйилиб ётган шлокоблок, шағал, қум, қоқиб қўйилган баланд-баланд темирларни Юнус Обод туманига ёз фаслида Президент ташриф буюриши муносабати билан олиниб ташланди. Адилов А.А. томонидан ҳеч қандай иш қилинмади. Бетон қоплама эса қандоқ бўлса шундоқ турибти. Лекин Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой тумани бўлими давлат ижрочиси Рустамов Санжар Бахтиёр ўғли 2022 йил 17- ноябрь сана билан хужжатдаги талаблар амалда ижро этилди деб қарор чиқариб, ишни ёпиб ташлаган. Адилов А.А. бу худудни ўз холига келтиришдан ҳеч бир ҳаракатсиз, ҳеч бир жаримасиз қутилиб кетди.
Иккинчи томондан, 2022-йил 7-апрель кунидан бошлаб бу худуд суд жараёни давом этаётган бўлишига қарамай, егирмадан ортиқ бўлакларга бўлиниб Солиқ қўмитаси томонидан электрон аукционда К-савдога қўйиб юборилган. Май ойида бўлиб ўтган саёр қабулда аҳоли бу муаммо билан Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Файзибоев Олимжон Элчиевичга мурожаат қилганида бу худуд аукцонга қўйилиш мумкин эмаслиги, икки кун ичида бу худудни аукциондан К-савдодан олиб ташлашни Юнус Обод тумани давлат солиқ инспекциясига топшириқ қилиб юклади. Лекин шу кунгача бу худуд К-савдода турибти. Бу савдода сотиб олган тадбиркорлар К-савдо қонун қоидаларини умуман билмайди, бири хали дўкон қураман деса, бири контейнер қўйиб, савдо қиламан деб даъво қилиб келяпти.Аҳоли Котибиятдан шу масалаларга ойдинлик киритишни сўрайди
1. Адилов А.А. 610м² майдонни ўзини аввалги холига келтириб, яъни бетон қопламани бутунлай олиб ташласин.
2. Унга қонунда кўрсатилгандек қилган қонунбузарлигига жарима қўйилсин.
3. Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой тумани давлат ижрочиси Рустамов Санжар Бахтиёр ўғли жавобганликка тортилсин.
4. Аукциондан олиб ташлаш масаласини хал қилиб беришингизни сўраймиз.
Аҳоли бу худудда аввалгидек дарахт ва гуллар экиб яшил аллея кўринишига келтиришни хоҳлайди. Нима учун махалла худудида " тадбиркорни қўллаб қувватлаш" ниқоби остида аҳолини эҳтиёжидан ортиқча қурилмалар махалла худудидаги яшил дарахтларини нобуд қилиб аҳолини хордиқ чиқарадиган майдонларини йўқотиб қуриб кетилинаверади. Бу масалаларга бархам берилинишини сўраймиз.
Бу хатни туманга юбормасдан ўзингиз бевосита кўриб чиқишингизни сўраймиз.

Абдусагатова М.дан тель. 99 400 74 72
Download 18.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling