Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
MathCadни ишлаб чиқувчилар асосий эътиборни фойдаланувчининг талабларига кўра тизимни кенгайтиришга қаратганлар. Бунинг учун, алоҳида олиниши мумкин бўлган ва ўрнатишда тизимга қўйиладиган қўшимча функцияларга эга бўлган қўшимча кутубхоналар ва кенгайтириш, шунингдек, бевосита шахсий ҳисоблардан фойдаланиш мумкин бўлган ҳаракатдаги алгоритм ва ҳужжатларга оид мисолларга эга бўлган махсус масалаларни ечиш методлари баён қилинган электрон китоблар пакетлари белгиланган. Бундан ташқари, зарур ҳолларда шахсий функцияларни яратиш ва уларни тизим ядросига DLL механизми((Dynamic Link Library – динамик уланувчи кутубхоналар) – функция ва процедураларни бошқа дастурчилар, балки бошқа дастурлаш тилида ёзган дастурга жорий этишнинг универсал механизми. Жорий этиш лойиҳани компиляцияси вақтида эмас, балки тайёр дастурни тезкр хотирага юклаш мобайнида амалга ошади) орқали бириктириш имконияти мавжуд.
MathCad дастури Mapleдан фарқли ўлароқ, бошиданоқ математик масалаларни сонли ечиш учун яратилган, у назарий математикани эмас, балки бевосита масаланинг математик жиҳатига чуқурлашмасдан натижа олиш зарур бўлган амалий масалаларни ечишга мўлжалланган. Умуман, у символлик ҳисоблар зарур бўлган ва Maple (14 версиядан бошлаб — MuPAD) нинг интеграллашган ядроси мўлжалланганларга зарурдир. Айниқса, таълимга мўлжалланган ҳужжатлар яратиш ҳақида гап бораётганда, жараён ва ҳодисаларнинг физик кўринишидан келиб чиққан ҳолда математик моделни яратишни намойиш этиш зарур бўлган ҳолларда, у жуда фойдалидир. MathCadнинг символлик ядроси, асл Maple (MuPAD)дан фарқли ўлароқ, сунъий даражада чегараланган (300 га яқин функцияларга кириш мумкин), лекин бу кўпчилик ҳолларда муҳандисликга оид масалаларни ечиш учун тўлиқ етарлидир. Бундан ташқари, MathCadни тажрибали фойдаланувчилари, 13 версиясигача (ўзи ҳам) содда усулда Mapleядросининг қарийиб барча функционал тўплами(“ҳужжатлаштирилмаган имкониятлар” деб аталувчи)га таъсир этиш мумкин, бу эса MathCad ҳисоблаш қувватини Mapleга яқинлаштиради. Интерфейс. MathCad ни аналогогик дастурлардан асосий фарқи – бу ифодаларни киритиш тартибини матнлилиги эмас, балки графиклигидадир.Буйруқлар, фунциялар, формулаларни териш учун клавиатурани ҳам, ускуналарнинг махсус панелларидаги кўплаб тугмаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам – формулалар одатдаги китобга аналогогик кўринишга эга бўладилар, б.а. формулаларни териш учун махсус тайёргарликни зарурати йўқ. Киритилган формулалар билан ҳисоблар фойдаланувчи хоҳишига кўра: ёки бир вақтни ўзида териб бир онда, ёки буйруқ бўйича амалга оширилади. Одатдаги формулалар чапдан ўнгга қараб ва юқоридан пастга томон (матнни ўқишга ўхшаш) ҳисобланади. Ихтиёрий ўзгарувчи, формула, параметрлар натижани кўриб турган ҳолда ўзгартириш мумкин. Бу интерфаол ҳисоблаш ҳужжатларини ҳақиқий эканлигини ташкил этиш имкониятини беради. Бошқа дастурларда (Maple, MuPAD, Mathematica) ҳисоблашлар, матн кўринишида киритилган буйруқларни формулага трансформация қиладиган дастурли интерпретатор тартибида жорий этилади. Maple ўзининг интерфейси билан анъанавий дастурлаш тили муҳитида дастурлаш кўникмасига эга бўлган фойдаланувчилар учун мўлжалланган. MathCadни фойдаланиш учун у ёки бу кўринишда дастурлаш билан умуман танишмас бўлиши мумкин. MathCad дастурлашсиз дастурлаш воситаси сифатида ўйлаб топилган, лекин, агар бундай талаб бўлса, MathCad ўзлаштириш учун етарлича содда мураккаб алгоритмларни дастурлаш имкониятли ускуналарига эга. Ўлчовли катталикларни ҳисоблашларда MathCadдан фойдаланиш имконятини алоҳида айтиш мумкин. Бунда бирликлар тизимини: СИ, СГС, МКС ва бошқ. танланиши мумкин. Равшанки, ҳисоблашларнинг натижалари ҳам мос ўлчовни олади. Бундай имкониятнинг фойдасини баҳолаш анча мушкул, чунки ҳисобларда, айниқса физик ва муҳандислик ҳисобларда хатоларни кузатиш етарлича соддалашади. MathCad визуаллаш механизми Mapleдагидан анчагина пастроқ. Mapleда ихтиёрий даража мураккабликдаги график ёки сирт ясаш учун функциянинг тури маълум бўлса етарли. Mapleга нисбатан MathCad графикаси яна қуйидаги камчиликларга эга: параметрик берилган, икки параметрнинг тўғри тўртбурчак бўлмаган аниқланиш соҳали сиртларни ясаш мумкин эмаслиги; графикларни яратиш ва форматлаш фақат меню орқали эканлиги, график параметрларини дастурли бошқариш имкониятини чегаралайди. Лекин, MathCadни қўллашнинг асосий соҳаси-муҳандисликка оид масалалар учунлигини эсда сақлаш лозим ва визуаллаш имкониятларининг ўқув интерфаол ҳужжатларни яратиш етарлидир. MathCad тажрибали фойдаланувчилари мураккаб математик конструкцияларни визуаллаш имкониятини намойиш этадилар, лекин бу пакетнинг вазифаси чегараларидан объектив чиқиб кетади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling