1-сутка 3-сутка 5-сутка 7- сутка Даволаш муддати
10-расм. Тадқиқот гуруҳлари аъзоларининг оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати шиши динамикаси (% беморлар).
1-гуруҳ беморларида НЯҚВ моно-курсини қўллаш жараёнида яллиғланиш экссудати таҳлил қилинди. Унинг натижаларига кўра, даволашнинг биринчи суткасида 63,8 % тадқиқот иштирокчисида (30 нафар бемор) экссудат қайд қилинган. Муолажаларнинг 3-суткасида 8,51 %, яъни 4 нафар беморда сероз яллиғланиш экссудати аниқланган. Даволашнинг 5-суткасида тадқиқот гуруҳининг бир аъзосида (2,12 %) сероз экссудат мавжудлиги ойдинлашган. 7-суткага борганда гуруҳнинг бирорта беморида яллиғланиш экссудати кузатилмаган.
3.3.1.2. Оғриқ ҳисси жадаллиги динамикаси.
1-гуруҳнинг муолажалари қаторидан моно-курс сифатида Ацеклофенак ўрин олган беморлари оғриқ ҳисси баҳоланганда, унинг ижобий динамикага эга экани қайд этилган. Даволаш жараёнидаги оғриқ аломатлари тўғрисидаги маълумотлар 12-расмда акс эттирилган. Дори билан даволаш пайтида оғриқнинг эгри чизиғи аниқланмаган. Ўтказилаётган дори терапияси якунида оғриқ ҳиссининг бир маромда пасайиб бориши кузатилган.
НЯҚВ монокурси бошланганидан кейинги 6 соатлик кузатув мобайнида оғриқ ҳиссининг 30,3 % камайгани қайд қилинди (Р<0,05). Биринчи суткаларда оғриқ ҳиссининг жадаллиги, жарроҳлик операциясидан кейинги дастлабки соатларга қараганда, 2 бараварга ишончли равишда пасайгани аниқланган (Р<0,001). Даволаш муолажалари якунида оғриқ ҳисси ишончли тарзда 74,7 % камайган (9-жадвал).
9-жадвал
Оғриқ ҳиссининг беморларни даволаш жараёнидаги жадаллиги динамикаси (балл ҳисобида, М ± ш)
Даволаш муддати
|
Беморларнинг ўрганилган гуруҳлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |