Ўзбекистон республикаси самарқанд давлат тиббиёт университети


ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛИ ВА УСУЛЛАРИ


Download 445.47 Kb.
bet5/18
Sana20.06.2023
Hajmi445.47 Kb.
#1630711
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Мустафоев А А десер3 (2) (2)

ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛИ ВА УСУЛЛАРИ
2.1. Клиник тадқиқотлар.
Клиник тадқиқотлар Оғиз бушлиғи жарроҳлик ва дентал имлантология стоматология поликлиникаси МДПМ (муниципалитет даволаш-профилактика муассасаси) негизидаги умумий амалиёт ва анестезиология кафедраси (кафдера мудири профессор С. А. Рабинович), кафедранинг клиник базасида амалга оширилди. 135 нафар одам текширувдан ўтказилди. Улар орасидан одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриганлар ва соғлом кўнгиллилар ўрин олди.


2.1.1. Беморларнинг клиник текширувлари.
Тадқиқотларга жағлар альвеолити, жағларнинг ўткир йирингли периостити, ўткир периодондит, ретенирланган тишлар сингари одонтоген яллиғланиш касалликлари билан оғриган, тишларни олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияларни бошидан кечирган 117 нафар одам, шунингдек, оғиз бўшлиғи санацияси ўтказилган, жиддий соматик патологияларга эга бўлмаган 18 нафар соғлом кўнгиллилар жалб қилинди.
Илмий тадқиқотларга киритишда одонтоген яллиғланиш касалликларининг қуйидаги хусусиятлари мезон сифатида танланди:

  • бактерияга қарши тизимли терапияни тайинлашга кўрсатмаларнинг йўқлиги;

  • "сабабчи" тишларни сақлаб қолиш шарт бўлмаган ўткир периостит ҳолатлари;

  • юқори/пастки жағнинг учинчи моляри "сабабчи" тиш бўлган ўткир периодондит ҳолатлари;

  • ретенирланган тишларнинг анамнезида яллиғланиш қайд этилган ҳолатлари;

  • ретинирланган тишлар ташхиси қўйилган беморларда касаллик ремиссиясида режага кўра жарроҳлик аралашувини (пастки жағ учинчи молярини олиб ташлаш) амалга ошириш.

Беморларнинг 32 нафарига жағлар альвеолити ташхиси қўйилган бўлиб, уларнинг 26 нафарини аёллар ва 6 нафарини эркаклар (мос равишда 81,2 % ва 18,7 %) ташкил қилди. Уларнинг ўртача ёши 37,3 ±0,83.
Ўткир йирингли периостит билан касалланган 32 беморнинг 9 нафарини аёллар, 23 нафарини эркаклар (тегишли равишда (28 % ва 72 %) ташкил қилди. Уларнинг ўртача ёши 42,3 ± 0,94.
Ўткир периодондитли бемо рлар 27 киши бўлиб, 17 нафари аёллар, 10 нафари эркаклардан таркиб топди. Уларнинг ўртача ёши 24,6 ± 0,67.
26 нафар беморда пастки жағнинг ретинирланган дистопик учинчи молярини олиб ташлаш операцияси ўтказилди. Уларнинг 22 нафарини аёллар, 4 нафарини эркаклар (тегишли равишда 84,6 % ва 15,4 %) ташкил қилди. Беморларнинг ўртача ёши 24 ±0,41.
ОЯК билан оғриган беморларни ёши ва жинсига қараб тақсимланиши 1-жадвалда акс эттирилган.

1-жадвал.



Download 445.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling