Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Бўлимдаги санитария-гигиена тартиби
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
Бўлимдаги санитария-гигиена тартиби
Беморларнинг шифохонага ётқизилиши “тоза” беморлар учун алоҳида ва йирингли-септик инфекциялар ёки жарроҳликдан кейинги асоратларга эга беморлар учун алоҳида олиб борилиши керак. Беморнинг режали тартибда бажариладиган операцияга келиб тушишида, дастлабки текширув амбулатор-поликлиника шароитларда олиб борилади. Стационарда бўлишнинг ҳар бир ортиқча куни ШИИ юқтириш хавфини оширади. Беморларнинг жарроҳлик стационаридан (бўлимидан) чиқариб юбориш муддати унинг саломатлиги ҳолати билан белгиланади. Эпидемиологик нуқтаи назардан беморларни эрта чиқариб юбориш ўзини оқлайди. Беморларнинг қаришдошлари, танишлари келиб кўришига рухсат берилади. Бўлимда беморларни келиб кўриш тартиби даволаш муассасаси маъмурияти томонидан белгиланади. 17 Аҳволи сутка давомида кузатув ва даволашни талаб этмайдиган беморлар учун беморларнинг кундузги даволаниши бўлими (БКДБ) ташкил этилади. БКДБга бирламчи қабул (расмийлаштирилиши) қабул-кўрик бўлимида амалга оширилади, бу ерда кўрикдан сўнг шифокор томонидан касаллик тарихи тўлдирилади. БКДБда жарроҳлик ихтисосидаги стационарлар (бўлимлар) учун белгиланган тартибга мувофиқ санитария ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилади. Ходимлар ҳар қайси бемор билан ишлашда эпидемиологик эҳтиёткорлик чораларига риоя этишлари керак. Қўлқоплар ишлатилганлигидан қатъий назар, бемор билан алоқада бўлгунга қадар ва ундан сўнг, қўлқоплар ечилганидан сўнг ва ҳар гал қон, биологик суюқлик, ажратмалар ёки эҳтимолий контаминацияланган буюмлар ва асбоб-ускуналар билан алоқадан сўнг ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ қўллар гигиеник тозаланади. Қон, ажратмалар, экскретларсачраши билан боғлиқ жарроҳлик манипуляцияларини/операцияларини олиб боришда ходимлар ниқоб ва кўзларни ҳимоялаш мосламаси (кўзойнак, қалқонча) тақадилар.Ҳар қандай ҳимоя воситалари ифлосланганида улар алмаштирилади. Бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари ишлатилиши мақсадга мувофиқ. Беморларга чойшаб тўпламларини алмаштириш ифлосланиш даражасига қараб мунтазам равишда ёки 7 кунда камида бир марта олиб борилади. Беморларнинг ажратмалари билан ифлосланган чойшаб зудлик билан алмаштирилиши керак. Бўлимларда ифлос чойшаб тўпламларини йиғиш ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилиши керак. Тиббиёт ходимлари ва беморларнинг пойабзали дезинфекция воситалар билан тозаланадиган ва оёқларни санчиладиган-кесадиган буюмлардан ҳимояловчи материалдан бўлиши керак. Муолажа хонаси, палаталар, коридорлар ва санитария узелларининг кундалик ва мукаммал (генерал) тозалаш ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Йиринг-септик инфекцияли (ЙСИ) беморлар палаталарида тозалаш ишлари кунига 3 марта, шу жумладан, 1 марта дезинфектантларни қўллаган ҳолда олиб борилади. Барча тозалаш асбоб-анжомлари, асбоб-ускуналари, аппаратураси маркировка қилинади ва қатъий мақсадга мувофиқ ишлатилади, махсус ажратилган жойларда сақланади. Беморлар касалхонадан чиқарилганидан сўнг палаталарда дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиб мукаммал (генерал) тозалаш ишлари амалга оширилади, тўшак қайта солинади. Дезинфекция воситалари тайёрланган санаси кўрсатилган маркировка билан санитария хоналарида сақланади. Кичик ходимлар дезинфекция воситаларини қўллаш қоидаларини билишлари керак. Айнан бир ходимлар ҳам тоза бўлим (палата), ҳам йирингли беморлар палатасига хизмат кўрсатмасликлари керак. Битта бўлим мавжуд бўлган ҳолатда,аввал тоза патологияли беморларга хизмат кўрсатиш, сўнгра ЙСИ ли беморларга хизмат кўрсатиш зарур. ШИИ профилактикаси мақсадида эпидемияга қарши чораларга қатъий риоя этилиши зарур. Битта махсус кийимдан фойдаланиш тақиқланади. Мазкур бўлимлар учун кийим алоҳида бўлиши керак. 18 Беморлар зарурий шошилинч жарроҳлик аралашуви учун шифохонага ётқизилган тақдирда уларда инфекциялар (грипп, герпес, ичак бузилиши ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда (ҳаво-томчи, маиший-алоқавий) юқиш йўлларини ҳисобга олган ҳолда изоляциялаш тизимини ишга тушириш зарур, яъни бемор даволаниш вақтида бўладиган изолятор-палата ажратилади. Ходимлар ҳимоя воситалари билан ишлайдилар. Касбий зарарли участкаларда ишловчи тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруғи талабларига мувофиқ текширувдан ўтказиладилар. Асбоб-ускуналар 10 дақиқа давомида таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция воситасининг эритмасига (ёки тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектантга) ботириб қўйиш орқали дезинфекция қилинади, сўнгра тиббиёт асбоб-ускуналари сувда ювилади. Шундан сўнг кўп марта қўлланиладиган тиббиёт асбоб-ускуналари МСБга топширилади. Бир марта қўлланиладиган буюмлар амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ утилизация қилинади. Яра юзаси, қон ёки инъекция препаратлари билан алоқада бўладиган кўп марта қўлланиладиган тиббиёт буюмлари жойида дезинфекция қилиниши керак. Тиббиёт буюмларини стерилизация қилинишидан олдин тозалаш ва стерилизация қилиш мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ бажарилади. Ҳар чоракда 1 марта Давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати мутахассислари томонидан ташқи муҳит (ҳаво, ташқи муҳит объектларидан суртмалар, асбоблар, боғлов материаллари ва ҳ.к.ларнинг стериллиги) лаборатория назорати амалга оширилади. Бактериологик текширувлар натижалари инфекционкасалликлар назорати бўйича комиссия мажлисида муҳокама қилиниши ва барча манфаатдор шахсларга етказилиши керак. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling