Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Тиббиёт ходимлари қўллари гигиенасига қўйиладиган талаблар
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
Тиббиёт ходимлари қўллари гигиенасига қўйиладиган талаблар
ШИИ профилактикаси мақсадларида тиббиёт ходимлари қўллари (қўлларга гигиеник ишлов бериш, жарроҳлар қўлларига ишлов бериш) ва беморлар тери қопламлари (жарроҳлик муолажалари ва инъекция жойлари, донорлар тирсагининг букиладиган соҳаси ва тери қопламларини санитария тозалаш) зарарсизлантирилиши керак. Бажариладиган тиббий муолажалар ва тиббиёт ходимлари қўл териси микроблар билан зарарланишини камайтиришнинг талаб этилган даражасига қараб қўлларга гигиеник ишлов берилади. Маъмурият тиббиёт ходимлари қўл гигиенаси талабларига ўқитиш ва бунинг устидан назоратни ташкил этади. Қўллар самарали ювилиши ва зарарсизлантирилишига эришиш учун қуйидаги шартларга риоя этиш зарур: калта олинган тирноқлар, тирноқларда лак йўқлиги, сунъий тирноқлар йўқлиги, қўлларда болдоқ, узук ва бошқа заргарлик тақинчоқлари йўқлиги. Жарроҳ қўлларига ишлов беришдан аввал қўл соати, билакузук ва шу кабилар ечиб қўйилиши зарур. Тиббиёт ходимлари қўл ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан, шунингдек, алоқа дерматитлари юзага келиш хавфини камайтириш учун қўл терисини парваришлаш воситалари (крем, лосьон, малҳам ва бошқалар) билан етарли миқдорда таъминланган бўлиши лозим. Тери антисептиклари, ювиш воситалари ва қўл терисини парваришлаш воситаларини танлашда индивидуал жиҳатдан тўғри келишигаалоҳида эътибор қаратиш керак. Қўлларга гигиеник ишлов бериш. 4.1 Қуйидаги ҳолатларда қўлларга гигиеник ишлов бериш керак: бемор билан бевосита алоқа олдидан; бемор шикастланмаган териси билан алоқадан сўнг (масалан, томир уриши ёки артериал босимни ўлчашда); организм ажратма ёки экскретлари, шиллиқ қатламлари, боғламалар билан алоқадан сўнг; беморга қараш бўйича турли амалларни бажаришдан олдин; бемор бевосита ёнида турган тиббий асбоб-ускуна ва бошқа объектлар билан алоқадан сўнг; йирингли яллиғланиш жараёнларига чалинган беморларни даволашдан сўнг, ифлосланган юза ва асбоб-ускуналар билан ҳар бир алоқадан сўнг; ҳожатхонага кириб чикқандан сўнг ва ҳ.к. Қўлларга гигиеник ишлов бериш икки усулда амалга оширилади: ифлосланишларни кетказиш ва микроорганизмлар сонини камайтириш учун қўлларни совун ва сув билан гигиеник ювиш; микроорганизмлар сонини хавфсиз даражагача камайтириш учун қўлларга тери антисептиги билан ишлов бериш. 126 Қўлларни ювиш учун дозаторли суюқ совун (диспенсер) ёки қаттиқ (брусок) совун бўлакчалари ишлатилиб, бундай совунлар ивиб қолишига имкон бермайдиган магнитли ёки бошқа совундонларгасолинади. Қўл алоҳида ёки бир марталик сочиқ (салфетка) билан артилади. Таркибида спирт бор ёки қўлланилиши назарда тутилган бошқа антисептик билан қўлларга гигиеник ишлов бериш (уларни дастлаб ювмасдан) қўллаш бўйича йўриқномасида тавсия этилган миқдорда қўл панжалари терисига уни суртиш орқали олиб борилиб, бунда бармоқ учлари, тирноқ атрофи териси, бармоқ орасига ишлов берилишига алоҳида эътибор қаратилади. Дозатор ишлатилганда дозаторга антисептикнинг (ёки совун) янги порцияси дозатор дезинфекция қилинган, сув билан ювилган ва қуритилганидан сўнг солинади. Тирсак билан босиладиган ва фотоэлементли дозаторлардан фойдаланган афзал. Қўлларга ишлов беришга мўлжалланган тери антисептикларидан даволаш-ташҳислаш жараёнининг барча босқичларида фойдаланиш имконияти осон бўлиши лозим. Беморларгақараш интенсивлиги юқори бўлган ва ходимларигакўплаб иш вазифалари юкланган бўлинмаларда (реанимация ва интенсив терапия ваҳ.к.) тери антисептиклари солинган дозаторлар ходимлар томонидан ишлатилиши учун қулай жойда (палатага кириш жойида, бемор тўшагининг ёнида ва бошқа) қўйилиши керак. Шунингдек, тиббиёт ходимлари алоҳида идишлар (флаконлар) билан таъминланишини назарда тутишзарур. Тиббиёт ходимлари томонидан қўл гигиенаси талаблари бажарилишини доимий назорат қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида бу ахборотни ходимларга етказиш керак. Тиббиёт ходимлари ва беморлар шахсий ҳимоя воситаларидан бири резина қўлқоп ишлатиш ҳисобланади. Қўлқоплар 3 хил турга бўлинади: жарроҳлик кўрик хўжалик Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling