Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари


 Тиббий асбоб-анжомлар ювувчи-дезинфекцияловчи машинада тозалаш


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/22
Sana10.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1187159
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
FQqse5RpdI

 
7.3. Тиббий асбоб-анжомлар ювувчи-дезинфекцияловчи машинада тозалаш 
ва дезинфекция қилиш 
 
7.3.1. Тиббий асбоб-анжомларни ювиш машинасида тозалаш ва 
дезинфекция қилиш асосан қуруқ жойлангандан кейин амалга оширилади.
7.3.2. Тиббий асбоб-анжомлар нам жойланганда тозалаш ва дезинфекция 
учун ишлатиладиган воситалар кам кўпирувчан бўлиши керак, чунки кўпик 
ювиш босимини ва машинада ювиш самарадорлигини анча камайтириши 
мумкин. 
7.3.3. Кучли ифлосланган асбоблар (стоматологик асбоблардаги қуриб 
қолган мато қолдиқлари, ёпишиб қолган пломбалаш материаллари ва ҳ.к.) га, 
машинага солишдан олдин дастлаб қўлда ишлов берилиши ёки ультратовушли 
ваннада ювиб ташланиши керак. 
7.3.4. Ювувчи-дезинфекцияловчи машина ёрдамида самарали ювиш ва 
дезинфекция қилиш учун тўрсимон лотокларни, кассеталарни, ушлагичларни 
ва бошқаларни машинага тўғри жойлаштириш керак. 
7.3.5. Шарнирли асбоб-анжомлар очилган ҳолатда жойлаштириши керак.
7.3.6. Тиббий асбоб-анжомлар ювувчи эритмалар билан ювилишини 
таъминлаш мақсадида улар тўрсимон лотокларга зич жойлаштирилмаслиги 
керак.
7.3.7. Тиббий асбоб-анжомларни машинага жойлаштиришда уларнинг 
механик таъсирчанлиги ва чидамлилиги инобатга олиниши керак. 
7.3.8. Тиббий асбоб-анжомлар белгиланган дастурда зарарсизлантириш
тугагандан кейин дарҳол машинадан олиниши керак, чунки ёпиқ машинада 
узоқ қолиб кетганда қолдиқ намлик занглашни келтириб чиқариши мумкин. 
7.3.9. Машинада ювиш ва дезинфекциялаш учун термик ва кимёвий 
термик усуллардан фойдаланилади. 
7.3.10.
Термик ва кимёвий-термик дезинфекция билан тозалаш дастури 
қуйидаги босқичлардан иборат:
дастлабки ювиш;
- тозалаш;
- бирламчи оралиқ ювиш;
- қўшимча оралиқ ювиш;
- термик дезинфекция/охирги ювиш; 
- қуритиш.
7.3.11. Тиббий асбоб-анжомларни термик усулда зарарсизлантиришда
дезинфекция ишлари +65°C дан юқори ҳароратда амалга оширилади. 
7.3.12. Термолабил тиббий асбоб-анжом ва буюмлар зарарсизлантиришда 
кимёвий-термик усуллардан фойдаланилади. Ушбу ҳолатда ювишдан кейин 
машинада дезинфекциялашга мўлжалланган дезинфекция воситасидан 


20 
фойдаланилади. Тиббий асбоб-анжомларни ювиш ва қуритишнинг барча 
этапларида ҳарорат чегараланган бўлиши керак. 
7.3.13. Термик усулда дезинфекция қилиш усулида сувнинг ҳарорати 
датчиклар орқали назорат қилинади. 
7.13.14. Термик ва кимёвий-термик дезинфекция ишлари сифатини 
назорат қилиш учун ювувчи-дезинфекцияловчи машинага иш бошланишидан 
олдин ювишнинг биринчи циклига тестлар қўйилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling