Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
VI. АКУШЕРЛИК ШИФОХОНАЛАРИДА (БЎЛИМЛАРИДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
VI. АКУШЕРЛИК ШИФОХОНАЛАРИДА (БЎЛИМЛАРИДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
1. Шифохона ичи инфекциялари профилактик чора-тадбирларини акушерликшифохоналарида (бўлимлари) ташкил этиш 1.1. Ушбу бобда акушерликка ихтисослашган стационарларида (бўлимларда) ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларни асосий талаблари белгиланади, ушбу тадбирларни амалга ошириш билан шифохона ичи юқумли касалликларини кириб келишини, тарқалишини олдини олиш таъминланади. 1.2. Туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасасида шифохона ичи инфекцияси профилактикаси ва унга қарши курашиш бўйича комплекс санитария-эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва бажарилиши бўйича жавобгарлик ДПМнинг раҳбари ёки туғруқ комплекси бош врачи (бўлим мудири) зиммасига юклатилади. 1.3. Шифохона ичи инфекцияси бўйича профилактик чора- тадбирларни ташкил этишни ДПМ эпидемиологи амалга оширади. Врач эпидемиолог бўлмаган ҳолатларда бу вазифа бош врачни даволаш ишлари бўйича ўринбосари зиммасига юклатилади. 1.4. Туғруқ комплекси бош врачи тиббий ходимларни профилактик ва санитария-эпидемияга қарши чора-тадбирларига амал қилиш бўйича йўриқнома олишларини ташкил этади ва бу бўйича синовдан ўтказади. 1.5. Тиббий ходимлар туғруқ комплексига (бўлимига) ишга кираётганда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтадилар. 1.6. Ходимни стафилакокк ташувчанлигига текшириш бир йилда икки марта ўтказилади. Тиббий ходимлар бир йилда бир марта вирусли гепатитнинг “В”, “С”маркерларига текширилади. Бошқа турдаги диагностик текширувлар ходимда аниқланган касаллик турига қараб ўтказилади. Текширувларни натижалари шахсий тиббий дафтарга қайд этилади. 1.7. Туғруқ комплекси (бўлими) ходимида иситмалаш, ўткир яллиғланиш ва йирингли жараёнлар ёки сурункали йирингли яллиғланиш касалликларни қайталаниш ҳолатлари аниқланганда ишга қўйилмайди. Ушбу пунктни бажарилиши жавобгарлиги бўлим мудирига юклатилади. 1.8. Даврий тиббий кўрикларни маълумотлари, даволаш натижалари, профилактик эмлаш тўғрисидаги маълумотлар ходимни тиббий диспансер картасига ёзиб қўйилади, карталар ишончли врачда сақланади, тиббий кўрик натижаларини маълумотлари ШИИлари профилактикаси бўйича чора-тадбирларни бажарилишини ташкил этиш бўйича жавобгар шахсга етказилиб турилади. 1.9. Тиббий ходим қўлининг гигиенаси ушбу СанҚваМ нинг №1- иловасига мувофиқ ўтказилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling