Эндоскоплар ва уларга тегишли ускуналарга ўтказиладиган ишлов бериш босқичларига (циклларига) қўйиладиган талаблар.
Ностерил амалиётлар учун қўлланиладиган эндоскоплар ва уларга тегишли бўлган қисимлари (клапанлар, тиқинлар, қалпоқчалари) фойдаланиб бўлган вақтнинг ўзида қуйидаги босқичларда ишлов берилади:
бирламчи тозалов ўтказиш;
якуний тозалов (дезинфекциялаш билан якуний тозалов);
юқори даражали дезинфекция (ЮДД);
иккиламчи контаминация (ифлосланиш) ни истесно қиладиган сақлаш шароити.
Стерил эндоскопик амалиётларда қўлланиладиган эндоскопик ускуналар, жумладан эндоскопнинг ўзи ва барча тиббий буюмлар стерил ва ностерил амалиётларда фойдаланилгандан сўнг қуйидаги босқичларда ишлов берилади:
бирламчи тозалов ўтказиш;
дезинфекциялаш билан стерилизация олди тозалови ўтказиш;
стерилизациядан ўтказиш;
иккиламчи контаминацияни истесно қила оладиган сақлаш шароити.
Ностерил амалиётлар ўтказиш учун мўлжалланган эндоскоп ҳар бир фойдаланишдан сўнг ишлов беришнинг барча босқичларидан тўлиқ ўтиши лозим. Эндоскопнинг ҳар бир канали муолажада қўлланилган ёки қўлланилмаганидан қатъий назар ишлов берилиши шарт.
Фойдаланиб бўлинган эндоскоплар ва уларга тегишли бўлган барча асбобларни стерилизация олди тозалови ва дезинфекцияси сифатли, самарали ўтказилгандагина кейинги, стерилизация босқичини навбатдаги иш сменасида ўтказишга рухсат этилади.
Стерил эндоскопик амалиётлар ўтказиладиган хоналарга қўйиладиган талаблар, стерил амалиётларда қўлланиладиган эндоскоплар ва ускуналарга ишлов бериш тартиблари
4.1 .Стерил эндоскопик амалиётлар тиббиёт муассасаларининг операция блокларида, кичик операция хоналарида ва эндоскопия хоналарида ўтказилилиши лозим.
4.2. Эндоскопик ускуналар (қаттиқ эндоскоп, видеокамера каллаги, ёруғлик берувчи қисми, сўриб олувчи (ювувчи) насос, инсуффляцион аппарат, силикон найлар жамламаси ва бошка асбоб ускуналар) жарроҳлик амалиётлари тугаганидан сўнг жарроҳлик анжомларини тозаловдан ўтказиш хонасида бирламчи тозаловдан ўтказилади.
4.3. Эгилувчан эндоскоплар ва уларнинг ускуналари эндоскопик амалиётлар тугаганидан сўнг дархол эндоскопик муолжалар ўтказилган хонада бирламчи тозаловдан ўтказилади.
4.4. Стерил амалиётларда қўлланиладиган эндоскоплар ва уларнинг ускуналарини дезинфекциялаш билан ўтказиладиган стезилизациядан олдинги тозалови операция блокидаги тиббий буюмларни қисмларга ажратиш ва ювиш хонасида ўтказилади.
Стерил амалиётларда қўлланиладиган эндоскоплар ва уларнинг ускуналарини стерилизацияси:
қўлда бажариладиган усули операция блокининг стерилизация қилиш хонасида ўтказилади;
механизациялашган усули билан стерилизация жиҳозларидан фойдаланган холда ўтказилганда операция блокининг стерилизация хонасида, жарроҳлик бўлимида ва МСБларида амалга оширилади.
Стерилизация қилинган эндскоплар ва ускуналар асептик шароитда сақланиши лозим.
Стерил эндоскопик амалиётлар ўтказилган хоналарда тозалаш ва дезинфекция ишлари ҳар бир амалиётдан сўнг ўтказилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |