Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


XIII. ФИЗИОТЕРАПЕВТИК БЎЛИМЛАРДА (ХОНАЛАР) ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАРТИБНИ ТАЪМИНЛАШ


Download 386.78 Kb.
bet55/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

XIII. ФИЗИОТЕРАПЕВТИК БЎЛИМЛАРДА (ХОНАЛАР) ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАРТИБНИ ТАЪМИНЛАШ

1. Физиотерапия бўлимини (кабинетини) хоналарини сони ва майдони ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатга мувофиқ ташкил этилади.


2. Физиотерапевтик хоналар қўлларни, аппаратура ва унинг қисмларини ювиш учун алоҳида раковиналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Хоналар алоҳида чойшаб ёки салфеткалар билан, сув муолажалари ўтказиладиган хоналар – резина шиппаклар билан таъминланади. Тўшак тўпламлар етарли миқдорда бўлмаганда беморга ўз тўшак тўпламларини олиб келиш таклиф қилинади.
3. Даволаш курси учун бириктирилган тўшак тўпламлар полиэтилен халтачаларда сақланиб, улар даволаниш тугаганидан сўнг, йўриқномага мувофиқ, таркибида 0,5% хлор сақловчи препаратнинг эритмаси ёки бошқа дезинфектант билан икки марта артиш йўли билан зарарсизлантирилади.
4. Кушеткаларга алоҳида индивидуал салфеткалар ёйилади (боши ва танасининг очиқ жойлари турадиган жойларига). Салфеткалар мавжуд бўлмаган ҳолда кушеткани юзаси таркибида 0,5% ли хлор бирикмали ёки бошқа турдаги дезинфектант билан йўриқномасига мувофиқ ҳар бир бемордан олдин ва кейин зарарсизлантириш ўтказилади.
5. Тоза чойшаблар махсус ажратилган шкафларда сақланади. Фойдаланилган чойшаблар махсус белгилар қўйилган идишларга (қопларга) солиниб йиғилади ва кабинетдан идишдаги ҳолатда чиқариб юборилади.
6. Ҳар бир беморга хизмат кўрсатишдан аввал ходим қўлини ушбу Сан.ҚваМнинг 1-иловасига мувофиқ ювади. Дезинфекция қилиниб, фойдаланиладиган буюмлар сақланиш идишларидан стерил пинцет ёки корцанг билан олиниши лозим.
7. Физиотерапевник аппаратуралар ёки уларни беморлар терисига ва шиллиқ қаватларига тегиб турадиган қисмлари зарарсизлантирилиши шарт. Дезинфекциялаш воситалари ва усуллари 18-жадвалда кўрсатилган. Ишлов берилган буюмлар маркировкаланган идишларда сақланади.
8. Кўз ва шиллиқ қаватлар муолажалари учун ишлатиладиган пахта, дока, филтрловчи қоғозлар стерилизация қилиб фойдаланилади.
9. Физиотерапия бўлимидаги хоналар, кабинетлар иш сменаси тугагандан кейин ювувчи воситалардан фойдаланган ҳолда тозалов ўтказилади. Йўлакларга солинган гиламлар чанг сўргич билан ҳар куни тозаланади. Мунтазам равишда камида 1 йилда 2 марта тўсгичлар (шторалар) алмаштирилади, деворлар, ёриткич лампалар ювилади.
10. Шкафларнинг ичи ва юзалари, тоза чойшаблар ва зарарсизлантирилган буюмлар сақланадиган тумбочкалар ҳафтада бир марта таркибида 0,5% ли хлор бирикмаси бўлган препаратлар билан ёки бошқа турдаги дезинфектант билан йўриқномасига мувофиқ артилади.
11. Юқумли тери касалликлари билан касалланган беморлар даволангандан кейин фойдаланилган одеяллар камерали усулда зарарсизлантирилади.
12. Физиотерапия бўлимида фойдаланилган, милкга қўйиладиган, нуқталарга қўйиладиган электродлар, КУФ апппаратига қўйиладиган тубуслар, лазер асбобини ёруғлик ўтказгичи дарсонвализация аппаратига қўйиладиган шиша электродлар дезинфекция қилиниши керак Оғиз бўшлиғига аппликация учун стерил материаллар ишлатилади.
13. Паст кучланишли ток билан даволаш (гальванизация,электрофарез), электр даволаш (юқори кучланишлик электр токи, электромагнит майдон, ультратовуш билан) ингаляция аппаратларидан фойдаланилганда, ёруғлик нури билан даволаш ўтказилганда ва сувли иссиқлик даволаш муолажалари ўтказилганда зарарсизлантириш ишлари ушбу санитария қоидаларининг 18-жадвалига мувофиқ ўтлазилади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling