Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


XV. ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИДАГИ БЕМОРЛАР ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА САНИТАРИЯ- ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ


Download 386.78 Kb.
bet58/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

XV. ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИДАГИ БЕМОРЛАР ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА САНИТАРИЯ- ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ


1. Умумий қоидалар
1.1. ДПМларда беморлар овқатланишини ташкил этиш, уларга тиббий хизмат кўрсатишдаги асосий тадбирлардан бири ҳисобланиб, умумий даволаниш жараёнининг асосий қисмларидан ҳисобланади.
1.2. ДПМларнинг ошхона блокларида қуйидагиларга қатъий амал қилиниши шарт:
Даволаш муассасаларининг овқат тайёрлаш хоналари, буфет хоналари, овқатланиш жойларининг жиҳозланиши ва санитария ҳолати амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келиши шарт.
1.3. Овқат тайёрлаш цехлари жойлашиши шундай бўлиши керакки, озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашёлари ва яримфабрикатлари бирламчи тозаловдан ўтказилишида ва кейинги ишлов берилишжараёнида алоҳида - алоҳида жойда ишлов берилиши лозим яъни хом маҳсулотлар ва пиширилган озиқ-овқатлар аралашмаслиги керак. Овқат тайёрлаш цехларидан йўлак сифатида фойдаланиш мумкин эмас.


2. Овқат тайёрлаш блокига қўйиладиган гигиеник талаблар.
2.1. Пишириш цехи замонавий механик ва технологик ошхона жиҳозлари билан таъминланган бўлиши керак.Бу жойда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилган бўлиши керак: пишириш шкафли электр плиталар (ёкигазплиталар), электр қозонлар, қайнатилган гўштлар учун маиший электр гўшт майдалагич, ёки қўлда ишлатиладиган гўшт майдалагич, сабзаводларни арчиш-тозалаш машинаси, электр пишириш шкафи, буғ билан пишириш шкафи, қийма тайёрлайдиган машина, хом ва қайнатилган маҳсулотларни саралаш, кўкатларни кесиш учун фойдаланишига кўра белгиланган тайёрлаш столлари, кострюллар, гастрономия тарозилари ва ташиш учун аравалар бўлиши керак.
Пишириш цехида парҳез- даволи таомлар ва кулинария маҳсулотларини тайёрлаш учун қуйидаги ошхона анжомлари: чўмич,капгир,сузгич,чопқи,пичоқлар,ошпазлар вилкаси, қошиғи, чўмич, қирғич, миксер, биндер. Махсус болалар столи(ОД) 2,3 диета- таом, жарроҳликнол диета-таом тайёрлаш учун қирғич, гомогенизатор, сферик ғалвир, (қайнатилган сабзавотлар ва ёрмалардан (крупа) енгил ҳазм бўладиган таомлар тайёрлаш учун), кесиш тахталари (белгиланган), ғалвир (ун ва шакарни элаш учун), ўлчов асбоблари ва бошқалар бўлиши лозим.
Хом маҳсулотларга ишлов беришда фойдаланилган асбоб ва анжомлар, пиширилган маҳсулотларга ишлов беришда фойдаланилмаслиги керак. Кесиш тахталари қаттиқ дарахтдан тайёрланган бўлиши ва унда ёриқлар, чуқурчалар бўлмаслиги керак. Шунингдек полимер материалларидан қилинган доскалардан фойдаланиш мумкин.
Кесиш тахтачаларининг ён томонларига қуйидаги белгилар қўйилади: ХГ, ХБ, ХС (хом гўшт, хом балиқ, хом сабзавот), ҚГ, ҚБ, ҚС (қайнатилган гўшт, қайнатилган балиқ, қайнатилган сабзовот), нон ва кўкатлар тахталарига хам (“кўкат учун”, “нон учун”) белгилар қўйилади. Тахтачалар фойдаланилиш жойигақараб, цехлар ва иш жойлари учун алохида тўплам шаклида жойларидасақланади. Иш тугаганидан кейин кесиш тахтачалари ва жиҳозлари ювувчи воситалардан фойдаланилган холда иссиқ сувда ювилади, чайқалади (ёки қайнатилади) ва қуритилади. Кесиш тахтачалари алохида жойда сақланади. Захирада тахтачаларнинг ҳар бир туридан энг камида 2 тадан янгиси бўлиши керак.Овқат тайёрлаш пичоқлари, чопқилари зангламайдиган пўлатдан бўлиши ва уларни дасталари кесиш тахтачаларига ўхшаб белгиланиши керак.Ошхоналардагиовқат тайёрлаш столлари фойдаланилишига кўра белгиланиши керак. ХГ (хом гўшт учун), ХБ (хом балиқ учун), ХС (хом сабзавотлар учун), ҚГ (қайнатилган гўшт учун), ҚБ (қайнатилган балиқ учун), ҚС (қайнатилган сабзовот учун), УМ (ун маҳсулотлари учун – ёрма, макарон). Овқат тайёрлаш хоналари столлари юзаси зангламайдиган пўлатдан, дюралюминдан тайёрланган бўлиши лозим. Қопламаси бутун бўлган П-73, П-74 маркали винипласт полимер материалли столлардан фойдаланишга рухсат этилади. Юзаси рух қопламали темир ва ёғочдан тайёрланган озиқ овқат тайёрлаш столларидан фойдаланиш таъқиқланади. Озиқ овқат тайёрлаш столлари иш тугаганидан сўнг ювувчи воситалардан фойдаланилиб, илиқ сувда ювилади ва иссиқ сувда намланган латта билан артилади.Қайнатиш (пишириш) цехида; фойдаланишига кўра белгиланган (“I - овқат учун”, “II – овқат учун”, “компот учун” ва бошқа) зангламайдиган пўлатдан тайёрланган (катта ва кичик ҳажмдаги) кострюллар, алюмин кострюллар (катта ва кичик хажмдаги), эмалланган челаклар, товалар, чўян қозонлар (ёки антипригартефлон қопламали), монтиқосқон, сузгич, ёнлари тик това, порцияли товалар шунингдек юқори ҳароратга чидамли бўлган кристалл ойна материалдан тайёрланган кристалл идишлардан фойдаланишга рухсат этилади. Рух қопламали идишлар (челаклар, бочкалар, тоғаралар) фақат сув ташиш ва озиқ овқат қолдиқларини сақлашда фойдаланилади. Ошхонада озиқ овқат маҳсулотлари ва тайёр пиширилган тоамларни рух қопламали, мис идишларда сақлаш таъқиқланади.
2.2. Гўшт цехи,гўштни ювиш ванналари, гўштни қуритиш учун панжаралар, зангламайдиган пўлатдан тайёрланган кесиш столлари (гўштни бўлакларга ажратиш ва майдалаш), чопиш учун кундалар, электр гўшт қиймалагич (хом гўшт учун белгиси қўйилган), совутгич, тарозилар билан ва гўштни чопиш учун болта, кесиш пичоқлари, гўштни бўлакларга ажратиш ва кесиш учун чопқилар, гўштни ювиш учун чўткалар, артгичлар, тозалов анжомлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3. Сабзавот цехи электр картошка тозалагич, сабзавот ювиш учун икки уяли ванна, сабзавотларни қирқиш учун стол, қирғич, сабзавот қолдиқлари учун баклар, сабзавотларни тозалаш ва майдалаш учун пичоқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.4. Ун (қандолат) цехида; ҳамирқориш учун столлар, тайёрлаш столлари, ҳамирқориш машинаси, ҳамир тайёрлаш учун идишлар (ҳамиртурушли ёки ҳамиртурушсиз), пишириш шкафлари, гастрономик тарозилар билан жиҳозланиши ва зарурий буюмлар; ўхлов, жува, ун элаш учун элак, қирғич, пичоқ, тоғара, ўлчов идишлари бўлиши шарт.
2.5. Сут цехи: сутни совитиш ваннаси, (“сут учун”) ёзуви билан белгиланган, катта ҳажимдаги алюмин кастрюлка,сут учун чўмич ва сузгич, совуткич шкафи билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.6. Ошхона идишларини ювиш учун икки уяли ванна, ошхона жиҳозлари, идишларини қуритиш стеллажи ва овқат қолдиқларини йиғиш идишларини (бак)тозалаб ювиш учун ювиш чўткалари, қирғичлар, артгичлар, ювувчи воситалар, фойдаланишга кўра белгиланган тозалов анжомлари (челак, швабра, латталар) билан таъминланиши керак.
2.7. Гарманже (маҳсулотларни сутка давомида сақлаш хонаси)маҳсулотларни сақлаш учун стеллажлар (ёки полкалар) тарозилар, тез айнувчи маҳсулотларни сақлаш учун совутгич, тоғаралар, кастрюлкалар, тайёрлаш столлари билан жиҳозланиши керак.
2.8. Врач–диетолог (диета ҳамшираси) хонасида ёзув столи, китоблар шкафи, устки кийимларини сақлаш шкафи, тоза ҳалатлар учун шкаф бўлиши лозим.
2.9. Ошхона гардероби ошпазлар, ошхона ходимларининг устки кийимлари ва пойафзалларини сақлаш шкафи, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган қўл ювиш мосламаси, совун, электр қуритгич ёки рулонли бир маротабали сочиқлар, ойнабилан таъминланиши керак.
2.10. Бельёлар сақлаш хонаси- ошхона ошпазлари ва ходимларининг тоза комплект махсус кийимларини, шахсий сочиқларини сақлаш учун мўлжалланади.
2.11. Ошхонани хўжалик хонаси ювувчи воситалар, бельёлар комплекти, хўжалик материаллари, ошхона (захирадаги) жиҳозлари, янги жиҳозлар ва бошқалар учун мўлжалланган бўлиб, стеллажлар, шкафлар билан жиҳозланиши керак.
2.12. Ошхона санитария хонасида қўл ювиш мосламасида совун бўлиши, керак, хожатхона ва душхона хам бўлиши лозим. Душхонада душ қурилмалари (ёки душ кабиналари) иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши ва канализация тармоғига уланиши керак. Душ кабиналари резинали гиламчалар, ёғочтагликлар, кийимлар ва сочиқлар учун илгичлар бўлиши шарт. Ошхонанинг санитария хонаси, душхоналари деворлари 1,8 метр баландликда оқ рангли кафел билан қопланиши керак.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling