Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Озиқ-овқат маҳсулотларини (ООМ) ва тайёр овқатларни даволаш муассасалари бўлимларига транспортировка қилишга қўйилган санитария талаблари
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
7. Озиқ-овқат маҳсулотларини (ООМ) ва тайёр овқатларни даволаш муассасалари бўлимларига транспортировка қилишга қўйилган санитария талаблари
7.1. ООМ (хомашё сифатида ёки тайёр маҳсулотлар сифатида) ташиш махсус шу мақсадда фойдаланиш учун чиқарилган автомобил транспортларида усти ёпилган ҳолда ташилади. Тез бузиладиган маҳсулотлари совитиладиган ускунали ёки изотермик транспорт воситаларида ташилади. 7.2. ООМ ва тайёр маҳсулотларни ташийдиган автомобил транспортларида ҳудудий ДСЭНМ томонидан берилган санитария паспорти бўлиши шарт. 7.3. ООМ ташийдиган автомобиль транспортлари тоза ҳолатда бўлиши, ҳар куни ёки ифлосланиш даражасига қараб юк чиқариб туширилгандан кейин ҳар доим яхшилаб махсус транспортларни ювиш жойида ювилиб, ювинди сувлари канализацияга оқизиб юборилади. 7.4. ООМ ва тайёр маҳсулотларни ташийдиган автомобил транспортларида одамларни, беморларни, бельёларни, жиҳозларни ва қурилиш материалларини ташиш ва бошқа хўжалик ишларида фойдаланиш таъқиқланади. 7.5. Гўшт, балиқ, сабзавот ярим фабрикатларини ташийдиган (металл, полимер ёки ёғоч) таралар фойдаланишига кўра белгиланиши ва мустаҳкам ёпиладиган бўлиши шарт. Тарасиз тўкилган ҳолатда картошка ва сабзавотлар ташилади. Гўштлар бутун ҳолатда ёки ярим майдаланган ҳолатда тарасиз тоза брезентларга ёки бошқа материалга солинган ҳолатда ташилади. Сут (кефир,простокваша) бутилкаларда, пакетларда, пломбаланган флягаларда корхонада ишлаб чиқарилган идишларда ташилади. Балиқ, гўшт, парранда гўштлари, колбаса маҳсулотлари ичи тунука билан қопланган махсус яшикларда ёки корхонада ишлаб чиқарилган идишларда ташилади.Нон ва нон булочка маҳсулотлари усти ёпилган автотранспортларда лотокларда ёки рандалаб теккисланган яшикларда ҳамда махсус контейнерларда ташилади. 7.6. Гўшт, балиқ ва сабзавот ярим фабрикатлари махсус белгилар қўйилган металл, полимер, ёғоч қопқоқли тараларда ташилади, бу тараларда хомашёларни ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун фойдаланиш таъқиқланади. 7.7. Кондитер маҳсулотлари (печенье, конфектлар) макарон маҳсулотлари, ун, крупалар ишлаб чиқарилган корхона идишларида ташилади. 7.8. Тез бузилувчи ООМ ташилаётганда уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари (фактуралари, гигиеник сертификатлари ва мувофиқлик сертификатлари) ишлаб чиқарилган корхона томонидан тайёрланган куни, соати, сақланиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. 7.9. Санитария паспорти бўлмаган автотранспортларда ООМ ташиш таъқиқланади. 7.10. Тайёр овқатлар буфетларга (тарқатиш жойлар) касалхона бўлимларидаги ошхоналарга белгилаб қўйилган махсус автотранспортларда, электр каралар ва аравачалардан фойдаланиб ташилади. 7.11. Тайёр овқатларни ташиш учун шифохона бўлимларидаги буфетчи-санитаркалар термослардан, қопқоғи мустаҳкам ёпиладиган идишлардан (сирланган, алюмин кострюл ёки сирланган челаклардан) фойдаланади. 7.12. Буфетда (овқат тарқатиш хонаси), касалхона бўлимларида ошхонага сири кўчган, қопқоғи йўқ бўлган эмалланган идишларда, пластмасса, рух билан қопланган ва мис идишларда тайёр овқатларни олиб қолиш қатъиян таъқиқланади. 7.13. Буфетга (овқат тарқатиш хонасига) касалхона бўлимлари ошхоналарига нон полиэтилен ёки клёнкадан тикилган қопчаларда олиб келинади. Қоплар ҳафтада бир марта қайноқ сувда ювилиб қуритилади, ушбу қопларда нонларни сақлаш таъқиқланади. Ип газламали матоларда нонларни ташиш таъқиқланади. 7.14. Тайёр овқатларни буфетларга касалхона ошхоналарига олиб келадиган идишларни ювиш, аравачаларни сақлаш касалхона бўлимини ошхонасидаги, буфетларда овқа тарқтиш жойидаги ювиш хоналарида амалга оширилади. 7.15. Тайёр овқатларни бўлимларга олиб келинадиган идишларни, аравачаларни овқат тайёрлаш блогида сақлаш ва ювиш қатъиян таъқиқланади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling