12. Даволаш муассасаларининг бўлимларибуфетлари тарқатиш жойларида, ошхоналарида идишларни ювиш тартиблари
Ошхона идишларини қўл билан ювиш тартиби:
1. Овқат қолдиқлари чўтка ёки ёғоч куракчалар ёрдамидамахсус идишларга олиб ташланади.
2. Идиш ювадиган 1 чи идишга таркибида ювувчи восита бўлган иссиқ сув (50 0 С) қуйилиб чўткалаб ювилади.
3. 2 чи идишга таркибида 0,5%ли таркибида хлор бирикмаси бўлган эритма қуйилиб ёки бошқа дезинфектант қуйилиб идишлар 10-15дақиқа давомида зарарсизлантирилади.
4. 3 чи идишда 65 0Сдан паст бўлмаган қайноқ тоза сув қуйилиб чайилади.
5. Решёткага, полкага қўйиб ёки қуритиш шкафига солиб қуритилади.
Шиша идишларни ювиш тартиби
Шиша идишлар овқатланиш идишлариданалоҳида биринчи навбатда 2 та идишга солиш йўли билан ювилади.
1. Стаканларни механик тозалаш.
2. 1 чи идишда ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар қуйилган идишда ювилади.
3. 2 чи идишда 65 0С дан паст бўлмаган ҳароратдаги иссиқ оқар сувда ювиб чайилади.
4. Стаканлар решёткага ёки полкага қўйиб қуритилади. Юқумли касалликлар шифохонасида ва уларга тенглаштирилган касалхоналарда стаканларни қайнатиш мумкинбўлган чашкаларга алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Овқатланиш жиҳозларини (қошиқ ва вилкаларни) ювиш тартиби
1. Механик тозаловдан ўтказиш.
2. 1 чи идишда ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар аралаштирилган эритмада ювиш.
3. 2 чи идишда 65 0С дан паст бўлмаган ҳароратдаги иссиқ сувда чайқаш.
4. Жиҳозларни қуритиш.Юқумли касалликлар, сил билан касалланганлар даволанадиган касалхоналарда овқатларни жиҳозлари ва идишлари дастлаб қайнатилади ва 0,5%ли таркибида хлор сақловчи эритма ёки бошқа дезинфектантларга солиб бўктирилади.
Овқат тайёрлаш жойидаги (кухня) идишларни ювиш тартиби
Кострюллар, челаклар овқат қолдиқларидан тозаланади, ювувчи восита қўшилган иссиқ сувда (50 0С) ювилади сўнгра чайқалиб 650С да қуритилади.
Термослар ошхона идишларидан алоҳида махсус ванналарда ёки идишларда ювилади.Термосларни аввал ташқариси ювилади кейин ичи юзалари ювувчи воситалар билан ювиб қуритилади. ДПМларини бўлимларида, буфетхоналарида, овқат тарқатиш жойларида идишларни қайноқ порошокли сувда, калцийлаштирилган содада хўжалик совунида кир ювиш парашогида ювиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |