Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Download 386.78 Kb.
bet68/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

Иккиламчи маҳсулотлар: (сўйилган ҳайвоннинг жигари, буйраги, мияси, юраги) микроблар билан ифлосланиш даражаси юқорилиги ва сақланиш чидамлилиги паст бўлганлиги учун уларни тозалашда ва фойдаланишда алоҳида эътибор берилади. Жигар ва буйрак тўқималардан, ўт пуфагидан устки пленкаларидан тозаланиб ўзига хос бўлган хид йўқолгунига қадар совуқ сувда ювилади.
Парранда гўштлари: Музлатилган парранда гўштлари 15-20 0С ҳароратда стол устига бир бирига тегмайдиган қилиб қўйилади, муздан тушгандан кейин юзалари ип газламали мато билан артилади. Туклари қолган бўлса, алоҳида куйдириб тозаланади. Ичи тозаланмаган бўлса, ўпкаси,қизилўнгачи, юраги, буйраги,ошқозони, ёғ қатламлари олиб ташланади. Фойдаланилган анжомлар ювувчи восита ва дезинфекцияловчи восита (0,2% ли хлорли оҳак ёки 1%ли хлорамин) билан ювиб зарарсизлантирилади.Стол зарарсизлантирилгандан кейин иссиқ сув билан дезинфектант қолдиғларидан ювиб ташланади.
Балиқ: Совутилган, буғлантирилган балиқ бирламчи тайёргарликсиз майдаланади. Музлатилган балиқ 2-4 соат мобайнида хона ҳароратида ёки оз миқдорда туз солинган совуқ сувда муздан эритилиб кейин майдаланади. Муздан туширилган балиқни сақлаш таъқиқланади.
Балиқни тозалаш: тангачалари, териси, сузгичлари, думи ва боши бўлакланади. Қорин қисми думидан бош қисмигача ёриб ичи тозаланади. Ўт пуфаги ёрилиб кетса ўт қолдиқлари теккан тўқималари олиб ташланади. Тозаланган балиқ хамда унинг фойдаланишга яроқли қисми (думи, сузгичлари ва бош қисми) совуқ оқар сувда тозаланиб ювилади. Балиқ чиқитлари зудлик билан термообработкага юборилади. Балиқни бирламчи тозаловдан ўтказилган стол турли ифлосланишлар билан зарарланган бўлади.Шунинг учун иккиламчи бўлаклаш ишлари бу столда ўтказилмаслиги керак. Бўлакланган балиқларни ун билан қориш ишлари алоҳида ажратилган лотокларда ёки идишларда ўтказилади. Бунинг учун аввалдан қўлни совунлаб ювилади ва тоза пичиқ ишлатилади. Балиқ ярим маҳсулотларини тайёрлаш гўшт ярим маҳсулотларини тайёрлаш тартибида амалга оширилади.
Тухум: Тухумларни фойдаланишдан олдин овоскоп ёрдамида текширилади ва иссиқ сувда ювилади. Агар ифлосланиш кўп бўлса, 2% ли кальцийлаштирилган сода қўшилган сувда ювилади ва сўнгра 0.5% ли хлорамин эритмасида чайилади. Дезинфекцияловчи воситада бўктирилиб сақлаш таъқиқланади. Тухум кукунлари фойдаланишдан олдин 30 дақиқа иссиқ сувда илитиб қўйилади, бунда 11 гр қуруқ тухум кукунига 30 гр сув қўшилади ва 1 порция овқат учун қўшиладиган миқдор ҳисобланади.

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling