Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Тиббий ходимни қўл гигиенасига қўйиладиган талаблар


Download 386.78 Kb.
bet77/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

Тиббий ходимни қўл гигиенасига қўйиладиган талаблар

1. ШИИсини профилатика қилиш мақсадида тиббий ходимни қўли (қўлни гигиеник тозаловдан ўтказиш, жарроҳ қўлига ишлов бериш) ва беморни тери қопламларини (операция майдони, инъекция қилинадиган жой, донорларни тирсак бўғинлари) зарарсизлантиришдан ўтказилиши керак.


Бажариладиган тиббий муолажаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда тиббий ходимни қўлини терисидаги микроб контоминациясини (ходимнинг қўлидаги микробларни беморга юқиб қолишини) талаб даражасида камайтириш учун тиббий ходим ёки жарроҳ қўлига белгиланган тартибда ишлов беради. Маъмурият ходимлари қўл гигиенаси талабларини бажаришлари бўйича ўқув машғулотлари ташкил этади ва бажарилишини назорат қилади.
2. Қўлни зарарсизлантириш ва талаб даражасида ювишга эришиш учун қуйидаги шартларга амал қилиш керак: тирноқлар калта қилиб олинган бўлиши, тирноқларда бўёқларни бўлмаслиги, сунъий тирноқлар қўйилмаслиги, қўлда узук, балдоқ ва қимматбаҳо тақинчоқларнинг бўлмаслиги керак. Жарроҳ қўлини тозаловдан ўтказишдан олдин қўлидан соатини, билакузукларини ва бошқаларни ечади.
3. Тиббий ходимни қўлини ювиш ва зарарсизлантириш учун етарли миқдорда яхши наф берадиган ювувчи ҳамда зарарсизлантирувчи воситалар билан ҳамда қўл терисида турли -дермотитларни келиб чиқишини олдини олиш учун терини парваришлаш воситалари (кремлар, бальзамлар ва бошқалар) билан таъминланган бўлиши керак, тери антисептикларини, ювувчи воситаларни ва тери парвариши учун ишлатиладиган воситаларни танлашда ходимни шу воситаларга бўлган индивидуал сезувчанлигини эътиборга олиш зарур бўлади.
4. Қўлга гигиеник ишлов бериш.
4.1. Қўлга гигиеник ишлов бериш қуйидаги ҳолатларда ўтказилиши талаб этилади.
- бемор билан бевосита мулоқотда бўлишдан олдин;
- беморни жароҳатланган териси билан мулоқотда бўлгандан кейин масалан: пулсини ва артериал босимни ўлчагандан кейин;
- организм секрецияси ёки экскретлари, шиллиқ қаватлари, боғламлам(повязка)лар қўйилган жойлари билан мулоқот(контакт) бўлгандан кейин;
- беморни бевосита атрофида турган тиббий жиҳозлар ва бошқа объектлар билан мулоқотда бўлгандан кейин;
-йирингли яллиғланиш жараёнлари бўлган беморларга даволаш ўтказилганда; ҳар доим инфекцияларга юза жиҳозлар билан мулоқот қилингандан кейин.
- ҳожатхонага кириб чиққандан кейин ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлардан кейин.
4.2. Қўлга гигиеник ишлов бериш 2 хил усулда ўтказилади.
- қўлни ифлосланган нарсалардан тозалаш ва микроорганизмлар сонини камайтириш учун совун ва сув билан гигиеник ювиш.
- қўлдаги микроорганизмларни хавфсиз даражага тушириш учун тери антисептиклари билан қўлга ишлов бериш.
4.3. Қўлни ювиш учун суюқ совундан дозаторлар ёрдамида ёки намланиб қолмайдиган, қаттиқ бўлакларга ажратилиб, совундонларга солинган совун бўлакларида ювилади. Қўлни индивидуал ёки бир марта фойдаланиладиган (салфеткалар) сочиқлар билан артилади.
4.4. Таркибида спирт бўлган ёки антисептик сифатда қўлланилиш кўзда тутилган (қўлни ювмасдан фойдаланиш учун) бошқа воситаларни қўлланиши йўриқномаси бўйича тавсия этилганидек белгиланган миқдорда қўл бармоқларини, айниқса бармоқларни учлари, тирноқларни атрофлари, панжалар оралиқларини артиш усули билан ишлов берилади.
4.5. Дозаторлардан фойдаланилганда, янгидан антисептик (ёки совун) қуйишдан аввал дозатор дезинфекция қилинади, сув билан яхшилаб ювиб, қуритиб ишлатилади. Тирсак билан бошқариладиган дозаторлардан ёки фотоэлементли дозаторлардан фойдаланиш афзал ҳисобланади.
4.6. Қўлга ишлов берадиган тери антисептиклари даволаш – диагностика босқичларининг барча жараёнларида фойдаланиш учун қулай бўлган жойларга қўйилади. Айниқса беморларга жадал парвариш талаб қилинадиган ва ходим учун иш хажми юқори бўлган бўлимларда (реанимация бўлими, интенсив терапия бўлим) қўлга ишов бериладиган тери антисептиклари энг қулай жойларга (палатага киришда), беморни ётган жойига яқин қилиб қўйилади. Шунингдек тиббий ходимлар фойдаланиши учун алоҳида идиш(флакон)га қадоқланган антисептиклар бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
4.7. Қўл гигиенасига қўйилган талабларни тиббий ходимлар томонидан бажарилишини доимий назорат қилиб бориш зарур, ўтказилган назорат ишларини якунларини ходимларга тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида мунтазам равишда етказиб турилади. Тиббий ходимни ва беморларни шахсий мухофаза воситаларидан бири резина қўлқоплардан фойдаланиш ҳисобланади. Қўлқопларни 3 та тури фарқланади:
- жарроҳлик қўлқоплари;
- кўрув қўлқоплари;
- хўжалик қўлқоплари;

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling