Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Download 386.78 Kb.
bet39/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

7. Беморларни шифохонадан чиқариш.
7.1. Беморлар шифохонадан амалдаги йўриқномаларда кўрсатилган муддатларда даволовчи врачнинг рухсати билан чиқарилади. Ҳар бўлимда беморларни чиқариш учун алоҳида хоналар бўлиши керак.
7.2. Соғайган одамни дезинфекциядан ўтган шахсий буюмлари шифохонадан чиқадиган куни чиқариш хонасига олиб келингунга қадар алоҳида қопчаларда сақланиб турилади ёки уйидан олиб келинади.
7.3. Чиқариш хонасининг чиқиш эшиги шифохонанинг тоза ҳудуди томонида бўлиши керак.


VIII. ТЕРИ-ТАНОСИЛ СТАЦИОНАРЛАРИ ВА ДИСПАНСЕРЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ.
1. Тери-таносил стационарлари ва диспансерларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш.
1.1. Ушбу бобда тери-таносил касаллигига қарши шифохоналарда (бўлимларда) ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларнинг асосий талаблари белгиланиб, уларни амалга ошириш билан шифохона ичи инфекцияси, юқумли касалликларини кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш таъминланади.
1.2. Тери таносил касалликлари шифохонасида жинсий йўл билан юқадиган касаликлар, тери қопламлари касаликлари ва юқумли тери касалликлари (қичима, дерматомикозлар) бор бўлган беморларни ташхислаш ва уларни госпитализация қилишга мўлжалланган.
1.3. Шифохона тузилишида бўлимлар ёки палаталар жинсий йўл билан юқадиган, сурункали тери касалликлари, замбуруғли касалликлари ва қичима касаликлари бор беморлар учун алохида ажратилган ҳолда ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиши лозим.
1.4. Шифохоналарда (бўлимларда) аёллар, эркаклар ва болаларни госпитализация қилиш учун алоҳида палаталар кўзда тутилиши лозим.
1.5. ЖЙЮК (жинсий йўл билан юқувчи касалликлар) ва сурункали тери касалликлари бор беморлар ётқизилган шифохоналар (бўлимлар) тартиби соматик шифохоналардаги тартибга тенглаштирилади.


2. Қичима (скабиозория)га чалинган беморларни ётқизиш учун бўлимлар.
2.1. Қичима билан касалланган бемор касалхонага тушганда кетма-кетликни қатьиян сақлаган холда санитар тозалов ўтказилиб, унинг барча кийимлари ечилади.
2.2. Бемордан ечиб олинган ички ва устки кийим бошлар дезинфекцион восита эритмаси (1% ли карбофос ) билан хўлланган қопга (ёстиқ жилди ) га йиғилади ва маҳкам боғланиб, камерали зарарсизлантириш ўтказиш учун берилади. Камерали зарарсизлантириш ўтказилмаган кийимларни беришга рухсат этилмайди.
2.3. Санитария тозаловидан ўтказиш хоналари дезинсекцион воситалар (карбофос ёки Ўз.Рес.ССВ томонидан тасдиқланган бошқа дезинсекцион воситалар) билан зарарсизлантирилади.
2.6. Беш кун давомида беморнинг кийимлари ва чойшаблари алмаштирилмайди, кейин беморлар ювинтирилади, тоза кийимлар кияди ва шу билан бирга чойшаблар ҳам янгиланади. Кир бўлган кийим ва чойшаблар камерали зарарсизлантиришга юборилади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling