Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Х. ҚОН ХИЗМАТИ МУАССАСАЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ


Download 386.78 Kb.
bet42/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

Х. ҚОН ХИЗМАТИ МУАССАСАЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ.
1. Қон хизмати муассасаларида шифохона ичи инфекциялари чора тадбирларини ташкил этиш.
1.1. Ушбу санитария гигиена қоидалари шифохона ичи инфекцияларини қон хизмати муассасаларида келиб чиқиши, тарқалишини олдини олиш бўйича санитария гигиена, профилактик ва эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирлари талабларини белгилайди.


2. Донорлар бўлими.
Донор маҳсулотларини тайёрлайдиган бўлим:
2.1. Донорлар бўлимида бирламчи эпидемияга қарши барьер рўйхатга олиш жойи ҳисобланади, бу жойда донорликка олинаётган шахслар электрон база маълумотлари ва қон топширган донорлар маълумотлари асосида текширлади, сўнгра донор анкета -саволномани тўлдиради.
2.2. Терапевт хонаси устига клёнка тўшалган кушетка, тарози, танометр, стедофонендоскоп, термометрлар ва шпателлар билан таъминланади.
2.3. Хона ва ундаги жиҳозларни, тиббий буюмларни дезинфекция чора-тадбирлари ҳамда жорий ва мукаммал тозаловлари ушбу меъёрий ҳужжатнинг 3- иловасига мувофиқ ўтказилади.
Қон тайёрлаш хонаси.
2.4. Хонага қўйиладиган талаблар:
2.4.1. Стационар шароитларда қон тайёрлаш боксланмаган хоналарда, сайёр шароитларда мослаштирилган хоналарда, ҳамда автомашиналарда, темир йўл вагонларда ва бошқа транспорт воситаларида жиҳозланган шароитларда амалга оширилади.
2.4.2. Қон тайёрлаш хонасида намли тозалов ўтказишга қулай бўлган жиҳозлар бўлиши керак. Қон тайёрлаш хонасида зарарсизлантириш ўтказишга сирти қулай бўлган донор креслоси ва ҳамшира операция столи бўлиши керак, унинг устига концервант эритма қуйилган полимер контейнерлар, қон намуналари олиш учун пробиркалар, антисептик эритма қуйилган идишлар жойлаштирилади. Шунингдек стерилланган материаллар солинган биксни қўйиш учун стол, олинган қонни паспортлаш учун стол ҳамда қонни автоматик аралаштирадиган жиҳоз ва олинган қонни ҳажмини ўлчайдиган тарози, полимер материали контейнерларни оғзини диэлектрик усулда эритиб ёпқичиҳамда фойдаланилган системаларни ва ишлатилган материалларни йиғадиган қопқоқли идиш бўлиши лозим.
2.4.3. Қон олиш хонасида дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиб намли тозалов ўтказилади, деразалар очилиб яшилаб шамоллатилади ва сўнгра 30 минутга бактериоцит лампа ёқиб қўйилади. Хонани тайёрлаш ишлари барчаси иш бошланмасдан 30 дақиқа аввал тугатилиши керак.
2.4.4. Хона ва ундаги жиҳозларга, асбоб-анжомларга ишлов бериш бўйича ўтказиладиган дезинфекцион чора-тадбирлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади.
2.4.5. Қон тайёрлаш залида ишлашда полимер контейнер игнасининг санчилувчи қисмига, антисептик билан ишлов берилганидан сўнг терининг венепункция жойига қўл ёки стерилланмаган буюмлар текказиш тақиқланади.
2.4.6. Қон тайёрлаш фақат стерилланган пластик гемоконтейнерларга, бир марта фойдаланиладиган қон қуйиш системаларида, стерил боғлов материаллардан фойдаланган холда стерилланган қўлқопларда амалга оширилади.
2.4.7. Таҳлил учун қон намуналари бир марта ишлатиладиган пробиркаларга олинади, фойдаланиб бўлгандан сўнг автоклавда зарасизлантирилиб сўнг йўқ қилинади.

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling