Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Венопункцияда содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар


Download 386.78 Kb.
bet47/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

4. Венопункцияда содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар.
4.1. Венопункциянинг маҳаллий асоратларига қуйидагилар киради:
- тери ости гематомаси - венага игна санчиш жойидаги юмшоқ тўқималарга қон қуйилиши;
-флебит - венага игна санчиш жойида вена яллиғланиши (аломатлари: оғриқ, қаттиқлик, вена йўлида гиперемия);
-нервга игна санчилиш ёки гематома ҳосил бўлиши оқибатида эзилиш натижасида нерв шикастланиши;
-венага игна санчиш жойидаги юмшоқ тўқималарнинг яллиғланиш ҳолатлари - инфильтрат, абсцесс, тери некрози.
4.2. Венопункцияни умумий асоратларига септицемия – бемор ҳаёти учун энг хавфли асоратлардан ҳисобланади.
4.3. Асоратларни профилактика қилиш;
Асоратларни оғирлиги ва уларнинг сонини қуйидагилар ҳисобига камайтириш мумкин.
- яхши венепункция техникаси;
- венепункция қилинадиган жойни тўғри танлаш;
- асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш;
- венопункция қилинган жойда босувчи боғламни қўлланилиши;
-қайтадан венопункция қилишга харакат қилинаётганда беморни бошқа қўлидан фойдаланиш (жгутни қайта венопункция қилинаётганда аввал қилинган қўлга қайта яна қўйиш гематомани ҳосил бўлиш эҳтимолини оширади).


5. Лаборатория ускуналари, идишлар, махсус кийимлар, биоматериал, асбоб-анжомларни дезинфекция қилиш
5.1. Лаборатория асбоб-анжомлари капиллярлар, буюм ойналари, пробиркалар, меланжерлар, ҳисоблаш камералари, кюветлар, фотоэлектро-калориметрлар, пипеткалар, наконечниклар, резина балончиклар ва бошқалар ҳамда идишлар қон ва зардоблар билан ифлослангандан кейин дезинфекция қилиниши шарт.
5.2. Дезинфекция кимёвий усулда яъни дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар солиб зарарсизлантирилади.
5.3. Зарарсизлантириш ўтказадиган идиш аниқ белгиланган бўлиши ва қопқоқ билан ёпиладиган бўлиши керак.
5.4. Ичида канал тешиклари бор буюмлар дезинфекция қилинаётганда 5-10 мл ҳажмдаги дез эритма груша билан сўрилиб қон қолдиқлари, зардоб қолдиқлари ва бошқалардан зарарсизлантирилади, сўнгра дез.восита эритмаси қуйилган идишга тўла чўктирилиб дезинфекция қилинади.
5.5. Жароҳатлар юзаларига ва шиллиқ қопламларга тегадиган лаборатория асбоб-анжомлари фойдаланилганидан сўнг дезинфекция қилиниб, албатта стерилизациядан олдинги тозаловдан ва стерилизациядан ўтиши шарт. Стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизация МСБларда ушбу Сан.ҚваМнинг 2-иловасига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилади.
5.6. Микроскопия ўтказиб бўлингандан сўнг буюм ойнасидаги фиксация қилинган ва бўялган қон суртмалари, иммерсион ёғни қолдиқлари совунли сувга солиниб 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида бўёқлардан тозалангунга қадар қайнатилади, сўнгра оқин сув остида ювилади ва қуритиш шкафига солиниб қуритилади.
5.7. Хонадаги турли мебеллар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар юзалари қон ёки бошқа ажратмалар билан ифлосланадиган бўлса дезинфекцияловчи эритма билан ҳўлланган пахтали ёки докали тампонлар билан артилади.
5.8. Ишлатилган латта “Ишлатилган латтани дезинфекция қилиш учун” деб маркировкаланган махсус ажратилган идишга ташланади.
5.9. Қон ва бошқа ажратмалар билан махсус кийим бошлар ифлосланган ҳолатда, аввал ифлосланган жой дезинфекцион восита эритмаси билан зарарсизлантирилиб ечиб бошқасига алмаштирилади.
5.10. Бир марта фойдаланиладиган лаборатория асбоб-анжомлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ утилизация қилинади.
5.11. Сийдик намунаси текширувдан ўтказилиб бўлингандан кейин канализацияга тўкиб юборилади.
5.12. Сийдик намунаси текшируви учун фойдаланилган лаборатория идишлари 0,5% ли таркибида хлор бирикмаси бўлган дезинфекцияловчи эритмаларга солиниб 10 дақиқа давомида ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномаси асосида зарарсизлантирилади. Идишлар дезинфекция қилингандан сўнг ювилади, тоза сувда чайилади ва қуритиш шкафига солиниб қуритилади, стерилизация қилиниши шарт эмас.
5.13. Лаборатория идишларидан (колбалар, буюм ойналари, шиша таёқчалар ва бошқалар) дезинфекцияловчи эритмаларда (таркибида хлор бирикмалари бўлган ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномасига биноан) зарарсизлантирилади. Биологик суюқликларни бошқа турдагилари ва уларга ишлатилган асбоб-анжомлар, идишлар фойдаланилгандан кейин қон ва қон зардоблари билан ишлаганда зарарсизлантирилгани каби зарарсизлантирилади.
5.14. Мукаммал тозалов лабораторияларда ушбу Сан.ҚваМнинг 3-иловасига мувофиқ ўтказилади.
5.15. Жорий тозалов 1 кунда 3 марта, шундан 1 мартаси дезинфекцияловчи воситаларни қўллаб ўтказилади.
5.16. Шиша пробиркалардан фойдаланилганда 0,5% ли таркибида хлор сақловчи эритмага ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномаси асосида зарарсизлантирилади.
5.17. Бир марта фойдаланилган лаборатория буюмлари меъёрий ҳужжатга мувофиқ утилизация қилинади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling