Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Эндоскопик амалиётлар билан боғлиқ бўлган юқумли касалликлар профилактикасини ташкиллаштириш ва назорат қилиш


Download 386.78 Kb.
bet49/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

2.Эндоскопик амалиётлар билан боғлиқ бўлган юқумли касалликлар профилактикасини ташкиллаштириш ва назорат қилиш
2.1. Таркибий бўлимларида эндоскопик амалиётлар бажариладиган ва (ёки) эндоскопик ускуналарга ишлов берадиган ва уларни сақлайдиган тиббиёт муассасаларда санитария-эпидемияга қарши (профилактик) чора тадбирлар Ш.Ш.И ларининг беморларга ва ишловчи ходимларга юқишиини олдини олишга қаратилади.
2.2. Таркибий бўлимларида эндоскопик амалиётлар бажариладиган даволаш-профилактик муассасаларда эндоскопик муолажалар билан боғлиқ бўлган ШИИнинг олдини олиш мақсадида эпидемияга қарши чора тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, шунингдек эндоскопик ускуналарга ишлов берилиши сифатига жавоб берадиган масъул шахс муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланиши лозим.
2.3. Ушбу бобда кўрсатиб ўтилган чора тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш, жумладан эндоскопик ускуналарга ишлов берилишини лаборатория назоратидан ўтказиш инфекцион назорат комиссиясининг иш режасига киритилади.
2.4. Тиббиёт муассасасининг таркибий бўлимларда мавжуд бўлган, эндоскопик амалиётлар бажариладиган ҳар бир эндоскопда шу эндоскоп тури (модели) ва серия рақамини ўз ичига олган идентификацион код (рақам) бўлиши лозим. Тиббий муолажаларда фойдаланилган эндоскопнинг идентификацион коди бўлимдаги, бўлинмадаги, эндоскопия хонасидаги ёки шифохонадаги эндоскопик амалиётларни қайд этиб бориш баённомаларида, жарроҳлик амалиётларини қайд этиб бориш журналидаги графада кўрсатилиши лозим.
2.5. Ҳар бир эндоскопга ишлов бериш холатлари ушбу меёрий ҳужжатда кўрсатиб ўтилган тартибга мувофиқ рўйхатга олиниб борилиши лозим.
2.6. Ностерил муолажалар учун фойдаланиладиган эндоскопларга ишлов берилишини қайд қилиб бориш дафтарида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  • эндоскопга ишлов берилган сана;

  • эндоскопнинг идентификацион коди (рақами);

  • герметиклик тести натижалари;

  • якуний тозалов учун фойдаланилган восита номи;

  • якуний тозалов жараёнининг бошланиш ва тугаш вақти;

  • талабларга мос равишда тозалов сифатини назорат қилиш учун қўйиладиган азопирам ва фенолфталеин синамаларининг натижалари;

  • эндоскопга ЮДД ўтказилган усул (қўлда ёки механизациялашган).

    1. Қўлда ёки механизяциялашган усулда ишлов берилганда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  • воситанинг номи ва ундан фойдаланилганда назорат қилинадиган кўрсаткичлар тартибига риоя қилинганлиги (харорат ва эритманинг концентрацияси);

  • дезинфекцияловчи воситанинг таркибидаги фаол таъсир этувчи модда концентрациясининг назорати натижалари;

  • дезинфекцияловчи воситада дезинфекциянинг бошланган ва тугаш вақти, (механик усулда) ювувчи-дезинфекцияловчи машинада ишлов беришнинг тугаган вақти;

  • ишловни олиб борган тиббий ходимнинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси;

    1. Стерил муолажалар ўтказиладиган эндоскоплар, эндоскоп ускуналари ва қўшимча жиҳозларни тозалов ўтказилганлик сифати тиббий жихозларни стерилизациядан олдинги тозаловни ҳисобга олиб бориш журнали (Ш-366У) га қайд қилиб бориш лозим.

    2. Эндоскопик ускуналарнинг қўл билан бажариладиган стерилизациясининг назорати операция блокидаги ёки жарроҳликка ихтисослашган бўлимларнинг стерилизация хоналарида юритиладиган журналларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

  • Ишлов берилган сана;

  • Стерилизация қилинган буюмлар, жумладан эндоскоп номи;

  • Эндоскопнинг (бир нечта эндоскоплар мавжуд бўлганда) идентификацион рақами ;

  • Стерилизация учун қўлланилган воситанинг номи ва қўлланилган воситанинг назорат кўрсаткичлари (эритманинг харорати, эритманинг концентрацияси ва фойдаланилган ишчи эритманинг таркибидаги таъсир этувчи фаол модда миқдори ёки даражаси), экспозиция вақти;

  • Стерилизация тугатилиб, эндоскоп ўраб қўйилган вақти;

  • Ишлов бериш ўтказган тиббий ходимнинг исми, фамилияси ва имзоси.

    1. Эндоскопик ускуналарни операция блокидаги стерилизация хонасида стерилизация ускуналаридан фойдаланиб стерилизация қилинганда стерилизаторнинг параметрлари стерилизация назоратини қайд этиб бориш дафтарига ёзиб борилади.

    2. Тиббий буюмларга ва стерил амалиётлар учун фойдаланиладиган эндоскопларга ишлов бериш марказлашган стерилизация бўлимлари (МСБ) да ўткзилганда ишлов бериш босқичлари, тиббий буюларнинг стерилизация олди тозаловини қайд этиб бориш дафтари (Ф-366/У) га ва стерилизаторлар ишининг назоратини қайд қилиб бориш дафтари (Ф-257У) га ёзиб қўйилиши лозим.

    3. Эндоспоклар тиббиёт муассасидаги операция блоки ва эндоскопия бўлими ўртасида ташиб юрилганда, шунингдек бошқа бўлимларга олиб чиқилганда ва МСБдан олиб келинаётганда қаттиқ контейнерларда ёки усти ёпилган лотокларда ташилиши лозим.

    4. Эндоскоплар солинадиган контейнерлар ва лотоклар ҳар бир фойдаланишдан сўнг дезинфекция қилинади.




  1. Download 386.78 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling